К содержанию
РецензированоRU2017

Перспективы развития экотуризма в Хорезмской области

Матякубов Умиджон Рахимович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

The article elaborates on the meaning and concept of ecotourism, and also, the current condition of tourism sector of Khorezm region is analyzed and recommendations are given for further development of ecological tourism. Калит сўзлар: экологик туризм, экотизим, экотуристик ресурс, рекреацион ресурс, эко-агротуризм. Кириш Дунё туризми оқими ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакатларга томон йўналмоқда. Ривожланаётган мамлакатларнинг туризм индустрияси асосан экологик туризм ҳисобига амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда экотуризм сайёҳлик бозорининг 10-20 фоизни қамраб олган, ўсиш суръати эса туризм индустриясининг умумий ўсиш суръатидан бир неча маротаба юқори ҳисобланади. Ватанимизнинг экотуризмга боғлиқ, бетакрор гўзал табиати, ўзига хос ландшафтлари, хилма-хил ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, нодир, жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган археологик топилмалари, полеонтологик қолдиқлари ҳам, ер юзида кам учрайдиган геологик кесимлар, юзлаб табиий ёдгорликлари ҳам хорижликлар эътиборини тортиши табиий. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов “TODAY” газетасига берган интервьюсида мамлакатимизнинг экотуристик салоҳияти ва имкониятларига баҳо бериб шундай деган эдилар: “Гўзал географик ва табиий шарт-шароитлар республика ҳудудида экологик туризмни ривожлантириш учун ғоят қулайдир” [1]. Экотуризмнинг мақсади – ҳозирги ва келажак авлодларнинг экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун табиатдан туристик йўналишда оқилона фойдаланишдир[2]. Демак, мамлакатимиз иқтисодий ривожланишида экотуризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини аниқлаш, ривожланиш параметрларини таҳлил қилиб, уни республикамиз туризмига № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил татбиқ этиш, экотуризм фаолияти бозорини ташкил қилиш ҳамда унинг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш аҳамиятга эга. Мамлакатимизнинг Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятлари табиат ёдгорликларига бой бўлган ҳудудлар бўлиб, экологик туризмни ривожлантириш учун асосий марказлар ҳисобланади. Булардан кўриниб турибдики, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, айниқса экотуризм ресурслари ушбу соҳани ривожлантириш учун катта имкониятдир. Шунингдек, мамлакатимизнинг қуйи Амударё минтақасида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам экотуризмни ривожлантириш учун ўзига хос бой табиий ресурсларга эга. Хусусан, бугунги кунда Хоразм вилоятида тарихий ва маданий туризм билан бирга экологик туризмни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда вилоятда экотуризмни ривожланатиришнинг асосий йўналашлари ва истиқболлари юзасидан илмий асосланган тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш минтақа туризм соҳаси олдида турган энг долзарб масалалардан ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи таърифига кўра, “экологик туризм ёки экотуризм табиат муҳитига нисбатан масъулият билан саёҳат қилишга, ҳудудларни табиатига зиён етказмаган ҳолда ўрганиш ҳамда бетакрор, гўзал жойларидан завқ олиш мақсадида табиатни муҳофаза қилишга кўмаклашади, атроф-муҳитга “юмшоқ” таъсир этади, маҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини фаоллаштиради ва шу фаолиятдан уларнинг имтиёзлар олишини таъминлайди” [3]. “Экологик туризм” тушунчасининг аломатларидан иложи борича кўпроғини чуқурроқ тушуниш учун В. Квартальнов ўзаро боғланган “экотизим”, “экология”, “экологик саёҳат этикаси” каби тушунчалар тизимини таклиф қилган. Айниқса, охирги тушунча аҳамиятга молик. Уни жонли табиатга, борилаётган ландшафтларга, у ерда яшовчи кишиларга нисбатан ҳурмат кодекси, деб шарҳланади [4]. Ўзбекистонда экологик туризмга бағишланган адабиётларга иқтисодчи олимлар Н.Тухлиев ва Т.Абдуллаева[5]ларнинг ҳамкорликда ёзилган ўқув қўлланмасини, 2009 йилда М.Ҳошимовнинг ушбу мавзуда нашр қилинган монографиясини[6], 2010 йилда тадқиқотчи Б.С.Бердиёров томонидан ҳимоя қилинган номзодлик диссертациясини[7], 2010 йилда Р.Хайтбоев[8] томонидан чоп қилган услубий қўлланмани мисол сифатида кўрсатиш мумкин. Ушбу ишларда экотуризмнинг моҳияти, унинг Ўзбекистон туризм хизмати бозоридаги ўрни, экотуризмни умумий тарзда ривожлантириш масалалари ёритилган. Шунингдек, иқтисодчи олим О.Хамидов, экотуризмни ривожлантиришни бошқариш амалиётида Ўзбекистонда ўзига хос экотуризм салоҳиятига эга бўлган ва бир-бирдан тубдан фарқ қиладиган 4 та микрозона хусусиятларини ҳар томонлама тўла ҳисобга олиш жуда муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди[9]. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги тадқиқотчилар минтақаларда экотуризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил катта илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Хусусан, тадқиқотчи А.Алимовнинг фикрича, Қорақалпоғистоннинг Устюрт плотасидан келажакда экотуризм объекти сифатида фойдаланиш учун барча табиий имкониятлар мавжудлиги ва мазкур йўналишда манзи

Доказательный фрагмент

«The article elaborates on the meaning and concept of ecotourism, and also, the current condition of tourism sector of Khorezm region is analyzed and recommendations are given for further development of ecological tour…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article elaborates on the meaning and concept of ecotourism, and also, the current condition of tourism sector of Khorezm region is analyzed and recommendations are given for further development of ecological tour… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
экологик туризм, экотизим, экотуристик ресурс, рекреацион ресурс, экосистема, ecotourism resource, экологический туризм, эко-агротуризм, экоагротуризм, ecoagrotourism, экотуристик ресурс, recreational resource, ресурс экотуризма, ecosystem, рекреационный ресурс, экологик туризм, ecological tourism
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники