К содержанию
РецензированоRU2017

Необходимость, характер и этапы трансформации финансовой отчетности по МХХС

Ташназаров Самиддин Низамович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

At these article describe opportunities financial statements according IFRS, preliminary work and ways of preparing financial statements based IFRS. It is also describe meanings of transformation and basic rules of transformation, sequence of transformation presses, their steps and advantages and limitations transformation process and parallel accounting. Калит сўзлар: Молиявий ҳисобот, МҲХС, молиявий ҳисобот трансформацияси, МҲХС бўйича параллель ҳисоб, трансформация модели, трансформация жадвали. Кириш Бугунги кунда компанияларда молиявий ҳисоботларини Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (МҲХС) асосида тузишга объектив заруратлар мавжуд. Қонунда кўзда тутилган тартибда МҲХСларини қўллаш тартиби жорий этилди [1]. Дунё бозорига чиқиш, халқаро кредит олиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун молиявий ҳисоботни МҲХСлари бўйича тузиш мақсадга мувофиқдир. Мамлакатимизда МҲХСлари асосида молиявий ҳисобот тузаётган компаниялар сони ошиб бормоқда. Чунки, молиявий ҳисоботнинг шаффофлигини оширишга эришиш фақат МҲХСларга ўтиш орқали амалга оширилиши мумкин бўлади. Шу боис, халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар ҳамда илғор инструментлар ва тажрибалардан фойдаланиш кун тартибидаги долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” номли асарида “Илғор № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил халқаро тажрибага мувофиқ инструментлардан фойдаланиш ҳисобига пул- кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш” [5] вазифасининг қўйилиши ҳам компаниялар бошқарув тизимларида илғор хорижий тажрибалар ва инструментлардан фойдаланишни кўзда тутади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида “Халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш йўли билан, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишини давом этиш, жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлардан самарали фойдаланиш” [2] вазифаси ҳам халқаро молиявий институтлар, жумладан Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари Қўмитаси билан ҳамкорликни йўлга қўйишни долзарб масалалар қаторига кўтармоқда. Ушбу масалаларнинг кун тартибига қўйилиши МҲХСлари асосида молиявий ҳисобот тузиш методологиясини такомиллаштиришни тақозо этади. Бунга молиявий ҳисоботни МҲХСлари асосида трансформациялаш орқали эришиш мумкин. Бугунги кунда трансформация масалалари бўйича адабиётлар ва илмий мақолалар ҳам етарли эмас. Шу боис, молиявий ҳисобот трансформацияси масаласи кун тартибида турган долзарб мавзу ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Даставвал, трансформация сўзининг луғавий маъносига тўхталиб ўтайлик. Трансформация (лаг. Transformatiо – ўзгартириш, қайта ташкил этиш) 1) структура, шакл ва услубларини қайта ташкил этиш, фаолиятнинг мақсадли йўналишини ўзгартириш; 2) айналтиришнинг битта усулларидан бири, халқаро ҳуқуқ нормаларини ички давлат ҳуқуқи нормаларига қайта ташкил қилиш маъноларини англатади1. Демак, бухгалтерия ҳисоби маъноларида трансформация мамлакатимизда амал қилинган қонунчиликка мувофиқ ҳисоб тизимидаги қоидалар, тамойиллар, усул ва услубларни ҳамда ахборотларни бошқа мамлакат ёки халқаро қоидаларига мувофиқлаштирган ҳолда айлантиришга, яъни янги маъно кашф этишга айтилади. “Трансформация финансовой отчетности” google интернет саҳифаларида қуйидагича таъриф келтирилган: “Молиявий ҳисоботнинг трансформацияси – бу бухгалтерия ҳисобининг Россия тизими қоидаларига кўра тузилган ҳисоботдаги ҳисоб ахборотларини қайта гуруҳлаштириш ва ҳисобот моддаларига тўғирлашлар киритиш йўли билан МҲХСларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тузиш жараёнидир”2. Фикримизча, таърифда келтирилган қайта гуруҳлаштириш, ҳисобот моддаларига тўғирлашлар киритиш каби фикрларига тўлиқ қўшиламиз. Лекин, 1 dic.academic.ru/dic.nsf/dic_economic_law/16427/ТРАНСФОРМАЦИЯ 2www.i-ias.ru/blog/competition-page/ Трансформация отчетности по МСФО № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил трансформация бу молиявий ҳисобот тузиш эмас, балки ағдариш жараёни дейилса кўпроқ мақсадга мувофиқ бўлар эди. «Baker Tilly Tashkent» МЧЖ АТ бошқаруви раиси Г. Исломова “МҲХС билан ишлашга тайёрмисиз” номли мақоласида молиявий ҳисобот трансформациясига “Хуллас, трансформация шундай таомилки, у ҳисобот санаси ҳолати бўйича ўтказилади ва у миллий ҳисоб стандартлари бўйича тайёрланган молиявий ҳисобот кўрсаткичларини унинг барча элементларини эътироф этиш, ўлчаш ва очиб беришнинг тегишли қоидаларини ҳисобга олган ҳолда МҲХС форматига ўтказиш учун зарур бўлган барча тузатишларни ўз ичига олади” - деб таърифлайди [8]. Ушбу таърифдаги “ҳисобот санаси ҳола

Доказательный фрагмент

«At these article describe opportunities financial statements according IFRS, preliminary work and ways of preparing financial statements based IFRS.»

Образец извлечения

Демо-превью

At these article describe opportunities financial statements according IFRS, preliminary work and ways of preparing financial statements based IFRS. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Молиявий ҳисобот, МҲХС, молиявий ҳисобот, трансформация жадвали, модель преобразования, параллельный расчет по MHXS, таблица преобразования, conversion table, молиявий ҳисобот трансформацияси, MHXS parallel calculation, MHXS, финансовый отчет преобразование, трансформация модели, Молиявий ҳисобот, conversion model, Финансовый отчет, Financial report, МҲХС бўйича параллель ҳисоб, financial report conversion
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники