К содержанию
РецензированоRU2025

ТЕРИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИ ОШЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ

Баймуратов Рахим.

Образовательные инновации и интеграция · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада терининг тузилиши, унинг инсон ва саноат учун аҳамияти, ҳайвон териларини қайта ишлаш жараёнлари ҳамда замонавий ва экологик барқарор технологиялар ҳақида сўз боради. Матнда терини ошлашда қўлланиладиган хомашёлар, табиий ва кимёвий моддаларнинг фойдаланиш тартиби ҳамда экологик муаммоларга қарши чоралар кенг ёритилган. Калит сўзлар: Тери, ошлаш, чарм, дерма, таннин, хром, экология, қайта ишлаш, хомашё, терини муҳофаза қилиш Тери ҳақида умумий тушунча. «Тери» сўзи луғатда ҳайвон ёки инсон танасининг ташқи қатлами сифатида таърифланади. У танадаги ички аъзоларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қиладиган, шу билан бирга, ташқи намлик ва иссиқликни меъёрда сақлаб турувчи муҳим органлардан бири саналади. Тери асосан тўрт қаватдан: жун қоплами, эпидермис, дерма ва тери ости тўқимасидан иборат Жун қоплами – ҳайвон терисининг энг юза қисми бўлиб, у жунлардан иборат. Эпидермис — жун қопламининг ости ва дерманинг устки қисмидаги юпқа қават бўлиб, асосан у бир неча эпителий ҳужайралардан ташкил топган. Жуни сийрак ҳайвонларда эпидермис қалинроқ, жун яхши ривожланган ҳайвонларда эса, у юпқароқ бўлади. Теридаги жун бўлмаган қисмларида (оёқ ёстиқчалари, бурун ойначалари) эпидермис қалин бўлади. Эпидермис терининг умумий қалинлигининг ўртача 0,5—5% ини ташкил қилади. Дерма – терининг асосий қатлами бўлиб, у эпидермиснинг остида жойлашган ва тери қалинлигининг 95—98% ни ташкил қилади. Тери ости тўқимаси – тери остида жойлашган ём ва боғловчи тўқималар қатлами. У баъзи ҳолларда терининг мустаҳкамлигини янада оширади ва органлар учун зарба қалқони вазифасини ўтайди. Ҳайвон терилари чарм ва мўйна хомашёси ҳисобланади. Чарм ишлаб чиқаришда теридан жун, эпидермис, тери ости тўқимаси ажратиб олиниб, дерма қисми ишлатилади. https://scientific-jl.com/ 3 3 44-son_4-to’plam_May-2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi Чарм — ҳайвон терисининг дерма қисмидан тайёрланиб, асосан толали структурасини сақлаган ҳолда, унинг тузилиш элементларининг физик, физик- механик ва кимёвий хоссалари мақсадга мувофиқ ўзгартирилади. Мўйна — бу ҳайвон териси бўлиб, тери ости тўқимаси ва баъзи ҳолларда дерманинг бир қисми олинган, толали структураси асосан сақланган бўлиб, фақатгина толаларнинг физик, физик-механик ва кимёвий хоссалари, ҳамда жун қоплами ишлатиш мақсадига мувофиқ ўзгартирилган бўлади. Хомашёга дастлабки ишлов бериш ва унинг хусусиятлари. Чарм ва мўйна ишлаб чиқариш хомашёларига уй ва ёввойи ҳайвонлар терилари киради. Чарм ишлаб чиқаришнинг бош манбаи — чорвачилик ҳисобланади. Чарм саноати учун уй ҳайвонларидан: йирик шохли моллар, от, эшак, хачир, туя, қўй, эчки, буғу терилари хомашё сифатида ишлатилади. Ёввойи ҳайвонлардан эса: ёввойи эчки, буғу, денгиз ҳайвонлари (денгиз мушуги, кит, морж) ва бошқа ҳайвон терилари ишлатилади. Чарм ва мўйна ишлаб чиқаришнинг муҳим хусусияти — бу унинг қимматбахолиги ҳисобланади. Шу сабабли, таннархни камайтириш мақсадида хомашёдан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилинади. Терини ошлаш жараёни – ҳайвон терисини мустаҳкам, чидамли ва узоқ муддат фойдаланиш мумкин бўлган материалга айлантиришдаги муҳим босқич ҳисобланади. Бу материал кийим-кечак, пойабзал, мебел ва турли аксессуарлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Ошлашда ишлатиладиган хомашёлар тайёр терининг сифати ва хусусиятларини белгилайди. Шунинг учун ошлаш жараёнида иштирок этувчи хомашё турларини билиш чарм саноатида фаолият юритаётган ҳар қандай инсон учун жуда муҳимдир. Хом чарм – ошлашдаги асосий хомашё ҳисобланади. Бу терилар асосан қорамол, қўй, эчки ва бошқа ҳайвонлардан олинади. Бу ҳайвонлар кўпинча гўшти ёки бошқа маҳсулотлари учун боқилади. Терининг сифатига ҳайвон зоти, ёши ва қандай шароитда боқилгани каби омиллар таъсир қилади. Аниқ тузилмали, доғларсиз ва бир текис қалинликка эга бўлган терилар ошлаш учун кўпроқ мақбул ҳисобланади. Тери ошловчи корхоналарда терини замонавий усуллар ёрдамида ошлаш. Тери ошловчи корхоналар терини ишлаш жараёнида турли кимёвий ва табиий моддалардан фойдаланадилар. Энг қадимий ошлаш моддалари орасида таннин алоҳида ўрин тутади. Таннин — бу ўсимликларда учрайдиган табиий полифенол бирикмаси бўлиб, эман, каштан ва кебрачо каби ўсимлик манбаларидан олинади. Таннин ҳайвон терисидаги коллаген толаларига боғланиб, терининг чидамлилигини, эгилувчанлигини ва чириб кетишига бардош бериш хусусиятларини оширади. Тери ошловчи корхоналар таннинни https://scientific-jl.com/ 3 4 44-son_4-to’plam_May-2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi ўсимликлардан тўғридан-тўғри чиқариб олишлари ёки тижорат асосида тайёрланган экстрактлардан фойдаланишлари мумкин. Замонавий чарм ишлаб чиқаришда кенг тарқалган яна бир ошлаш моддаси — хром тузларидир. Хромли ошлаш юқори самарадорликка, тезликка ва терининг рангини яхши сақлаб қолиш хусусиятига эга бўлгани учун оммалашган. Аммо, хромдан фойдаланиш экологик хавотирларга сабаб бўлмоқда, чунки у чиқиндилар орқали заҳарли таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун бу усулдан фойдаланувчи корхоналар тегишли экологик қоидаларга ва хавфсизлик стандарт

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада терининг тузилиши, унинг инсон ва саноат учун аҳамияти, ҳайвон териларини қайта ишлаш жараёнлари ҳамда замонавий ва экологик барқарор технологиялар ҳақида сўз боради.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада терининг тузилиши, унинг инсон ва саноат учун аҳамияти, ҳайвон териларини қайта ишлаш жараёнлари ҳамда замонавий ва экологик барқарор технологиялар ҳақида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Тери, ошлаш, чарм, дерма, таннин, хром, экология, қайта, Калит сўзлар: Тери, хомашё, қайта ишлаш, терини муҳофаза қилиш
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники