Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
Вопросы стоимости товарно-материальных запасов и их отражение в бухгалтерской отчетности
Ташназаров Самиддин Низамович
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
The article is devoted results of comparisons 2-IAS and 4-NAS in the condition of modernization of economy. In the article is described problems of forming cost of inventory and their valuation. Will settle metrological aspects of preparing reporting of cost of the production. Elaborated of proposals of developments structure of inventory in balance sheet. Калит сўзлар: Захиралар, молиявий ҳисобот, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, реализациянинг эҳтимол қилинаётган соф қиймати, адолатли қиймат, захиралар таннархи. Кириш Бугунги кунда Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “Биринчи – ислоҳотларнинг қай даражада самара бераётганини кўрсатадиган мақсадли дастурларни амалга ошириш натижадорлиги. Булар қаторида саноат ва бошқа тармоқларни ривожлантиришнинг қуйидаги иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларини келтириш мумкин: ишлаб чиқариш қувватларининг аҳволи, харажатларни ва таннархни пасайтириш, маҳаллийлаштириш ва рентабеллик даражаси, маҳсулот рақобатдошлигини сўзсиз ошириш” вазифаси қуйилган [1]. Бу вазифаларнинг ҳал этилиши захиралар ва маҳсулот (иш, хизматлар) таннархини № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил ҳисоблаш методологиясини такомиллаштиришни, таннархни камайтиришнинг имкониятлари ва резервларини топишни, халқаро стандартларда ва тажрибаларда кўзда тутилган илғор тизимларини жорий қилишни зарурат қилиб қўймоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида “корпоратив бошқарувнинг замонавий стандартлар ва усулларни жорий этиш” [2] вазифасининг қўйилиши ҳам халқаро тажрибаларга мувофиқ инструментлар, бошқарувдаги халқаро стандарлар қўлланилишини тақозо этади. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун [3] ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда [4] ҳам халқаро стандартларнинг қўлланилиши эътироф этилган. Захиралар ҳисобга оид қоидалари 2-сон МҲХС “Захиралар” билан тартибга солинади. Бугунги кунда захираларни тан олиш, уларнинг таннархини аниқлаш, баҳолаш ҳамда молиявий ҳисоботда акс эттиришга доир халқаро стандартлардаги масалаларини ва бу борада илғор хорижий тажрибаларни ёритиб бериш ўта долзарб масалалар сирасига киради. Бундан ташқари халқро стандартларда келтирилган атамаларни мазмун моҳиятини аниқлаштириб олишимиз зарур. Шу боис, ушбу мақола долзарб мавзуга бағишланган. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Тадқиқотга доир 2-сон МҲХС “Захиралар” [5] , 4-сон БҲМС “Товар- моддий захиралар” [6] ҳамда соҳага доир бўлган адабиётлар ўрганилди. Миллий стандартимиздаги айрим қоидаларни халқаро стандарларга мувофиқлаштириш зарурати мавжуд. Тадқиқот жараёнида 4-сон БҲМС “Товар-моддий захиралар” стандартида келтирилган атамалар тавсифи, тамойиллар ва қоидалар 2-сон МҲХС “Захиралар” стандартидаги қоидалар билан солиштирилди. Уларда айрим номувофиқликлар аниқланди. Халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Адабиётларда захиралар ҳисоби борасида иккита муҳим жиҳатга эътиборни қаратиш лозимлиги эътироф этилади. Биринчиси, харид қилинган захираларнинг бошланғич қиймати (таннархи), иккинчиси реализация қилинган захиралар таннархини аниқлаш масаласидир. Р.Х. Ҳермансон ва бошқалар захиралар таннархига қуйидаги элементларни киритади: 1. Сотувчининг инвойс нархи (харид чегирмаси айирилади); 2. Товарларнинг транзит айланишидаги суғурта харажатлари; 3. Харидорлар томонидан қопланадиган транспорт харажатлари; 4. Жойлаштириш, жумладан юкларни ортиш-тушириш харажатлари [7]. К.Д. Ларсон ва бошқалар захиралар таннархи бу уларни амалдаги ҳолатига ва жойлашишига олиб келиш билан боғлиқ бевосита ва билвосита харажатлардан ташкил топишини қайд қилишади: “Захираларнинг таннархи – бу инвойс нархи, минус турли хил чегирмалар, плюс захираларни жойига ва сотишга тайёр ҳолга келтириш билан боғлиқ қўшимча ва ўзига хос харажатлардан таркиб топади.” [8]. Соҳага доир бошқа адабиётларда [9, 10, 11, 12] ҳам захиралар таннархи ҳисоби ва ҳисоботининг стандартларга уйғун жиҳатлари акс эттирилган. Ушбу юқоридаги хорижий адабиётларда келтирилган қоидалар стандартлар талабларига жавоб беради. Лекин, бу қоидаларни фақат савдо № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил корхоналаридаги товарлар таннархини шакллантиришда қўллаш мумкин. Бунда захираларнинг харид таннархи билан боғлиқ бўлган элементлар акс эттирилган. Халқаро стандартлар эса таърифлар нафақат савдо, балки ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи компаниялар учун ҳам қўлланиладиган бўлиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлайди. Масалан, ишлаб чиқариш корхо
Доказательный фрагмент
«The article is devoted results of comparisons 2-IAS and 4-NAS in the condition of modernization of economy.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article is devoted results of comparisons 2-IAS and 4-NAS in the condition of modernization of economy. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Захиралар, молиявий ҳисобот, молиявий ҳисоботнинг, финансовая отчетность международные стандарты, адолатли қиймат, financial statements, financial statements international standards, молиявий ҳисобот, Reserves, вероятная чистая стоимость реализации, probable net realizable value, fair value, захиралар таннархи, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, реализациянинг эҳтимол қилинаётган соф қиймати, стоимость резервов, cost of provisions, справедливая стоимость, Резервы, финансовая отчетность
Смежные источники
Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Научные исследования и инновации в индустрии 4.0.Н Талипова2022
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021