Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ МАНБАЛАР
Yadgarova Shahodat Salihovna.
Образовательные инновации и интеграция · 2026
Аннотация
Атроф муҳитнинг ифлосланиши асосан саноат ривожланган мамлакатларда кўпроқ содир бўлмоқда саноат корхоналари чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига чиқариб ташланишидан ҳосил бўладиган кислотали ёмғирлар қарийиб барча аҳоли яшаш минтақаларини қамраб олмоқда. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчиларни санитар баҳолаш катта аҳамиятга эга, чунки ифлосланиш нафас олиш ҳавоси орқали организимга тушади. Калит сўзлар. Ретроспектив таҳлил, олтингугурт IV оксиди, углерод оксиди, азот оксиди, водород сульфид, формальдегид, сульфат кислота. Республиканинг самарали ва барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим асоси сифатида аҳоли саломатлиги учун мақбул шароитларни яратиш ва экологик мувозанатни сақлашни такомиллаштиришга йўналтирилган чуқур ислоҳатлар олиб борилмоқда. Бугунги кундаги энг муҳим масалалардан бири атмосфера ҳавосини тоза сақлашдир. Олимларнинг тадқиқотларига кўра ер куррасида кишиларнинг хўжалик фаолиятига боғлиқ ҳолда атмосферага ҳар йили 500 млн. тонна атрофида олтингугурт гази, сульфид оксиди, азот оксиди ва бошқа ифлослантирувчи моддалар чиқарилмоқда [2]. Маълумотларга кўра бизнинг давримизга келиб атмосфера таркибидаги чанглар миқдори ўтган ХХ асрга нисбатан 20 % га ошган. Америка Қўшма штатлари атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги маълумотларига кўра,одамлар сиҳат-саломатлигига хавф туғдирувчи заҳарли моддаларнинг аксарияти,шу жумладан углерод оксидининг 85–97 фоизи, углеводороднинг 55–75 фоизи ва азотнинг 46–63 фоизи мамлакат аҳолисининг ярмидан кўп қисми яшайдиган шаҳарлардаги мавжуд автотранспорт воситаларидан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар ҳисобига ҳосил бўлади [3]. Атроф муҳитнинг ифлосланиши асосан саноат ривожланган мамлакатларда кўпроқ содир бўлмоқда саноат корхоналари чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига чиқариб ташланишидан ҳосил бўладиган кислотали ёмғирлар қарийиб барча аҳоли яшаш минтақаларини қамраб олмоқда. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчиларни санитар баҳолаш катта аҳамиятга эга, чунки https://scientific-jl.com/ 1 4 7 44-son_3-to’plam_May-2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi ифлосланиш нафас олиш ҳавоси орқали организимга тушади. Атмосфера ҳавосини ифлосланишини қуйдаги қатор нохуш таъсир асоратлари билан кузатиш мумкин;ўсимлик дунёсини шикастланиши, атмосферани мусаффолиги туманли кунларининг кўпайиши, бинолар ва уй жиҳозларининг сифатини бузулиши, кимёвий реакциялар натижасида метал каррозиялари, шу билан бир қаторда аҳоли саломатлигига нохуш таъсири қилиши мумкин. Маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики саноати ривожланган шаҳарларда катта ёшдаги аҳоли ва болалар ўртасида нафас олиш органлари касалликлари энг биринчи ўринда (30 дан 80 % гача) туради, кейинги иккинчи ўринда (9–12 %) тери ва тери ости клетчаткаси касалликлари, учинчи ўринда ўрта қулоқнинг йирингсиз отити, эшитиш трубаси касалликлари (2–3 %), қон касалликлари (2–3 %) эгаллайди. Катта ёшдаги аҳоли ўртасида эса иккинчи ўринни овқат ҳазм қилиш системаси касалликлари (7–10 %), учинчи ўринда буйрак, жинсий орган касалликлари (5–7 %) ҳамда тўртинчи ўринда гипертония ва юракнинг ишемик касалликлари (5–6 %) эгаллайди [1, 4]. Материал ва текширув усуллари. Маълумотлар тахлилидан келиб чиққан холда биз атмосфера ҳавосиниг ифлосланиш даражасига боғлиқ холда аҳолининг касалланиш холатини ўргандик ва қуйидаги натижаларни олдик; кузатув минтақасидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи маънбаларга қуйидагилар киради; 3459 та корхона ва ташкилот, 12 та йирик саноат корхонаси, 8 та йирик корхона халқ истeъмоли моллари ишлаб чиқарувчи корхоналар, 2929 та кичик корхона ва микрофирма, 200 дан ортиқ чeт эл инвeсторлари иштирокидаги корхона, энг йирик ифлослантирувчи маънбаларга “Тошмармар” АЖ, “АГРЕГАТ” заводи “ОНИКС” АЖ, “Компрессор” заводи киради. Текширув натижалари. 2020 йилда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини баҳолаш мақсадида 2560 та олинган ҳаво намуналари қуйидаги кўрсаткичлар бўйича текширилди: чанг, олтингугурт IV оксиди, углерод оксиди, азот оксиди, водород сульфид, формальдегид, сульфат кислотаси. Ушбу йилда жами 2560 та ҳаво намунаси олинди, улардан 310 таси (12,1 %) гигиеник талабларга жавоб бермади, уларнинг барчасини чанг ташкил этди, яъни чангга олинган намуналарнинг умумий сони — 754 тани ташкил этди. Атмосфера ҳавосидан чангга лаборатория назорати ишлаб чиқариш корхоналарида ва назорат нуқталарида ўтказилди, қуйидаги натижалар олинди: “ОНИКС” АЖ — умумий намуналар — 70, улардан 21 та намуна; “АГРЕГАТ” заводи — 60/34; “САННИРИ” — 40/19; “БАЙТЕКС” — 80/43; “ФАЙЗ- КАРЬЕР”АЖ- 80/35; ёқилги қуйиш шахобчаси — 120/55; чорраҳалар — 80/39; “ТАШКЕНТ” мебел ишлаб чиқариш корхонаси — 80/32; “СУВСАНОАТМАШ” — 80/32; автомобил ювиш шаҳобчаси — 66/28 намуналар гигиеник талабларга жавоб бемади. 2016 йилда жами 2565 та ҳаво намунаси олинди, ундан 376 таси https://scientific-jl.com/ 1 4 8 44-son_3-to’plam_May-2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi гигиеник талабга
Доказательный фрагмент
«Атроф муҳитнинг ифлосланиши асосан саноат ривожланган мамлакатларда кўпроқ содир бўлмоқда саноат корхоналари чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига чиқариб ташланишидан ҳосил бўладиган кислотали ёмғирлар қарийиб барча аҳо…»
Образец извлечения
Демо-превьюАтроф муҳитнинг ифлосланиши асосан саноат ривожланган мамлакатларда кўпроқ содир бўлмоқда саноат корхоналари чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига чиқариб ташланишидан ҳосил бўладиган кислотали ёмғирлар қарийиб барча аҳо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ретроспектив таҳлил, олтингугурт IV оксиди, углерод, азот оксиди, Калит сўзлар. Ретроспектив таҳлил, водород сульфид, углерод оксиди, сульфат кислота., формальдегид
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025