К содержанию
РецензированоRU2014

ҲУДУДНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИДА ТРАНСПОРТНИНГ РОЛИ

ҲУДУДНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

Журнал инноваций нового века · 2014

Аннотация

Ушбу мақола ҳудуднинг ривожланиши ва транспорт фаолияти ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганишга бағишланган. Тадқиқотда йўловчи ва юк ташиш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар аниқланиб, уларнинг корреляция ва регрессия таҳлили орқали баҳоланди. 2014--2023 йиллар даврида олинган маълумотлар асосида иқтисодий-математик модел ишлаб чиқилди, бу модел минтақада транспорт ривожланишини прогноз қилиш имконини беради. Натижалар транспорт инфратузилмасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз таъсирини кўрсатади. Калит сўзлар: транспорт, юк ташиш, йўловчи ташиш, корреляция, регрессия, транспорт салоҳияти. Кириш Ҳудудий ривожланиш кўп қиррали ва кўп ўлчамли жараён бўлиб транспорт фаолиятига боғлиқ бўлган иқтисодий тизимларнинг самарадорлигини таъминлайдиган муҳим омилдир. Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида транспорт комплекси асосий таркибий қисм сифатида муҳим рол ўйнайди. Ушбу тадқиқот ҳудуднинг ривожланиши ва транспорт фаолияти ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганишга қаратилган бўлиб, йўловчи ва юк ташиш ҳажмига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг таъсир даражасини баҳолашни мақсад қилиб қўяди. Транспорт фаолиятининг кўрсаткичлари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ўртасида кучли корреляция мавжуд бўлиб, бу омилларнинг таъсирини математик моделлаштириш орқали прогнозлаш мумкин. Усуллар Тадқиқотда корреляция ва регрессия таҳлилига асосланган стохастик усуллар қўлланилди. Хоразм вилояти бўйича 2014-2023 йиллар давомида олинган статистик маълумотлар асосида йўловчи ва юк ташиш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар аниқланди. Тадқиқотда қуйидаги усуллардан фойдаланилди: Корреляция таҳлили: Омилларнинг таъсир даражасини ва боғланиш йўналишини аниқлаш. Регрессия таҳлили: Иқтисодий-математик моделни яратиш учун энг кичик квадратлар усули. Эксперт баҳолаш: Транспорт фаолиятини тавсифловчи кўрсаткичлар https://scientific-jl.com/new 2222 6666 0000 Volume–76_Issue-1_May-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS гуруҳи аниқлаш. Йўловчи ташиш жараёнларини режалаштириш ва бошқариш масалалари тизимли ёндашувни тақазо этади. Чунки йўловчи ташиш тизими фаолияти ва жараёнлари турли элемент ва қисмлар ҳамда уларнинг кўплаб эҳтимолий характердаги ўзаро таъсирлари натижасида шаклланади. Йўловчи транспортининг яна бир муҳим хусусияти унинг параметрлари аниқ белгиланиши қийин бўлган эҳтимолий муҳитда фаолият кўрсатиши ва бу муҳитга мослаша олишидадир. Бошқача айтганда, йўловчи транспорти тизими ўзаро функционал алоқадорлик ва иқтисодий муносабатлар билан боғлиқ элементлар тўпламидан иборатдир. Хоразм вилоятида йўловчи ташиш фаолиятининг амалдаги ҳолатини тадқиқ қилиш орқали уни такомиллаштириш имкониятлари хақида хулоса қилиш мумкин. 100000 120,00% 90000 100,00% 80000 70000 80,00% 60000 50000 60,00% 40000 40,00% 30000 20000 20,00% 10000 0 0,00% Yo'lovchi tashish hajmi, ming yo'lovchi Foiz Ulush 1-расм. Вилоятда ташилган йўловчиларнинг умумий хажмида туманларнинг улуши Вилоят бўйича йўловчи ташиш маълумотларидан энг кўп хажм Урганч шахрига тўғри келади, чунки у вилоятнинг энг йирик шаҳари ҳисобланади.(1- расм). Йўловчи ташиш хажмига таъсир қилувчи бир қанча омиллар мавжуд бўлиб, улар: - иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони; - янги қурилган турар-жой бинолари сони; - вилоятдаги жами аҳоли сони; - вилоятдаги даромади паст аҳоли сони; - вилоят бўйича жон бошига ўртача даромад; - аҳоли зичлиги; https://scientific-jl.com/new 2222 6666 1111 Volume–76_Issue-1_May-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS - йўловчи ташиш фаолиятидаги транспорт воситалари сони; - шахсий автомобиллар сони. Хоразм вилоятида юк ташиш хажмини худудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак жами ташишларнинг катта қисми асосан Урганч шахри ва тумани хамда Хива тумани хиссасига тўғри келганлигини кўриш мумкин. 7000 120,00% 6000 100,00% 5000 80,00% 4000 60,00% 3000 40,00% 2000 1000 20,00% 0 0,00% Yuk tashish hajmi, ming tonna Foiz Ulushi 2-расм. Вилоятда ташилган юкларнинг умумий хажмида туманларнинг улуши Юк ташиш ҳажмига ҳам бир қанча омиллар таъсир қилади ва улар қуйидагилар: - вилоят бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ); - қурилиш ишлари ҳажми; - ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар ҳажми; - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; - транспорт корхоналари сони; - жами корхоналар сони; - хусусий сектордаги юк автомобиллари сони. Ҳудудда транспортнинг ривожланиши ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тавсифловчи кўрсаткичларнинг ўзаро таъсирини баҳолаш учун маълум бир омилнинг таъсир даражасини ва улар ўртасидаги муносабатлар йўналишини аниқлаш имконини берувчи корреляция усулидан фойдаланамиз. Корреляция коэффициенти қуйидаги формула асосида ҳисобланди: ∑𝑛 (𝑘 − 𝑘^)∙ (𝑝 − 𝑝^) 𝑖=1 𝑖 𝑖 𝑅 = 𝑝𝑘 𝑖 √∑𝑛 (𝑘 − 𝑘^)2 ∗ ∑𝑛 (𝑝 − 𝑝^)2 𝑖=1 𝑖 𝑖=1 𝑖 https://scientific-jl.com/new 2222 6666 2222 Volume–76_Issue-1_May-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS бу эрда 𝑘 – № 1-кўрсаткичнинг ҳақиқий қиймати; 𝑖 𝑘^– № 1- кўрсаткичнинг кутилаётган (ўртача) қиймати; 𝑝 – № 2-сонли кўрсаткичнинг ҳақиқий қиймати; 𝑖 𝑝^-–№ 2-сонли кўрсаткичнинг кутилаётган (ўртача) қиймати; n – кузатишлар сони Регрессия модели чизиқл

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақола ҳудуднинг ривожланиши ва транспорт фаолияти ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганишга бағишланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақола ҳудуднинг ривожланиши ва транспорт фаолияти ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганишга бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
транспорт, юк ташиш, йўловчи ташиш, корреляция, регрессия, транспорт салоҳияти., Калит сўзлар: транспорт
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники