К содержанию
РецензированоRU2026

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ҲОЛАТИДА ИЖТИМОИЙ ФАОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ

Гадоева Лобар Эргашевна

Современная наука и исследования · 2 · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада бугунги демократик ўзгаришлар ва дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари шахс руҳиятига, соғлиги ва ҳаётдаги муносабатларини соғлом турмуш тарзи билан ижтимоий фаоллик ўзаро диалектик боғлиқ эканлиги ҳақидаги маълумотлар очиб берилган. Калит сўзлар: таълим тарбия ва соғлиқни сақлаш тизимлари, давлат ва жамиятни бошқаруви, жисмоний ёки руҳий зўриқиш, хусусий манфаатлар, “жиддий муаммо”, инсон иқтидори. Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, жамиятдаги муносабатларни танқидий таҳлил қилиш асосида шакллантирилаётган янги институтлар, таълим тарбия ва соғлиқни сақлаш тизимлари, давлат ва жамиятни бошқарувдаги янгиланишлар ҳар бир фуқародан, ҳар бир шахсдан ижтимоий фаолликни талаб этади. Мазкур фаоллик субъектнинг жисмонан ва руҳан саломатлигига боғлиқдир. Хаста, бемор ёки вужудида нуқсони бор шахс ҳар доим ҳам ижтимоий ҳаётга, у қўяётган муаммоларга фаол муносабатда бўлавермайди, у ўзининг имкониятлари чекланганини, жисмоний ёки руҳий зўриқиш унга қимматга тушушини билади. Шунинг учун соғлом турмуш тарзи билан ижтимоий фаоллик ўзаро диалектик боғлиқдир. Бугунги демократик ўзгаришлар ва дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари шахс руҳиятига, соғлиги ва ҳаётга муносабатларига зиддиятли таъсир этаётганини кўрмаслик мумкин эмас. Ижтимоий борлиқ ҳеч қачон субъект борлиғига таъсир этмай, ундаги тасаввурларни у ёки бу томонга бурмай ўзгарган эмас. Ижтимоий борлиқдаги ўзгаришлар динамикаси инсон психикасида инъикос топиб, шахсни ё фаоллаштиради ёки унда индефферентлик кайфиятларини туғдиради. Фалсафа фанлари доктори С.Норқуловнинг таъкидлашича, жамият билан шахсни ҳаракатга келтирувчи, унинг борлиққа муносабатларини шакллантирувчи онг “диалектик тарзда ривожланадиган феноменлар сирасига киради. Ижтимоий макон, муҳит онгга қандай таъсир этса, онг ҳам муҳитга, ижтимоий маконга шундай таъсир этади. Бироқ ижтимоий макон, муҳит объектив борлиқ сифатида таъсир этади, онг эса субъектив феномен тарзда инсонни объектив борлиқни ўзгартиришга етаклайди. Объективлик ва субъективликнинг уйғун келиши ижтимоий тараққиётнинг яхлит воқелик сифатида келишидан, инсон ва жамият ҳаётининг умумий қонунларга мувофиқ ривожланишидан дарак беради. Уларни бир бирига қарши, антипод қилиб қўйиш мумкин эмас, гносеологик изланишлар улар ўртасидан фарқ, тафовут қидиради. Аслида бундай изланишлар ҳам инсон ва жамият ҳаёти умумий қонуниятларга мувофиқ ривожланишини мутлақ рад этмайди. Тўғри, инсон онги беором изланишга, янги янги муаммолар ва уларнинг ечимларини топишга мойил, уни тайёр пастулатлар, назариялар кўп ҳам қизиқтиравермайди. Янгилик, бетакрорлик излаш орқали ўз “Мен”ини топиш ва намоён этиш субъектлар хислати ҳисобланади1. 1 Норқулов С. Фуқаролик жамияти ва ижтимоий онгда трансформация жараёнлари. Тошкент: Navro z, 2015. 29 б.). 1186 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5 Тадқиқотчининг фикрига кўра, инсон мудом бирор янгилик қилишга, ижтимоий борлиққа янгилик олиб киришга интилади, унинг онгида кечадиган асосий эффектив кечинмалар ниманидир яратиш ва қилиш билан боғлиқ. Бу хатти ҳаракатлар ё хусусий манфаатларни ифода этади ёки гуруҳий, ижтимоий манфаатларга қаратилади. Ижтимоий фаоллик иккинчи гуруҳга оиддир. Фалсафа фанлари доктори, профессор З.Р.Қодировнинг ёзишича, ижтимоий фаоллик ўзига хос воқелик бўлиб, “ижтимоий муносабатларнинг онгли, беғараз таҳлилига ҳамда уларнинг у ёки бу элементларини ўзгартиришга интилиш даражасини тавсифлайди. Инсон ижтимоий аҳамиятга эга бирон бир жиддий муаммога дуч келган ҳамда уларни ҳал этиш учун янги қонунларни қабул қилиш ёки мавжуд қонунлар механизмини такомиллаштириш кераклигини англаган тақдирда ижтимоий фаолликка интилиши янада кучаяди 2 . Ана шундай “жиддий муаммо” меҳнат, ижтимоий муносабатларда қатнашишдир. “Меҳнат мақсадга йўналтирилган, онгли фаолият сифатида намоён бўлиб, бу фаолият натижага эришишга йўналтирилади ҳамда онгли мақсадга мувофиқ ирода билан бошқарилади. Умумий белгиланган қоидага кўра ишлаб чиқаришга, маълум маҳсулотни яратишга қаратилган меҳнат бир пайтнинг ўзида шахсни шакллантиришнинг асосий йўли ҳамдир. Меҳнат жараёнида нафақат меҳнат фаолиятининг у ёки бу маҳсулоти юзага келади, балки субъкутнинг ўзи шахс сифатида шаклланиб боради. Меҳнат фаолияти жараёнида инсон иқтидори шаклланади, унинг характери таркиб топади, унинг дуёқараш тамойиллари мустаҳкамланади ҳамда амалий фаол қоидаларга айланади. Ўз табиатига кўра меҳнат ҳамма вақт маълум вазифани бажариш билан боғлиқ бўлиб, фаолиятнинг бутун жараёни кўзланган натижага эришишга қаратилмоғи лозим: шунинг учун меҳнат режалаштириш ва ижро назоратини талаб қилади, у ҳамма вақт маълум мажбуриятларни ўз ичига олади ҳамда ички интизом ва уюшқоқликни келтириб чиқаради. Фаоллик меҳнат жараёнини юзага келтирадиган ва рағбатлантирадиган омил сифатида намоён бўлади3. Тадқиқотчининг кўрсатишича, ижтимоий фаоллик деструктив ва конструктив кўринишда бўлади. Деструктив (тузилишни бузадиган) фаоллик “ҳаётни тубдан қайта қуриш, кўпинча куч ишлатган ҳолда қайта қуриш йўли билан ижтимоий

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада бугунги демократик ўзгаришлар ва дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари шахс руҳиятига, соғлиги ва ҳаётдаги муносабатларини соғлом турмуш тарзи билан ижтимоий фаоллик ўзаро диалектик боғлиқ эканлиги ҳақ…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада бугунги демократик ўзгаришлар ва дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари шахс руҳиятига, соғлиги ва ҳаётдаги муносабатларини соғлом турмуш тарзи билан ижтимоий фаоллик ўзаро диалектик боғлиқ эканлиги ҳақ… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
таълим тарбия ва соғлиқни сақлаш тизимлари, давлат ва, жисмоний ёки руҳий зўриқиш, “жиддий муаммо”, хусусий манфаатлар, давлат ва жамиятни бошқаруви, инсон иқтидори.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники