Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТУРЛИ ХИЛДАГИ ТУҒМА ЮРАК НУҚСОНИ БИЛАН ТУҒИЛГАН БОЛАЛАРДА ТАНА ТУРЛИ ҚИСМЛАРИ МОРФОМЕТРИК ПАРАМЕТРЛАРИНИНГ ЭХОКАРДИОГРАФИК КЎРСАТКИЧЛАР БИЛАН КОРРЕЛЯЦИОН БОҒЛИҚЛИК ДАРАЖАЛАРИ
МОРФОМЕТРИК ПАРАМЕТРЛАРИНИНГ ЭХОКАРДИОГРАФИК · Саидова Садоқат Йўлдошовна
Современное образование и развитие · 2019
Аннотация
Тақдим этилаётган илмий ишда турли шаклдаги туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларда тана турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларининг эхокардиографик кўрсаткичлари билан корреляцион боғлиқлик даражалари келтирилган. Калит сўзлар: юрак, ЭХОКГ текшируви, морфометрик кўрсаткичлар, оқ нуқсонлар, кўк нуқсонлар. Мавзунинг долзрблиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, барча ўлим ҳолатларининг 56 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқади. Европа мамлакатларида юрак-қон томир касалликлари йилига 4,3 млн (48%) аҳоли ўлимига сабабчи бўлади. Шимолий мамлакатлардан Aмерикада туғма юрак нуқсони билан туғилиш кўрсаткичи тирик туғилган болалар орасида - 8,2/1000 тани ташкил этади [4,6]. EUROCAТ институти маълумотларига кўра, Ғарбий Европа мамлакатларида туғма юрак касалликларининг ўртача тарқалиши 1000 болага ўртача 8,0 та ни ташкил қилади. Россияда ҳар йили 10 000 га яқин бола туғма юрак касаллиги билан туғилиб, неонатал даврда уларнинг 30-50 фоизида жиддий нуқсонлар келиб чиқади [1,5]. UZSТAТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда демографик ва меҳнат статистикаси 2019 йилда чақалоқлар ўлими 1000 тирик туғилганга 9,3 ни ташкил этган. Ҳозирги кунга келиб, Выпуск журнала №-18 Часть–5_ Январь –2025 193 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT республика неонатал даврдаги болалар ўлимининг 57%и ни беш ёшгача бўлган болалар ташкил қилади [2,7]. ТЮН лари орасида қоринчалараро тўсиқ нуқсонлари (ҚТН) энг кенг тарқалган булиб, умумий тузилишда эса 20% ҳолларда изоляция қилинган ҚТН ли болалар мавжуд. Кичик, гемодинамик жиҳатдан аҳамиятсиз мушак нуқсонларининг 90% га яқини боланинг 10 ойлигида ўз - ўзидан ёпилиши аникланган. Ҳажми бўйича ҚТН лар кичик (4 мм гача) ва кенг бўлиши мумкин. 30 - 50% ҳолларда ҚТН юқори ўпка гипертензияси (ЎГ) ривожланиши билан мураккаблашади, бу эса прогрессив ҳисобланади. Ўпка артериясидаги бу босим очиқ артериал йўлининг (ОАЙ) диаметрига боғлиқ эмас [3,8]. Тадқиқот мақсади. Бухоро вилоятида туғма юрак нуқсонлари билан туғилгандан 3 ёшгача бўлган болаларда антропометрик кўрсаткичларнинг эхокардиографик кўрсаткичларга боғлиқлик даражаларини ўрганиш. Тадқиқот материал ва усуллари Мазкур ишда Бухоро вилоятида янги туғилгандан 3 ёшгача туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларда тана турли қисмлари морфометрик параметрлари ва эхокардиографик текширув таҳлили тақдим этилган. Текширув мақсадида соғлом ва туғма юрак нуқсони билан туғилгандан 3 ёшгача бўлган 99 нафар болаларда ўтказилди. Болалар ёши 1-28 кун 1 ёш 2 ёш 3 ёш Соғлом 10 15 18 16 болалар сони Тюн болалар 8 10 12 10 сони Тадқиқот натижалари Выпуск журнала №-18 Часть–5_ Январь –2025 194 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Туғилгандан 