К содержанию
РецензированоRU2017

Анализ методов оценки корпоративного управления предприятиями

УСУЛЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ · Хонкелдиева Гўзал Шеровна

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

This article focuses on the methods of assessing corporate governance in joint-stock companies. Калит сўзлар: акционерлик жамияти, корпоратив бошқарув, самарадорлик, синергия, методология. Кириш Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар негизида иқтисодиётнинг барча тармоқларини модернизациялаш, техник- технологик янгилаш ва рақобатчиликка асосланган бизнес муҳитини яратиш, шу жумладан давлат тассарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган корхоналар негизида ташкил этилаётган хўжалик субъектлари, шунингдек, Давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлари фаолиятини бошқариш самарадорлигини янада оширишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида «... нафақат иқтисодиётнинг таянч тармоқларини, балки, энг аввало, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва мамлакатимиз барча фуқароларининг ҳаётий манфаатларини таъминлашга ва уларнинг даромадларини кўпайтиришга доир истиқболдаги муҳим вазифалар туриши керак»[1]. Бу ҳолат, акциядорлик жамиятларини ривожлантириш стратегияси ва самарали бошқариш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегияси муҳимдир. Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари”да акциядорлик жамиятлари фаолиятини ривожлантириш ва самарали бошқаришни ташкил қилиш жараёнларига “корпоратив бошқарувининг замонавий стандартлар принциплари ва усулларни жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш”[2] муҳим вазифалардан ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Корпоратив бошқарув бу – компания фаолиятига раҳбарлик қилиш ва унинг устидан назорат қилиш ўзига хос тизимдир. Корпоратив бошқарувни маҳаллий иқтисодчи олимлардан С.С.Ғуломов, Ш.Н.Зайнутдинов, № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил М.А.Икрамов, Н.К.Йўлдошев, Д.Н.Раҳимова, Н.М. Расулов, М.С. Саидов, Д.Суюнов, М.Л.Турсунходжаев, М.Б.Хамидулин, А.А.Хошимов, Р.И.Яушевларнинг [3] тадқиқот ишлари корпоратив бошқарув жараёнларини илмий-назарий асосларини яратишга қаратилган. Уларнинг илмий изланишларида, мулк шакллари трансформацияси, корпоратив бошқариш моделларини мукаммаллаштириш, акциядорлик корхоналарни ривожлантириш жараёнидаги масалалар ўз ифодасини топган. Кейинги йилларда ҳимоя қилинган қатор диссертацияларда корпоратив тузилмаларни ривожлантириш, асосан давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнидаги институционал ўзгаришлар, шунингдек, Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий хусусиятларига оид масалалар тадқиқ этилган. Жумладан, А.А.Хошимовнинг тадқиқотларида мулкни давлат тасарруфи- дан чиқариш ва хусусийлаштириш шароитида корпоратив тузилмаларни бошқаришни ривожлантиришнинг илмий-методологик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган [4]. Р.И.Яушевнинг илмий изланишлари интеграцион корпоратив тузилмалар ва таъсисчи капиталда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш муаммоларига бағишланган [5]. М.Б.Хамидулин фонд бозорини ривожланиши, акционерлик жамиятларида кузатув кенгашининг роли ва аҳамияти масалалари устида фикр юритади [6]. Ўзбекистонда акциядорлик жамиятларини хусусийлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Президент И.А.Каримовнинг кўплаб асар ва маърузаларида кенг баён этилган [7]. Узвий равишда мазкур масалалар Г.К.Саидова, Б.Ю.Ходиев, Б.Б.Беркинов каби олим ва мутахассисларнинг илмий тадқиқотларида ўз ифодасини топган [8]. А.Коупланд, Д.Коллер ва Р.Мурринглар фикрига кўра, корхоналар барча манфаатдор томонларга тақдим этадиган молиявий ҳисоботлар уларнинг асосий воситаси корпоратив бошқарув мониторинг тизимлари акциядорлик жамиятининг ахборот шаффофлигига асосланади, бу эса корпоратив бошқарув самарадорлиги энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Бироқ, мазкур ишларда бошқарувнинг алоҳида жиҳатлари ёки ресурсларни бошқариш масалалари кўриб чиқилган. Шунинг учун, мамлакатда иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корпорацияларда бошқарувнинг мос тизимини шакллантиришни ва тегишли илмий-услубий таълимотнинг ишлаб чиқилишини талаб қилади. Бу йирик корпоратив тузилмаларни бошқариш муаммоларини комплекс тадқиқ этиш, корпоратив бошқарув ҳамда илғор технологиялар ва миллий корпорацияларнинг фаолият кўрсатиш шароитлари, мамлакатнинг муайян ижтимоий-иқтисодий шароитларига мослаштирилган замонавий менежмент усулларини қўллаш асосида корпорацияларни бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқаради. Шу сабабли қарор қабул қилувчи шахснинг стратегик бошқарув қарорлари чуқур таҳлил қилиниши ва баҳоланиши зарур. № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил Тадқиқот методологияси Тадқиқот жараёнида қиёсий таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, эксперт баҳолаш, илмий абстракциялаш, иқтисодий-

Доказательный фрагмент

«This article focuses on the methods of assessing corporate governance in joint-stock companies.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article focuses on the methods of assessing corporate governance in joint-stock companies. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
акционерлик жамияти, корпоратив бошқарув, corporate governance, акционерное общество, корпоратив бошқарув, synergy, синергия, корпоративное управление, methodology, joint-stock company, самарадорлик, акционерлик жамияти, методология, efficiency, эффективность
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники