Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Необходимость использования мотивационных методов в маркетинговой деятельности предприятий
УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ЗАРУРАТИ · Жалилов Жамшид Ғанижонович
Экономика и инновационные технологии · 5 · 2017
Аннотация
In the given article described the essence of motivation and motivational methods. In this article are analyzed activity of light industry enterprises in Bukhara for economic developing of region. Kалит сўзлар: Мотивация, мотивация усуллари, саноат маҳсулоти, халқ истеъмол товарлари Кириш Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизация қилишнинг асосий мақсадларидан бири барча хўжалик юритувчи субъектларнинг юқори иқтисодий самарадорликка эришишидан иборат. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов асарлари ва маърузаларида мотивация объекти ҳисобланган истеъмолчиларни ўрганиш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини кафолатлаш масалалари кўп маротаба илгари сурилган. Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар [1] мамлакатимиз иқтисодиётини дунё мамлакатлари ичида устувор мавқега эга бўлишини, жаҳон бозорларидаги глобаль рақобатда эркин харакатлана олиши ва ишлаб чиқаришни жаҳон бозори конъюнктураси ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этишга қаратилган. Мамлакат ҳудудларида енгил саноат соҳаларини ривожлантириш, уларнинг ҳудуд иқтисодидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, аҳоли талаб ва эҳтиёжларини миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари билан қондириш, ушбу тармоқларда банд бўлган аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш каби вазифаларни адо этиш долзарблиги янада ошмоқда. Бу ўз навбатида “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамиятининг маркетинг фаолиятини, унинг таркибидаги корхоналар эса маркетинг тамойиллари асосида ривожлантириш бўйича аниқ амалий вазифаларни белгилаши лозим. № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Кўплаб хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар мотивациясининг мазмун-моҳияти, уни истеъмолчи ҳатти-харакатидаги ўрни ҳамда аҳамияти тўғрисида илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, Del.I.Hawkins ўз асарларида «Мотивация – хатти-ҳаракатни фаоллаштирувчи ва мақсадларни таъминлайдиган ва шу хатти-ҳаракатга йўналтирилган қувват берувчи куч бўлади. Мотивация хатти-ҳаракатга сабаб бўлади»[4]-деб таъриф берган бўлса, И.С. Паушкина “Мотивация – бу хатти-ҳаракатга сабаб бўлувчи ҳаракатлан- тирувчи куч»[5]-деб атаганлар. Ҳинд олимларидан Judith Gomes Nagar ва Sapna Sharma “Мотивация бу воситачилар ўзларининг шахсий ва ташкилий мақсадларига эришишда истеъмолчиларни эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ҳаракатлар”[6] деб изоҳлаганлар. Ўзбекистонлик олим, Ж.Жалолов – “Мотивация (ёки илҳомлантириш) – тегишли зарурат ва эҳтиёжни бирламчи қондириш учун амалга ошириладиган йўллар ва услублар ҳисобланади” [7]деб таърифлаганлар. Корхонанинг концептуал интилишлари ташқи муҳитдаги истеъмолчиларга, харидорларга қаратилган бўлади. Шундай экан, бозор муносабатларининг ҳаётимизга чуқур ва изчил кириб келиши хўжалик юритувчи субъектларда мотивация тизимини истеъмолчиларнинг манфаатларига мослаб ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш керак. Замонавий корхоналарнинг мотивация механизми ташқи муҳит ўзгаришларига, айниқса, ташқи муҳитнинг бевосита таъсир кўрсатиш муҳити ўзгаришларига мос такомиллаштириб борилиши лозим. Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, замонавий корхоналар учун мотивация бу-истеъмолчиларни харидга ундаш ва рағбатлантириш, деб тушуниш лозим. Тадқиқот методологияси Мамлакат тараққиёти йўлидаги фаол ҳаракатлантирувчи куч сифатида енгил саноат корхоналарини янада ривожлантириш учун мақолада “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти ҳамда ушбу жамият тасарруфидаги Бухоро вилоятида фаолият юритаётган корхоналар фаолиятини тизимли ҳамда қиёсий таҳлил қилиш, статистик гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилган. Таҳлил ва натижалар Бугунги кунда мамлакатимизда 2800 га яқин йирик ва майда енгил саноат корхоналари мавжуд бўлиб, ундан 80 фоизга яқини саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуш, асосан, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти ҳиссасига тўғри келади. 2016 йил мобайнида “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1734,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,0 фоизга ўсган [7]. Биринчи Президентимизнинг 2010 йил 15 декабрдаги “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги [2] ҳамда 2011 йил 30 мартдаги “Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги ПҚ-1512 -сон қарорлари [3] мамлакатимиз енгил саноат тармоғида жуда кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Шу асосда № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил ҳудудларда умумий қиймати 1,7 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 55 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. 2011-2016 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасида лойиҳа қиймати 4,9 млн. АҚШ доллари бўлган “Элит стар текстиль”, Хоразм вилоятида лойиҳа қиймати 32,4 млн. АҚШ долларилик “Узтекс
Доказательный фрагмент
«In the given article described the essence of motivation and motivational methods.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn the given article described the essence of motivation and motivational methods. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- промышленный продукт, Мотивация, методы мотивации, people consumer goods, industrial product, motivation methods, люди потребительские товары, халқ истеъмол товарлари, мотивация усуллари, Motivation, саноат маҳсулоти
Смежные источники
Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021