Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТУПРОҚ УЮМЛАГИЧНИ ҚАМРАШ КЕНГЛИГИНИ АСОСЛАШ
Ахметов А.А · Остoнов Ш.С. · Рўзиев Беҳруз
Современное образование и развитие · 2025
Аннотация
Crops planted in irrigated fields of saline areas are irrigated with soil. In this case, before irrigation of the crops, longitudinal and transverse floors are created by mechanized method. We have developed a device that mechanized cross floors between rows of cotton instead of manual labor, and the parameters of its dryer were based on the condition that the cotton should not be destroyed during operation. In this case, it was determined that the coverage width of the soil compactor should be 38 cm in order to create high-quality transverse floors without soiling the cotton planted in rows of 60 cm. Выпуск журнала №-19 Часть–4_ Февраль –2025 351 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Key words: tractor, device, cotton, row spacing, floor, cross floor, soil, compactor, width of strip. Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бухоро филиали томонидан ғўзани суғориш усуллари буйича утказилган тадкикотларида [1], пол олинмасдан суғорилган далаларда пол олиниб суғорилган далаларга нисбатан қуйидагича фарқлар кузатилади: 1. Ҳосилдорликнинг далани релъефи ва текислигига қараб 15-30 фоизга кам бўлишлиги; 2. Даланинг нотекисликларида шўр парчаларининг ҳосил бўлишлиги; 3. Далада сув йўналишини назорат қилишнинг қийинлиги; 4. Суғориш давомийлигини 1,5-2 кунга ортишлиги; 5. Сув сарфи 20-30 фоизга юқори бўлишлиги. Шунинг учун Бухоро вилоятида тупроғи шўрланган ҳудудларнинг суғориладиган далалаирдаги ғўза майлонлари пол олиниб суғорилади. Бунда ғўзани биринчи суғоришдан олдин бўйлама ва ҳар бир кейинги суғоришдан олдин кўндаланг полларни ҳосил қилиш, суғоришдан сўнг эса ғўза қаторлари орасига ишлов бериш мақсадида кўндаланг полларни бузиш лозим [2]. Бугунги кунда суғоришдан олдин бўйлама полларни ҳосил қилиш механизациялаштирилган бўлса хам, суғоришдан олдин олинадиган кўндаланг поллар тўлиғича қўл меҳнати эвазига амалга оширилиб келинмоқда. Натижада пахта етиштиришда меҳнат сарфини ошишига ва сарф-харажатнинг кўпайишига олиб келади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки айрим хўжаликларда қўл меҳнатини механизациялаштириш максадида КЗУ-0.3, ПР-0.5 [3] ёки бошқа бир пол ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар ёрдамида пахта даласида кўндаланг поллар ҳосил қилинмоқда. Бунда кўндаланг поллар ҳосил қилинган йулакда жуда кўп миқдорда ғўза ниҳолларини нобуд бўлиши ҳисобига пахта ҳосилдорлиги кескин камайиб кетади ва амалиётда тажрибали деҳқонлар бу ҳолатда кўндаланг пол олишга йўл қўйишмайди. Выпуск журнала №-19 Часть–4_ Февраль –2025 352 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Ушбу муоммани ечиш учун биз ғўза қаторлар оралиғида механизациялашган усулда кўндаланг поллар ҳосил қиладиган қурилмани [5] ишлаб чиқдик. 1-расм. Ғўза қаторлари орасида кўндаланг пол ҳосил қиладиган қурилма Қурилма (1-расм) осиш мосламаси 2 билан жиҳозланган асосий рама 6, унга бир-бирига нисбатан ёнма-ён ўрнатилган эгат очкичлар 1 ҳамда гидроцилиндр 3 ёрдамида кўтарилиб тушириладиган тупроқ уюмлагичлар 5 билан жиҳозланган қўшимча рама 4 дан ташкил топган бўлиб, тупроқ уюмлагич баландлиги, уни горизонтга нисбатан ўрнатилиш бурчаги ҳамда ишчи сиртининг эгрилик радиусини тупроқ уюмлагичларни алмаштириш орқали ўзгартириш имкониятига эга этиб ишланган. Қурилманинг асосий иш органи тупроқуюмлагич бўлиб, уни қамраш кенглигини (2-расм) асослаш учун тупроқ билан ишлашда унинг ўзаро таъсирини таҳлил қилиш керак. 2-rasm. Tuproq uyumlagichni qamrash kengligini aniqlash sxemasi Выпуск журнала №-19 Часть–4_ Февраль –2025 353 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Иш пайтида тупроқ уюмлагич тупроқни қирқиб олиб суриш орқали кўндаланг полни ҳосил қилади. Тупроқни суриб уюмлаш жараёнида тупроқ уюмлагичнинг олдида юмоловчи тупроқ призмаси ҳосил бўлади ва у тупроқ уюми ҳосил бўлгунга қадар ғўза ниҳолларини кўмиб қўймаслиги керак. Бунинг учун тупроқ уюмлагич ишлаётганда ғўза ниҳолларигача хавфсиз масофани сақлаш керак, унинг катталиги агротехник талабларда назарда тутилган ҳимоя зонасининг қийматлари ва ғўза новдаларининг қатор чизиғидан четланиши билан белгиланади. Демак, тупроқ уюмлагичнинг қамраш кенглиги қатор оралиғи В ни, м ҳимоя зонасининг ўлчами Δ ни ва ўсимлик ниҳолларининг қатор чизиғидан четланиши δ ни ҳисобга олганда (2-расмга қаралсин) қуйидагича бўлади В ˂В – 2(Δ + δ), (1) п м бунда: В – тупроқ уюмлагичнинг қамраш кенглиги, сm. п Агар (1) ифодадаги қатор оралиқлари ва ҳимоя зонасининг катталиги агротехник талаблардан келиб чиқишини ҳисобга олсак, у ҳолда номаълум бўлиб қолган катталик - ўсимлик ниҳолларининг қатор чизиғидан четлашиш миқдори қуйидаги мулоҳазалардан аниқланади. Ғўза чигитларининг аниқ, туғри чизиқли экилганига қарамай, уларнинг кўчатлари чизиқга нисбатан у ёки бу томонга бироз оғиш билан ўсиб чиқади, бунга экиш жараёнида чигитнинг туғри чизиққа нисбатан жойлашиш холати сабаб бўлади. Экилган уруғнинг ниши тупроққа қадалиб илдиз отиши билан (3- расм, а) уруғларнинг жойлашишига қараб туғри чизиққа нисбатан оғиш пайдо бўлади [5]. Выпуск журнала №-19 Часть–4_ Февраль –2025 354 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT а– униб чиқиш жараёнининг кетма-кетлиги; б– илдизнинг чиги
Доказательный фрагмент
«Crops planted in irrigated fields of saline areas are irrigated with soil.»
Образец извлечения
Демо-превьюCrops planted in irrigated fields of saline areas are irrigated with soil. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- tractor, device, cotton, row spacing, floor, cross floor, soil, тупроқ, width of strip., пол, compactor, ғўза, қурилма, камраш кенглиги., трактор, кўндаланг пол, қаторлар оралиғи, тупроқуюмлагич
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025