К содержанию
РецензированоRU2017

Понятие безопасности пищевых продуктов и его научно-теоретическая концепция

НАЗАРИЙ КОНЦЕПЦИЯСИ · Сотволдиев Нодирбек Жўрабаевич

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

The article analyzes methodological approaches that are conditioned by the importance of food security. The stages of the concept of food security were defined. The theory of food security has been improved in terms of organizational, legal and economic criteria. Калит сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат муаммоси, Рим декларацияси, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти. Кириш Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизими ижтимоий-иқтисодий вазият, табиий-иқтисодий салоҳият, мамлакат ва алоҳида минтақалар аҳолисининг тўлов қобилияти, миллий бозорнинг импортга қарамлик даражаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ер ресурларидан оқилона фойдаланиш, агросаноат мажмуасининг ривожланиши каби бевосита таъсир этувчи жараёнлар билан узвий боғлиқ. Шу жиҳатдан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий сиёсатда муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиш билан бирга иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик ҳамда давлат мустақиллигининг асосий шартларидан биридир. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек, “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган халқаро эксперт тадқиқотлари жаҳонда ва унинг айрим минтақаларида ушбу муаммо билан боғлиқ мураккаб вазият юзага келаётгани жиддий ташвиш ва хавотир уйғотаётганини кўрсатмоқда. Бугунги кунда мазкур муаммо жаҳон ҳамжамияти учун ўта долзарб ва жиддий таҳдидлар қаторига киритилмоқда” [1]. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бир томондан, агросаноат ишлаб чиқаришини интенсивлаштириш, иккинчи томондан, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги ва аҳоли даромадларини ошириш билан боғлиқ бўлган макроиқтисодий муаммолардан бири ҳисобланади. Шунинг учун муаммолар № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил ечимини ишлаб чиқишда бозор механизмлари билан биргаликда давлат назоратини ҳам эътиборга олиш зарур. Шу нуқтаи-назардан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тизимини шакллантиришнинг усул ва услубиётини ва турли иерархик даражаларда таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш, миллий ва минтақавий жиҳатдан баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг муҳим вазифасидир. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Айни пайтда озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчасининг ягона таърифи мавжуд эмас ва кўплаб тадқиқотчилар «озиқ-овқат мустақиллиги», «озиқ-овқат муаммоси», «озиқ-овқат таъминоти» каби талқинларда ўзларининг тузатишлари ва қўшимчаларини киритиб келмоқдалар. Шу жиҳатдан, озиқ- овқат хавфсизлиги назарияси ҳозиргача тўлиқ ёритиб берилмаган ҳамда унинг моҳиятини тушунтириш бўйича турлича ёндашувлар мавжуд. Е.В.Серованинг фикрича, озиқ-овқат хавфсизлиги меъёрий ҳаёт тарзини ўтказиш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан аҳолининг асосий қисмини таъминлаш даражасини билдиради [2]. В.С. Балабанов ва Е.Н.Борисенколарнинг фикрича, озиқ-овқат хавфсизлиги – ишлаб чиқарилган маҳсулотларни соғлиқ учун безарарлигини таъминлаган ҳолда мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган талабини муайян даврда исътемол ва захираларни яратиш асосида қондирилишини кафолатлашдир [3]. К.В.Фролов, А.В.Гордеев, О.А.Масленникова ва бошқа тадқиқотчилар томонидан озиқ-овқат хавфсизлигига қуйидагича таъриф берилади: мамлакат фуқароларини ҳаётий зарур ва фойдали озуқа маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини керакли ҳажм ва ассортиментда ўз манбалари орқали таъминлашдир [4]. А.А.Анфиногентова, О.В.Ермолаева, Н.А.Киреева ва бошқалар ўз тадқиқотларида озиқ-овқат хавфсизлигини аниқлаш мумкин бўлган қуйидаги 3 та иерархик даражага эътибор қаратади [5]: - глобаль озиқ-овқат хавфсизлиги аҳоли жон бошига тўғри келадиган буғдой заҳираси ва уни ишлаб чиқариш ҳажми билан изоҳланади; - давлат даражасидаги озиқ-овқат хавфсизлиги миллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг импортга нисбати, озуқа маҳсулотлари истеъмолида импортнинг улуши, аҳоли жон бошига тўғри келадиган минимал даромад ва озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоларидаги ўзгаришлар билан аниқланади; - минтақавий озиқ-овқат хавфсизлиги аҳоли даромадлари ва озиқ-овқат истеъмоли ҳажми ҳақидаги маълумотлар орқали ўлчанади. А.А. Кудряшова ва О.П. Пресняковалар фикрича, озиқ-овқат мустақиллигига эришган мамлакатлар ўз аҳолисини жорий истеъмоли ҳамда фавқулоддаги ҳолатлар ва мақсадлар учун захираларни миллий ишлаб чиқариш тармоқлари ҳисобидан тўлиқ таъминлай оладилар. Ушбу мамлакатлар – Канада, Янги Зеландия, АҚШ, Франция, Германия, Италия ва Испанияда озиқ- овқат маҳсулотларининг 80-90 фоизи ишлаб чиқарилади [6]. Шунингдек, кўплаб тадқиқотчилар давлатнинг озиқ-овқат мустақиллиги аҳоли истеъмолининг умумий ҳажмида миллий ишлаб чиқаришнинг ҳиссаси 80 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина таъминланади, деб ҳисоблайдилар [7]. № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил И.Ю.Ленчевский ўз тадқиқотларида озиқ-овқат хавфсизлигининг минтақавий жиҳатларига эътиборни қаратади. Жумладан, минтақавий озиқ- овқат хавфсизлиги минтақавий даражада ҳал қилинадиган вазифаларга, минтақанинг қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат

Доказательный фрагмент

«The article analyzes methodological approaches that are conditioned by the importance of food security.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes methodological approaches that are conditioned by the importance of food security. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат муаммоси, Рим, Food and Agriculture Organization, Rome Declaration, озиқ-овқат муаммоси, Римская декларация, food problem, food security, Рим декларацияси, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Продовольственная и сельскохозяйственная организация, продовольственная проблема, продовольственная безопасность, озиқ-овқат хавфсизлиги
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники