К содержанию
РецензированоRU2017

Совершенствование учета затрат в производственном учете на хлопкоперерабатывающем предприятии

Маматқулов Акрам Холмуродович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

The article deals with the matter of production accounting organization in cotton processing enterprises in modernization of the economy, reducing the cost of cotton cultivation, state regulation and support of accounting. Калит сўзлар: хомашё, ишлаб чиқариш, харажат, таннарх, пахтани қайта ишлаш корхоналари, ишлаб чиқариш ҳисоби, харажатлар ҳисоби, дебет, кредит. Кириш Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни модернизациялаш шароитида турган биринчи ва асосий вазифа изчил иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш ва илғор технологиялар билан қайта қуроллантиришнинг асосий шарти бўлган макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришишдир. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И. Каримов: ”Мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли, узоқни кўзлаган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш эркин тадбиркорликка кенг имтиёз ва преференциялар йўлини очиб бериш, инвестициялар, аввало чет эл инвестицияларининг ҳажмини ошириш ва жорий этиш иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатлари ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш бўйича ўз ижобий таъсирини берди” [1] деб айтиб ўтган эдилар ва шунга хос “Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва молиявий барқарорлик тўғрисида” ҳам қуйидагиларни таъкидлаган эдилар: “Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши билан боғлиқ янги иқтисодий муносабатлар бухгалтерия ҳисоби, аудит ва иқтисодий таҳлилни ташкил этиш ҳамда уларнинг услубиётини такомиллаштириш заруратини келтириб чиқармоқда. Бу эса бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудитни замон талаби, иқтисодий муносабатларнинг заруратидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ қилишни тақозо этади”[2]. № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил Республикамизда изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётган босқичда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев: «Инсон манфаатларини таъминлашда иқтисодиётимизнинг юксак суръатлар билан барқарор ривожланиши қандай катта аҳамиятга эга эканини барчамиз яхши тушунамиз. Самарали меҳнат учун зарур шароитлар, муносиб иш ҳақи, замонавий уй-жойлар, сифатли таълим ва тиббий ёрдам, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш – буларнинг барчаси иқтисодий соҳадаги ислоҳотларимиз моҳияти ва мазмунини белгилаб берадиган муҳим омиллардир» [3] деб айтиб ўтдилар. Бу эса, ўз навбатида хўжалик субъектларини иқтисодий-молиявий барқарор фаолият юритишлари учун ишлаб чиқаришни ва ишлаб чиқариш ҳисобини тўғри ташкил этиш лозимлигини тақозо этади. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таъминлаши зарур. Шунинг учун бухгалтерия ҳисоби олдига қўйилган асосий вазифалардан бири корхонани бошқарув тизимини ҳақиқий маълумотлар билан таъминлашдан иборат. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва меҳнат ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни таъминлаши зарур. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида Ўзбекистон Республикаси барча корхоналарида бухгалтерия ҳисобини юритиш муҳим масала ҳисобланади. Лекин корхоналарда бухгалтерия ҳисобидаги ишлаб чиқариш ҳисобини тўғри ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Бизнинг Республикамиз пахтани қайта ишлаш корхоналарида хомашёни ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни қабул қилишда, бошқа корхоналарга сотишда назоратларни олиб боришни ва улар ўртасидаги муносабатни таҳлил қилиш, сифатли хомашёни қабул қилишга, ҳисоб-китоб қилишда корхонада бухгалтерия ҳисобидаги ишлаб чиқариш ҳисоб-китобларини тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга Республикамиз пахтани қайта ишлаш корхоналарида, пахтани қайта ишлаш, ишлаб чиқариш унумини ошириш, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз технологик жараёнларини механизация ва автоматизация қилишнинг юқори самарасини ошириш, маҳсулотнинг сифатини яхшилаш, маҳсулот чиқишини ошириш ва ишлаб чиқаришда хомашё йўқолишини камайтириш борасида мутахассислар олдига муҳим масалалар қўйилган. Бу масалаларни ҳал этишда шуни таъкидлаш жоизки ишлаб чиқариш ҳисобини тўғри ташкил этиш муҳим масалаларни ечимини топишига кўмаклашади.Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда стандарт талабларига риоя қилиш, технологик жараённинг ҳар бир босқичида ишлаб чиқаришнинг технологик ва физик-кимёвий назоратини системали равишда олиб бориш ва айрим машина ва механизмлар ишини назорат қилиш билан бирга узвий боғлиқдир. Буни амалга ошириш хомашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил назорати натижалари асосида ҳисоб-китобларни тўғри йўлга қўйишга боғлиқдир. Бу назоратларни пахтани қайта ишлаш корхоналарида олиб бориш, ма

Доказательный фрагмент

«The article deals with the matter of production accounting organization in cotton processing enterprises in modernization of the economy, reducing the cost of cotton cultivation, state regulation and support of accoun…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article deals with the matter of production accounting organization in cotton processing enterprises in modernization of the economy, reducing the cost of cotton cultivation, state regulation and support of accoun… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
хомашё, ишлаб чиқариш, харажат, таннарх, пахтани, production, дебет, credit, ишлаб чиқариш ҳисоби, ишлаб чиқариш, сырье, пахтани қайта ишлаш корхоналари, self-financing, кредит, стоимость, производственный учет, производство, cotton processing enterprises, харажатлар ҳисоби, cost, production accounting, хлопок перерабатывающие предприятия, debit, хозрасчет, raw materials
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники