Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Оценка эффективности рынка товаров и услуг в регионе
САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ · Худайберганов Дилшод Тухтабаевич
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
In this article peculiarities increasing efficient of good and services market region are shown. And so conclusions, suggestions and recommendations are given according to increasing efficiency of good and service market in the region. Калит сўзлар: минтақа, товар ва хизматлар бозори, товарлар бозори, хизматлар бозори, хизмат, хизмат турлари, самарадорлик, сервис, рақобатбардош муҳит, янги маҳсулот, бозор конъюнктураси. Кириш Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида минтақаларда товар ва хизматлар бозори алоҳида ўринни эгаллайди. Чунки ундаги ислоҳотларни узил-кесил амалга ошириш орқали бозорнинг самарадорлигини ошириш, иқтисодий фойда олиш, иқтисодий ўсиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “... макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, ... ички бозордаги нарх даражаси барқарор бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир” [1]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ҳам иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш учун таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш лозимлиги келтирилган. Бунинг учун иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш, маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш, принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркиби, № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш лозим. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш борасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган [2]. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Минтақада аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда товар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, товар ва хизматлар бозори мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда иқтисодий муносабатларни амалга ошириш асосида аҳолининг хилма-хил товарларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда турли хизматларни кўрсатиш орқали бозорнинг самарадорлигини ошириш ҳолатларини кузатиш мумкин. Россиялик олимлардан э.С.Кутяшова ҳудудий истеъмол товар ва хизматлари бозорини ўрганишда унинг ривожланиш ташхислари ва ҳудудий сиёсатни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратган [5]. В.А.Шумаев товар ва хизматлар бозори инфратузилмаси тизимини шакллантириш бўйича тадқиқотларни амалга оширган [6]. А.И.Давидюк ҳудудда истеъмол товар ва хизматлар бозорининг шаклланиши ва ривожланиши борасида илмий изланишлар олиб борган [7]. Б.К.Рахимзода бозорнинг таркибий қисми бўлган хизматлар бозорини қуйидаги гуруҳларга ажратиб ўрганган: - коммунал-маиший хизмат бозори; - инсон соғлигини сақлаш ва тиклаш хизмати бозори; - маданий-маърифий хизмат бозори; - бошқариш, тартибга солиш ва айирбошлаш хизмати бозори [8]. Ўзбекистонда Ш.Шодмонов бозорни товар ва хизматлар турига кўра гуруҳлаб ва умумлаштириб ўрганган [3]. Бироқ уларда товар ва хизматлар бозори самарадорлигини ошириш асосида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масаласи кенг тадқиқ қилинмаган. Тадқиқот методологияси Тадқиқотда монографик, қиёсий ва минтақий, иқтисодий таҳлил, SWОТ таҳлил каби тадқиқот усулларидан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Минтақа товар ва хизматлар бозорининг таркибида товарлар бозори ва хизматлар бозори мавжуд экан, уни иккита бозор турига ажратиб, таҳлил қилиш бозор самарадорлигини аниқлаш ва янада ошириш имконини беради. Товарлар бозорида хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкчилик шакллари бўйича чакана товар айланмаси, чакана савдо айланмаси ва пуллик хизмат кўрсатиш каби кўрсаткичлар ҳисобга олиниб, кенг тараққий қилмоқда. Хусусан, 2016 йилда минтақалар кесимида аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар кўрсатиш ҳажми ошиб бормоқда. Бунда минтақаларда аҳоли жон бошига тўғри келган хизматлар ҳажми бўйича рейтинги бир-биридан фарқ қилади (1-жадвал). № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил 1-жадвал 2016 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига тўғри келган хизматлар ҳажми бўйича ҳудудлар рейтинги, минг.сўмда [9] № Ҳудудлар минг сўмда Ўзбекистон Республикаси 2905,6 1. Қашқадарё вилояти 1510,9 2
Доказательный фрагмент
«In this article peculiarities increasing efficient of good and services market region are shown.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn this article peculiarities increasing efficient of good and services market region are shown. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- минтақа, товар ва хизматлар бозори, товарлар бозори, регион, товарлар бозори, сервис, рақобатбардош муҳит, region, самарадорлик, конкурентная среда, услуга, виды услуг, market of goods, types of services, новый продукт, хизмат турлари, рынок товаров и услуг, рынок услуг, competitive environment, market conditions, янги маҳсулот, бозор конъюнктураси, market of goods and services, хизматлар бозори, конъюнктура рынка, service, эффективность, service market, new product, рынок товаров, товар ва хизматлар бозори, efficiency, хизмат
Смежные источники
Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021