Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МАМЛАКАТИМИЗДА ОММАВИЙ ВА МИЛЛИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Тухтаев Жума Жураевич
Академические исследования в современной науке · 2026
Аннотация
Мақолада оммавий ва миллий спорт турлари, мамлакатимизда спортга бўлган эътибор ва шарт-шаротлар, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда болалар спортини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари келтириб ўтилган. Шунингдек, миллий спорт турларини янада ривожлантириш, ёшларни спортга қизиқтириш ва спорт мусобақаларига тайёрлаш тизими, спортни ривожлантиришда ташкилотлар ҳамкорликлари ҳамда ёш авлодни жисмонан соғлом қилиб тарбиялашда болалар спортини ривожлантириш йўллари баён этилган. Калит сўзлар: тарбия тизими, соғлом авлод, саломатлик, спорт, оммавий ва миллий спорт, кураш, якка спорт тури, жисмоний тайёргарлик, мусобақа, соғлом турмуш тарзи, жисмоний ва руҳий зўриқиш, спорт тўгараги. Аннотация: В статье рассматриваются массовый и национальный спорт, внимание и условия для занятий спортом в нашей стране, особенности развития детского спорта в укреплении здоровья населения. В нем также обозначены направления дальнейшего развития отечественного спорта, система привлечения молодежи к спорту и ее подготовки к спортивным соревнованиям, взаимодействие организаций в развитии спорта, пути развития детского спорта в воспитании физически здорового подрастающего поколения. Ключевые слова: система образования, здоровое поколение, здоровье, спорт, массовый и национальный спорт, борьба, индивидуальные виды спорта, физическая подготовка, соревнования, здоровый образ жизни, физические и умственные нагрузки, спортивный клуб. Ўзбекистоннинг глобаллашув жараёнидаги ҳаёти, ўзгаришлар шароитидаги ривожи инсонлардан навқирон авлодга хос жўшқинлик, мардлик ва шижоат, доноларга хос вазминлик ва идрок, тадбиркорларга ҳос етти ўлчаб бир кесиш ҳамда ҳар қандай вазиятлардан ҳам чиқиб кета 190 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference олиш, ҳар қандай муаммони ечишнинг бирдан-бир йўлини топиш, зукколикни талаб қилади. Ёшлар ўз олдиларига ҳар замонда, ҳеч қачон пайдо бўлмаган вазифаларга маҳкум этилганликларини чуқур ҳис этишлари лозим. Ўзбек халқи кўп асрлардан бери ўзининг Ўзбекистон миллий спорти бўлмиш кураш, белбоғли кураш, турон ва кўпкари-ўлоқ ўйинлари асосчилари бўлган жангчи полвонлари ва афсонавий чавандозлари билан фахрланади. Мустақиллик туфайли, бизнинг маданий меъросимиз бўлган миллий спорт турларимизни жаҳонга таништириш имконияти туғилди. Ўзбекистон Республикасининг миллий спорт жамоаси халқаро майдонларда мустаҳкам ва баланд чўққиларни забт этган ҳолда ўз таркибий сонини йилдан-йилга кўпайтириб борилмоқда. Спортчиларнинг юқори поғонага кўтарилиши мустақил мамлакатимизнинг халқаро майдонларидаги обрўсини мустаҳкамлашда шубҳасиз кўмаклашади. Нуфузли анжуманларда давлатимиз байроғини ҳимоя қилувчи ёшлар махсус якка ва ўйин спорт турларининг профессионаллари ўз тайёргарликларини ва маҳоратларини намойиш этиб мамлакатимизнинг байроғини юқори ҳилпиратиб, мадҳиямиз янграшига сабаб бўлмоқда ва давлатимиз қудратини намойиш этмоқдалар [1]. Жисмоний тарбия ва профессионал спорт соҳасида юқори чўққиларга эришиш жиддий ёндошишни, катта меҳнатни ва моддий ҳаражатларни талаб қилади. Мана шуларнинг барчаси мавжуд бўлгандагина спортнинг бир меъёрда доимий ривожланишига эришиш мумкин. Кўпгина мамлакатларнинг тажрибиларига қараганда, миллий спорт ва жисмоний тарбия тақдирлари ҳақида давлат томонидан ғамхўрлик қилиниши ҳам шубҳасиз жуда катта фойда келтирмоқда. Ижтимоий соҳадаги ушбу моддаларини қўллаб-қувватлашда биринчи навбатда ўсмир болаларни ва жамиятнинг ёш муҳитини руҳий жисмоний соғломлаштириш мақсадида барча қўлай шарт-шароитлар яратилмоқда. Агарда Япония миллионлаб спорт ишқибозлари тасаввурида дзюдо, карате, самбо, Хитой-ушу ва кунгфу, Корея-таэквандо ва сирим, Англия- футбол, Канада-шайбали ҳоккей, Ақш –бейсбол, баскетбол ватани деб ҳисобланса, энди Ўзбекистон миллий спорт турлари-кураш, белбоғли кураш, турон, бойқўрғон ва бошқалар халқаро спорт аренасида ушбу спорт турлари ватани деб тан олинмоқда. Оммавий спортни ривожлантириш, миллий спорт турларини, оммавий спорт тадбирларини ўтказишни ташкил этиш бошқармасининг Низомида белгиланган вазифаларини 191 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference амалга ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти бўйича маълумот беришича, Бошқарма ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30-сентябрдаги 455-сонли Қарори асосида олиб боради [2]. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги номидан бошқа вазирлик ва иборалар тузилмалари билан ҳамкорликда оммавий ва миллий спортни ривожлантириш ҳамда уни тарғиб қилиш, бўйича иш юритиш ва мувофиқлаштириш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилди, мақсадлар белгилаб олинди. Бу борада бошқарма томонидан вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Оммавий ва Миллий спортни ривожлантириш, алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими, соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Шунингдек, Ёшлар иттифоқи, Хотин- қизлар қўмитаси, Болалар спо
Доказательный фрагмент
«Мақолада оммавий ва миллий спорт турлари, мамлакатимизда спортга бўлган эътибор ва шарт-шаротлар, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда болалар спортини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари келтириб ўтилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада оммавий ва миллий спорт турлари, мамлакатимизда спортга бўлган эътибор ва шарт-шаротлар, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда болалар спортини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари келтириб ўтилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- тарбия тизими, соғлом авлод, саломатлик, спорт, мамлакатимизда спортга бўлган эътибор ва шарт-шаротлар, Мақолада оммавий ва миллий спорт турлари, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда болалар спортини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари келтириб ўтилган.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026