Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
СУВ ВА УНИНГ ИСЛОМДАГИ АҲАМИЯТИ
Аманов Жавлон
Образовательные инновации и интеграция · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада сувнинг Ислом таълимотида тутган ўрни, унинг шариатдаги фиқҳий таснифи ва амалий қоидалари таҳлил қилинади. Сувнинг биологик, маънавий ва диний аҳамияти Қуръон ва ҳадислар асосида ёритилади. Шунга қўшимча равишда, замонавий технологиялар ёрдамида сувни поклаш усулларининг шариатга мувофиқлиги масаласи ҳам кўриб чиқилади. Калит сўзлар: Сув, Ислом, фиқҳ, нажосат, таҳорат, тозалаш, шариат, ибодат, замонавий технология. Сув — барча тирик мавжудотлар ҳаёти учун зарурий модда ҳисобланади. У ердаги ҳар бир биологик жараёнда иштирок этади ва организмларнинг асосий қисми сувдан иборат. Сув Ислом шариатида ҳам муҳим ўрин тутади. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «…ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми?» (Анбиё сураси, 30-оят). Бу оят сувнинг ҳаётий аҳамиятини кўрсатади. Ислом таълимотида сув нафақат биологик, балки маънавий ва диний поклик манбаи ҳам ҳисобланади. Ислом динида поклик имоннинг ажралмас қисми ҳисобланади. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Поклик имоннинг ярмидир» (Имом Муслим ривояти). Исломда ибодатларни бажариш учун бадан ва кийим-кечакни пок сақлаш зарур. Бунинг учун эса сув энг муҳим воситадир. Ислом фиқҳида сувнинг таснифи. Фақиҳлар сувнинг таснифи, поклиги ва унинг ишлатилиши ҳақида батафсил қоидалар ишлаб чиққанлар. Улар қўйидагилардан иборат: 1. Пок ва покловчи сув. Бу сув шариатга кўра ҳар қандай ифлосликдан холи бўлиб, у билан таҳорат ва ғусл қилиш мумкин. У табиий ҳолда, яъни ўзгармаган ранги, ҳиди ва таъми билан қолган бўлиши лозим. Бундай сувларга қуйидагилар киради: Ёмғир суви – осмондан тушган табиий пок сув; Булоқ ва дарё суви – табиий манбалардан оқиб келаётган сув; Қудуқ суви – ер остидаги манбалардан келаётган сув; Денгиз ва океан суви – шўр ва ичиш учун яроқсиз бўлишига қарамай, шариатда пок ҳисобланади ва у билан покланиш мумкин бўлади. https://scientific-jl.com/ 3 7 44-son_4-to’plam_May-2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам денгиз суви ҳақида шундай деганлар: «Денгиз суви пок ва унинг ўлиги ҳалолдир» (Имом Термизий ривояти). 2. Пок, лекин покловчи бўлмаган сув. Бундай сувлар ўзи пок бўлса ҳам, у билан таҳорат ёки ғусл қилиш мумкин эмас. Бунга қуйидаги ҳолатлар киради: Ишлатилган сув. Агар сув таҳорат ёки ғусл учун ишлатилган бўлса, у покланиш учун қайта ишлатилмайди. Масалан, бир киши таҳорат қилганда оқиб тушган сув пок, лекин у билан поклониб бўлмайди. Башарий таъсирга учраган сув. Агар сувга турли ичимликлар, мой ёки парфюм аралашса, унинг табиий ҳолати ўзгариб кетган бўлса, у билан покланиб бўлмайди. Масалан, чой, шарбат, қаҳва каби ичимликлар. 3. Нопок сув. Агар сув ифлослик (нажосат) билан аралашса ва унинг ранги, ҳиди ёки таъми ўзгарса, у нопок ҳисобланади ва уни ишлатиш мумкин эмас. Нопок сувга қуйидагилар киради: Ичига нажосат тушган сув. Масалан, ҳайвон сийдиғи, қон ёки алкогол аралашган сув. Ичида жонзот ўлиб қолган сув. Агар сувда тирик мавжудот ўлиб қолса ва сувнинг сифатлари ўзгарса, у нопок бўлади. Ифлосланган кўлмак суви. Одамлар ташлаган чиқиндилар сабабли ёки турли йўллар билан нопок нарса тушиб нопок ҳолатга тушган сув. Ҳанафий мазҳаби уламолари «Нажас нарса тегиши ёки тушиши билан нопок бўлиб қолмайдиган сувнинг энг оз миқдори – эни ўн аршин, бўйи ўн аршинли ҳавузнинг сувига тенг», деганлар. Аршин деганда, ўртача одамнинг панжаси учидан тирсагигача бўлган узунлик тушунилади. Бу 61,2 см деб олинган. Демак, эни ва бўйи 6 метр у 12 смдан бўлган ҳавузнинг суви Ҳанафий мазҳаби бўйича нажас нарса тушса, нопок бўлмайдиган энг оз сув ҳисобланади. Сувни ифлословчи омиллар ва уларнинг ҳукми Ислом уламолари сувнинг ифлосланиши, унинг оқибатлари ва шаръий ҳукмлари ҳақида батафсил фикр билдирганлар. Сувни ифлословчи омиллар Сувнинг ифлосланишига сабаб бўлувчи омилларни иккига ажратиш мумкин: Нажосатлар тушиши орқали ифлосланиш; Биологик ва кимёвий ўзгаришлар туфайли ифлосланиш. 1. Нажосатлар орқали ифлосланиш. Ислом фиқҳида нажосатлар иккига бўлинади: Катта нажосат (нажосати ғализа). Мисол: қон, сийдик, ахлат, алкогол, чўчқа ва итга боғлиқ нажосатлар; https://scientific-jl.com/ 3 8 44-son_4-to’plam_May-2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi Кичик нажосат (нажосати хафифа). Мисол: гўшти ейиладиган ҳайвоннинг сийдиги, осмонда учиб юрган қушларнинг ахлати ва бошқалар. 2. Биологик ва кимёвий ўзгаришлар орқали ифлосланиш. Замонавий дунёда сув нафақат нажосатлар, балки саноат чиқиндилари, биологик зарарлар ва кимёвий моддалар билан ҳам ифлосланиши мумкин. Ислом фиқҳида бу ҳолатда қандай ҳукм берилади? Агар сувнинг таркиби кимёвий моддалар ёки биологик зарарлар туфайли ўзгарса ва уч асосий хоссасидан бири (ранги, ҳиди, таъми) ўзгарса, у сув нопок ҳисобланади. Агар сув кимёвий моддалар билан аралашган бўлса, лекин табиати ўзгармаган бўлса, у пок бўлиб қолаверади. Амалиётдаги мисоллар: Завод чиқиндилари оқиб тушган сув ҳиди ёки ранги ўзгарган бўлса, у
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада сувнинг Ислом таълимотида тутган ўрни, унинг шариатдаги фиқҳий таснифи ва амалий қоидалари таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада сувнинг Ислом таълимотида тутган ўрни, унинг шариатдаги фиқҳий таснифи ва амалий қоидалари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Сув, Ислом, фиқҳ, нажосат, таҳорат, тозалаш, шариат, ибодат, замонавий технология., Калит сўзлар: Сув
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014