Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Перспективы развития экспорта услуг в регионе
Қўзибоев Беҳзод Ҳамидович
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
In this article the role of service and export sector on development of the economy of the region is shown. And also, the current condition of export of services of the region is analysed, conclusions, suggestions and recommendations are given for further development of this sector. Калит сўзлар: минтақа, хизматлар экспорти, халқаро бозор, тўлов баланси. Кириш Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида минтақаларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш ва бунга асосан экспортни ривожлантириш орқали эришиш аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “ ... мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш 2017 йилда сўзсиз ҳал қилувчи фаолият йўналишига айланиши зарур” [1]. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Президент фармонида ҳам ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган туман ва шаҳарларни, энг аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ошириш йўли билан жадал ривожлантириш ҳисобига минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасидаги фарқларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилган [5]. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Экспортни ривожлантиришда хизматлар соҳаси муҳим аҳамият касб этади. Чунки, хизматлар соҳаси миллий иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда кўпчилик мамлакатларда хизматлар ишлаб чиқарилишининг ошиши, хизматларнинг сифати яхшиланиши, хизматларнинг № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил халқаро савдода ривожланиши ва ушбу соҳада аҳолининг бандлиги ошишини кузатишимиз мумкин. Ўзбекистонлик иқтисодчи олим И.С.Абдуллаевнинг тадқиқотларига кўра, Хоразм вилоятида 2020 йилга бориб хизматлар соҳасининг ўсиш суръати 12,2 фоизни ташкил қилади. Бу эса, минтақада хизматлар соҳасининг нақадар истиқболли эканлигини, экспортни айнан шу соҳада ривожлантириш зарурлигини белгилайди [3]. Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Ш.Ш.Шодмоновнинг фикрича, хизматлар экспорти товарлар экспортидан фарқ қилади. У чет эл валюталари ҳисобига чет эллик истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлиб, унинг бир қисми миллий чегарада амалга оширилади (масалан, чет эл компанияси вакилларига почта, телеграф хизмати кўрсатиш, чет эл фуқароларига сайёҳлик хизмати кўрсатиш ва ҳоказо) [2]. Минтақада хизматлар экспортини ривожлантиришни мақсад қилар эканмиз, аввало, экспорт қилинадиган хизмат турларини ўрганиш лозим. Россиялик тадқиқотчи Е.М.Денисованинг фикрича экспорт хизматлари таркиби иккига бўлинади: асосий ва қўшимча экспорт хизматлари. Асосий экспорт хизматлари халқаро бозорда истеъмолчи талабини номоддий кўринишда қондирувчи хизматлардир: - илмий-техника соҳасидаги алмашинув (патент, лицензия, “ноу-хау” шаклидаги савдо); - техник хизматлар алмашинуви (консультатив ва қурилиш-инжиниринг); - ижара хизматлари (асосан лизинг); - туризм хизматлари; - информацион ва бошқарув соҳасидаги консультатив хизматлари; - кинофильм ва телекўрсатувлар алмашинуви. Қўшимча экспорт хизматлари халқаро савдода товарлар олди-сотдиси жараёнида юзага келадиган истеъмолчи талабини моддий кўринишда қондирувчи хизматлардир: - халқаро юк ташиш; - транспорт-экспедиторлик хизмати; - юкларни суғурта қилиш; - халқаро юк ташишда юкларни сақлаш; - халқаро ҳисоб-китоб [4]. Тадқиқот методологияси Тадқиқотда қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил, статистик гуруҳлаш, синтез, SWOT-таҳлил, индукция ва дедукция усулларидан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 61фоизни [6], Хоразм вилоятида эса бу кўрсаткич 46,9 фоизни [7] ташкил қилмоқда. № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил Хизматлар соҳаси 29,6 46,9 Саноат (шу жумладан: 23,5 қурилиш) Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 1-расм. Вилоятда 2016 йилда ЯҲМ ишлаб чиқаришнинг тармоқлар бўйича таркиби [7]. 1-расмдан кўринадики, Хоразм вилоятида экспортни саноат ёки қишлоқ хўжалигида эмас, балки хизматлар соҳасида ривожлантириш зарур. 2016 йилда вилоят экспорт таркибида хизматларнинг улуши 41 фоизни ташкил қилгани сўзимизнинг исботидир (1-жадвал). 1-жадвал 2016 йилда Хоразм вилояти экспорт таркиби тузилиши [7] Экспорт ва импортнинг 2015 йилга умумий ҳажмидаги нисбатан ўзгариши, улуши, фоиз ҳисобида фоиз ҳисобида 1 2 3 Экспорт таркиби 100 97,8 пахта толаси 34,3 63,1 озиқ-овқат маҳсулотлари 8,4 4,6 м кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган 0,4 77,8 буюмлар энергия манбалари ва 0,1 5,9 м нефть маҳсулотлари қора ва рангли металлар - - машина ва ускуналар 0,01 20,8 хизматлар 41,0 114,5 бошқалар 15,79 161,9 2015 йилда вилоятда жами 55286,5 минг АҚШ долларилик хизматлар экспорт қилинган. Хизматлар экспортида энг катта улуш (48914,5минг АҚШ доллари) туризм хизматларига тўғ
Доказательный фрагмент
«In this article the role of service and export sector on development of the economy of the region is shown.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn this article the role of service and export sector on development of the economy of the region is shown. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- минтақа, хизматлар экспорти, халқаро бозор, тўлов, регион, payment balance, международный рынок, оплата остаток средств, халқаро бозор, region, экспорт услуг, хизматлар экспорти, export of services, тўлов баланси, international market
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025