Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО МЕХАНИЗМЛАР
Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли · Чориев Маҳмуджон Аҳмад ўғли (кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенант. Илмий мутахассислиги:) · Choriyev Mahmudjon Ahmad o’g’li (кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенант. Илмий мутахассислиги:)
Педагоги · 2026
Аннотация
Мақолада Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин эгаллаган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органларига умумий тавсиф ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органларининг ташкилий асослари келтириб ўтилган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчи органларининг вазифа ва ваколатлари. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органлари ва улар фаолиятининг самарадорлиги, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмиталари томонидан квази суд органи сифатида кўрилган ишлари таҳлилини янада ривожлантиришнинг устуворлигини таъминлашга қаратилган қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилган. Калит сўзлар: “ҳуқуқ” ва “эркинлик”, квази суд, инсон ҳуқуқлари, БМТ, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, “инсон ҳуқуқлари бўйича устав”. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, БМТ – халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва инсон ҳуқуларини химоя этиш мақсадида ташкил этилган халқаро ташкилот. БМТ тизими жуда ҳам мураккаб бўлган халқаро ташкилотлар, жамғармалар, органлар, қўмиталар, комиссиялар ва бошқа тузилмалардан иборатдир. Аммо, уларнинг барчаси ҳам инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласи билан бевосита шуғулланмайди. Аммо мазкур тизим ичида инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи органлар тизими шаклланган. https://scientific-jl.com/ped 2 15 Volume-81, Issue-1, May -2025 “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-3027_SJIF: 5.449 БМТ Низомининг 7-моддасига кўра БМТнинг органлари асосий органлар ва ёрдамчи органларга бўлинади. Унинг асосий органлари ва уларнинг вазифа ва ваколатлари Низомда кўрсатиб ўтилган. Унга кўра БМТнинг олтита асосий органи мавжуддир: Бош Ассамблея, Хавфсизлик кенгаши, Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаш, Васийлик кенгаши (ҳозирги пайтда фаолиятини тўхтатган), Халқаро суд, Котибият. БМТ фаолиятини мувофиқлаштиришда бу органларнинг роли ва аҳамияти каттадир. БМТ ўзининг бутун фаолиятини ана шу идоралар ёрдамида амалга оширади. Улар бир-бирларининг ишларини айнан такрорламаган ҳолда иш юритадилар. Мазкур органлар ўз фаолиятларидан келиб чиққан ҳолда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш масалалари билан тегишлича шуғулланадилар. БМТнинг ёрдамчи органларига эса, унинг асосий органлари фаолиятига кўмаклашувчи кўп сонли турли қўмиталар, комиссиялар ва бошқа номдаги турли органларни киритиш мумкин. БМТ асосий (устав) органлари бўлган Бош Ассамблея, Хавфсизлик кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш (ЭКОСОС), Халқаро суд БМТ Устави ва Халқаро суд статутига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида инсон ҳуқуқларига оид масалаларни кўриб чиқади. Бош Асссамблея. Бош Ассамблеянинг вазифаси асосан ўрганиш ва тадқиқ этиш ишларини уюштириш ҳамда тавсиялар беришдан иборат. Инсоннинг ҳуқуқлари ва эркинликлари муаммоларини ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш ишларини, одатда, Бош Ассамблеянинг топшириғига биноан Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш ҳамда унинг ёрдамчи органлари, ихтисослаштирилган муассасалар ва БМТ Бош котиби бажаради. Бош Ассамблея инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ўз вазифаларини бажариш учун, БМТ Низомининг 22-моддасига биноан, заруратга қараб турли ёрдамчи органларни таъсис этиш ваколатига эга. ЭКОСОС. Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш ўз фаолиятини сессиялар даврида ишлайдиган қўмиталар - Иқтисодий, Ижтимоий ва Мувофиқлаштирувчи қўмиталар ёрдамида олиб боради. Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ҳужжатларни Ижтимоий қўмита тайёрлайди. Ижтимоий қўмитанинг маърузалари Иқтисодий ва ижтимоий кенгашнинг ялпи мажлисларида тасдиқланади. Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш, бундан ташқари, ўз фаолиятининг талайгина қисмини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларга бағишлайдиган ихтисослаштирилган ташкилотлар билан, хусусан, Халқаро меҳнат ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) ва бошқалар билан БМТ номидан битимлар тузади. Иқтисодий ва Ижтимоий кенгаш маслаҳатлашувлар ўтказиш ва https://scientific-jl.com/ped 2 16 Volume-81, Issue-1, May -2025 “PEDAGOGS” international research journal ISSN: 2181-3027_SJIF: 5.449 тавсияномалар ишлаб чиқиш йўли билан бу борадаги ишларни умумий тарзда мувофиқлаштириб боради. Хавфсизлик Кенгаши. Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун асосий жавобгарликни ўз бўйнига олади унинг қарорларига БМТнинг барча аъзолари бўйсуниши мажбурий. Кенгаш томонидан БМТ устави принцип ва мақсадаларига зид бўлган ҳуқуққа хилоф харакатларни содир этган давлатларга нисбатан қарор қабул қилиш ҳисобланади. Хавфсизлик кенгаши кўп холларда томонларни низолар ва конфликтлар вақтида муросага келтириш вазифасини бажаради. Хавфсизлик кенгаши юзага келаётган муаммоларни олдиндан аниқлашда ва қиска вақтда хал этишда муҳим роль ўйнайди. Халқаро суд. Бутунжаҳон суди номи билан машҳур бўлган Халқаро суд Бирлашган Миллартлар Ташкилотининг асосий суд органи бўлиб ҳисобланади. Халқаро суд манфаатдор давлатларнинг ихтиёрий равишда иштирок этишига асосланган давлатлар ўртасидаги низоларни тартиб
Доказательный фрагмент
«Мақолада Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин эгаллаган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин эгаллаган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- “ҳуқуқ” ва “эркинлик”, квази суд, инсон ҳуқуқлари, БМТ, “инсон ҳуқуқлари бўйича устав”., “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, сиёсий ҳуқуқлар, Калит сўзлар: “ҳуқуқ” ва “эркинлик”, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014