3 ёшгача бўлган соғлом, оқ нуқсон ва кўк нуқсон билан туғилган болалар юрак эхокардиографик ва антропометрик кўрсаткичлар орасидаги корреляцион боғлиқлик натижалари Антропометрик Болалар Соғлом оқ нуқсон кўк нуқсон кўрсаткичлар (см) бўй узунлиги Ўғил 0,95*** 0,96*** - 0,96*** Қиз 0,94*** 0,95*** - 0,94*** тана вазни (кг) Ўғил 0,93*** 0,98** * - 0,98*** Қиз 0,91*** 0,95*** - 0,96*** бош ўлчамлари Ўғил 0,95*** 0,99*** - 0,88*** Қиз 0,93*** 0,97*** - 0,85*** кўкрак айланаси Ўғил 0,76*** 0,87*** - 0,95*** Қиз 0,73*** 0,85*** - 0,94*** қорин айланаси Ўғил 0,94*** 0,99*** - 0,98*** Қиз 0,92*** 0,98*** - 0,97*** юқори мучалар Ўғил 0,86*** 0,79*** - 0,76*** Қиз 0,77*** 0,76*** - 0,79*** пастки мучалар Ўғил 0,97*** 0,89*** - 0,80*** Қиз 0,96*** 0,87*** - 0,78*** Изоҳ- *** кучли тўғри корреляция, **- тўғри ўртача корреляция, *- тўғри кучсиз корреляция ., ***(-) - тескари кучли корреляция, **(-) - тескари ўртача корреляция, *(-)- тескари кучсиз корреляция Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, чақалоқликдан 3 ёшгача бўлган болаларда юрак эхокардиографик ва антропометрик кўрсаткичлар орасида корреляцион боғланишлар аниқланганда, соғлом ва ок нуқсон билан туғилган болаларда тўғри кучли, кўк нуқсон билан туғилган болаларда эса тескари кучли корреляция аниқланди. Хулоса Тадқиқотларимиз натижаси шуни кўрсатдики соғлом ҳамда турли шаклдаги туғма юрак нуқсони билан туғилган болалар антропометрик Выпуск журнала №-18 Часть–5_ Январь –2025 195 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT кўрсаткичлари ва эхокардиографик кўрсаткичлари орасидаги корреляцион боғланишлар таққосланганда туғма юрак нуқсонининг оқ тури билан туғилган болаларнинг тана турли қисмларидаги морфометрик кўрсаткич натижалари билан эхокардиографик кўрсаткичлар мутаносиб равишда, туғма юрак нуқсонининг кўк тури билан эса номутаносиб натижалар исботланди. Бундан кўриниб турибдики кўк нуқсонли болаларда антропометрик кўрсаткичлар ўсиш даражаси, эхокардиографик кўрсаткичлардан орқада қолаётганини исботлайди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Yuldashevna, S. S. (2022). Analysis of Factors for the Occurrence Congenital Heart Defects in Children. Miasto Przyszłości, 24, 179-181. 2. Saidova, S. Y. (2022). Echocardiographic and Anthropometric Analyzes of Children Born with Tetrad of Fallot. Central Asian Journal of Literature, Philosophy and Culture, 3(11), 369
Доказательный фрагмент
«Тақдим этилаётган илмий ишда турли шаклдаги туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларда тана турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларининг эхокардиографик кўрсаткичлари билан корреляцион боғлиқлик даражалари келт…»
Образец извлечения
Демо-превьюТақдим этилаётган илмий ишда турли шаклдаги туғма юрак нуқсони билан туғилган болаларда тана турли қисмларининг антропометрик кўрсаткичларининг эхокардиографик кўрсаткичлари билан корреляцион боғлиқлик даражалари келт… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- юрак, ЭХОКГ текшируви, морфометрик кўрсаткичлар, оқ нуқсонлар, кўк нуқсонлар.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014