К содержанию
РецензированоRU2025

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МЕТОДИКАСИ ТУШУНЧАСИ ТАҲЛИЛИ

МЕТОДИКАСИ ТУШУНЧАСИ ТАҲЛИЛИ

Современное образование и развитие · 2025

Аннотация

Мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш методикаси тушунчасига оид фикр ва мулоҳазалар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар илгари сурилган. Таянч сўзлар: йўл ҳаракати, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш методикаси, маъмурий қонунчилик, йўл-транспорт ҳодисаси. Дунёнинг барча мамлакатларида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини камайтириш борасида кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра оғир жароҳатларга олиб келадиган шикастланишлар орасида криминал жароҳатлардан сўнг йўл-транспорт ҳодисалари иккинчи ўринни эгаллайди[1]. Ҳар йили 1,2 млн.га яқин одам йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлмоқда, қарийб 50 млн. киши турли даражада жароҳат олмоқда[2]. Шу боис, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш бўйича пухта ўйланган ва изчил ҳаракатларни давом эттириш зарурати юзага келмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг сабаб ва шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишнинг янгича механизмларини ишлаб чиқишга алохида эътибор қаратилмоқда. Бу борада, айниқса, йўл инфратузилмасини тубдан Выпуск журнала №-18 Часть–8_ Январь –2025 368 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT яхшилаш, йўллар сифатини ошириш орқали йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг маъмурий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга оид илмий-амалий ҳамда фундаментал тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳаётимизни транспорт воситаларисиз тасаввур этиш қийин. Автомашина илгари ҳашамат хисобланган бўлса, бунгуги кунга келиб ҳаракатланиш воситаси, кундалик эҳтиёжга айланди, одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш ва бошқа афзаликллари билан тобора ҳаётимизга сингиб бормоқда. Бироқ, автотранспорт воситаларини афзаликларидан ташқари унинг баъзан жиддий кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўлишини унутмаслик лозим. Жумладан, ҳаракатланиш қоидаларини билмаслик ёки уларга риоя қилмаслик, маст ҳолда машина бошқариш кўпинча оғир тан жароҳати ёки ўлим билан боғлиқ оғир мудҳиш воқъеаларни сабабчиси бўлмоқда. Сўнгги пайтларда автоҳалокатлардан жароҳатланиш ва ўлим билан боғлиқ ҳолатлар бутун дунё мамлакатларида ечимини кутаётган долзарб муаммолар қаторига айланган. Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатидаги ҳалокатлардан жароҳат олиш ёки ўлим билан боғлиқ ҳолатлар барчани диққат эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 75% шаҳар кўча йўлларида содир бўлган бўлса, унинг 40%ига йўлларнинг сифатсизлиги сабабли бўлган[3]. Йўл-транспорт ҳодисалари ногиронликка сабаб бўладиган ўнта асосий омиллардан биридир. Бунинг оқибатида етказиладиган иқтисодий зарарларнинг умумий қиймати йилига беш юз миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Айрим хорижий мамлакатлар йўл ҳаракати хавфсизлиги борасида муайян натижаларга эришиб, бошқа мамлакатларга нисбатан йўллардаги ўлим ҳолатларини камайтиришга эришмоқда. Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни такомиллаштиришнинг шартлари ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун “йўл ҳаракати хавфсизлиги”ни бошқа турдаги фаолиятдан фарқлаш лозим. Выпуск журнала №-18 Часть–8_ Январь –2025 369 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Ҳуқуқ назариясида “йўл-транспорт ҳодисалари”, “йўл ҳаракати хавфсизлиги”, “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш” каби бир қатор тушунчалар мавжуд бўлиб, тадқиқотчилар томонидан турли даврларнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда юридик таърифлар ишлаб чиқилган. Биз қуйида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш билан боғлиқ фаолиятга доир тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини кўриб чиқамиз. Йўл ҳаракати – одам ва юкларни транспорт воситалари ёрдамида ёки бундай воситаларсиз йўллар доирасида ташиш ёхуд йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлларда ҳаракатланиши жараёнида юзага келувчи муносабатлар мажмуига айтилади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги – йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўл- транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш – йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларининг олдини олишга, уларнинг оғир оқибатларини камайтиришга қаратилган фаолият. Йўл-транспорт ҳодисалари – бўйича ҳуқуқий адабиётлар ва юридик амалиётни таҳлил қилиш уларнинг ижтимоий зарарини ҳақиқий зарар етказиш билан биргаликда кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади. Йўл-транспорт ҳодисаси – транспорт воситасининг йўлдаги қатнови жараёнида содир бўлиб, фуқароларнинг ўлими ёки уларнинг соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланишига ёки бошқа тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса[4]. Йўл-транспорт ҳодисаси – транспорт воситасининг йў

Доказательный фрагмент

«Мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш методикаси тушунчасига оид фикр ва мулоҳазалар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича мавжуд муаммолар ва уларни барта…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш методикаси тушунчасига оид фикр ва мулоҳазалар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича мавжуд муаммолар ва уларни барта… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
йўл ҳаракати, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўл-транспорт ҳодисаси., йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш методикаси, маъмурий қонунчилик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники