Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МАЬНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ОТА-ОНАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЎРНИ
МАЬНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА · Матаева Маликахон Юнусалиевна
Современное образование и развитие · 2025
Аннотация
This article analyzes the importance of spiritual and moral education in human development and the development of society. The article pays special attention to the role of parents in raising children and the importance of cooperation with educational institutions. It also examines the forms of cooperation between the family and educational institutions, their effectiveness, and the problems encountered in the process of education, as well as ways to overcome them. The article provides recommendations for strengthening cooperation between the family and education. Keywords Spiritual education, moral education, family, parents, educational institutions, cooperation, methods of education, national values, spirituality, society. Маьнавий-ахлоқий тарбия инсон шахсини камолга етказувчи энг муҳим жараёнлардан биридир. Ҳар бир жамиятнинг маънавий қиёфаси, ахлоқий қадриятлари ва маданий даражаси унда етишиб чиқаётган авлоднинг тарбиясига боғлиқ. Бунда оила асосий ижтимоий институт сифатида ўзига хос ўрин тутади. Боланинг биринчи тарбиячиси ота-оналар бўлиб, уларнинг хатти- ҳаракати, одоб-ахлоқи, кундалик фаолияти болалар онгида чуқур из қолдиради. Шу билан бирга, оила ва таълим муассасалари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши боланинг маънавий тарбиясини тўлиқ таъминлаш учун муҳим шартдир. Бу жараёнда педагоглар ва ота-оналар биргаликда ҳаракат қилиб, ёшларда миллий қадриятларга ҳурмат, жамиятга фойдали шахс бўлиш истаги ҳамда ахлоқий масъулият ҳиссини шакллантиради. Шу боис, маънавий-ахлоқий тарбия жараёнида ота-оналарнинг иштироки ва таълим муассасалари билан ҳамкорлиги алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур мақолада, ота-оналарнинг маънавий-ахлоқий тарбиядаги роли, уларнинг таълим муассасалари билан ҳамкорлиги ҳамда бу ҳамкорликнинг самарадорлигига оид масалалар таҳлил этилади. Шунингдек, ушбу жараённинг муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари кўриб чиқилади. Маьнавий-ахлоқий тарбиянинг асосий мақсади – шахсда эзгулик, адолат, масъулият, миллий қадриятларга ҳурмат ва соғлом жамият қуришга Выпуск журнала №-18 Часть–6_ Январь –2025 100 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT интилувчанлик каби фазилатларни шакллантиришдир. Бунинг учун қуйидаги вазифалар амалга оширилиши зарур: 1. Болаларга ёшлигидан ахлоқ қоидаларини ўргатиш. 2. Маьнавий қадриятларга бўлган ҳурматни шакллантириш. 3. Жамоатчилик ва шахсий масъулият ҳиссини ривожлантириш. 4. Ёшлар онгига ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларини сингдириш. Ота-оналар – боланинг биринчи мураббийлари ҳисобланади. Боланинг дунёқараши, ахлоқий қарашлари ва одатлари кўп ҳолларда оилада шаклланади. Шу боис ота-оналарнинг тарбия жараёнидаги иштироки қуйидаги сабабларга кўра муҳимдир: Шахсий намуна: Ота-оналарнинг кундалик одатлари ва хатти- ҳаракатлари болалар учун ибрат манбаи ҳисобланади. Қийматлар сингдирилиши: Миллий ва умуминсоний қадриятларни боланинг онгига сингдиришда оила муҳим роль ўйнайди. Ахлоқий мустаҳкамлик: Ота-оналар томонидан болага берилган ахлоқий тарбия унинг шахсий хатти-ҳаракатларига асос бўлади. Оила ва таълим муассасалари ўртасидаги самарали ҳамкорлик болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун муҳимдир. Бунда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш зарур: 1. Ҳамкорликнинг шакллари: Ота-оналар йиғилишлари ва учрашувлари, Тарбияга оид семинар ва тренинглар ташкил этиш.Ота-оналар учун маънавий- маърифий тадбирлар ўтказиш. 2. Ота-оналарнинг таълим жараёнига жалб қилиниши. Болаларнинг шахсий ютуқлари ҳақида ота-оналарга маълумот бериш. Ўқув жараёнига ота- оналарнинг фаол қатнашишини таъминлаш. 3. Тарбия жараёнида индивидуал ёндашув. Ҳар бир боланинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ота-оналар билан маслаҳатлашув. Қийинчиликларни биргаликда бартараф этиш. Выпуск журнала №-18 Часть–6_ Январь –2025 101 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT 4. Ота-оналарнинг билим даражасини ошириш. Ахлоқий тарбия бўйича янги методикалар ва усуллардан хабардор қилиш. Замонавий ахлоқ-одоб қоидалари бўйича тавсиялар бериш. Оила ва таълим муассасалари ўртасидаги самарали ҳамкорлик бир қатор ижобий натижаларга олиб келади.Болаларда юқори ахлоқий фазилатларнинг шаклланиши. Жамиятда маънавий қадриятларга ҳурмат муҳитини яратиш. Ёшларнинг жамиятга ижобий таъсир кўрсатувчи шахс сифатида етишиб чиқиши. Ахлоқий муаммоларнинг камайиши ва тарбия даражасининг ошиши. Хулоса қилар эканмиз маьнавий-ахлоқий тарбия ҳар бир ёш шахснинг жамиятдаги муносиб ўрнини топишида муҳим аҳамиятга эга. Ота-оналарнинг шахсий намунаси, оила муҳитидаги тарбия ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик орқали болалар онгига миллий ва умуминсоний қадриятлар сингдирилади. Оила ва мактаб ўртасидаги самарали ҳамкорлик болаларнинг ижтимоий онгини шакллантириш, ахлоқий хатти-ҳаракатларини йўналтириш ва уларни баркамол шахс этиб вояга етказишда муҳим воситадир. Шунингдек, ушбу ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қуйидаги тавсиялар амалга оширилиши лозим: Ота-оналар учун мунтазам равишда маънавий-маърифий тадбирлар, семинар ва тренинглар ташкил этиш. Болаларнинг таълим жараёнида ота-оналарнинг фаол иштирокини таъминлаш.
Доказательный фрагмент
«This article analyzes the importance of spiritual and moral education in human development and the development of society.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article analyzes the importance of spiritual and moral education in human development and the development of society. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Spiritual education, moral education, family, parents, educational, methods of education, Маънавий тарбия, семья, нравственное воспитание, spirituality, ахлоқий тарбия, educational institutions, национальные ценности, сотрудничество, ҳамкорлик, общество., маънавият, society., national values, тарбия усуллари, миллий қадриятлар, ота-оналар, оила, cooperation, образовательные учреждения, методы воспитания, Духовное воспитание, родители, жамият., таълим муассасалари, духовность
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024