К содержанию
РецензированоRU2026

ТЕНДЕНЦИИ В КОНЪЮНКТУРЕ МИРОВОГО РЫНКА ХЛОПКА

Равшан Вахидович АБДУЛЛАЕВ

Издания · 2026

Аннотация

Ушбу мақола жаҳон пахта бозори конъюнктурасини шакллантирувчи асосий омиллар ҳамда пахта савдосидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш ва тенденцияларни аниқлашга бағишланган. Дунё бўйича пахта толаси ишлаб чиқариш, унинг истеъмоли, пахта толаси экспорти ва импорти каби кўрсаткичлар бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатларнинг ўрни кўрсатиб берилган. Ўзбекистонда пахта толаси ишлаб чиқариш, унинг истеъмоли ва экспорти жаҳон пахта бозори кўрсаткичлари билан қиёсланган. Шунингдек, мамлакатимиз учун жаҳон бозорига тайёр пахта маҳсулотлари билан чиқишнинг муҳимлиги асослаб берилган. Таянч сўзлар: Жаҳон пахта бозори, бозор конъюнктураси, пахта хом ашёси, пахта толаси, пахта ишлаб чиқариш, пахта истеъмоли, Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC), пахта майдонлари, пахта ҳосилдорлиги, пахта экспорти, пахта импорти. ТЕНДЕНЦИИ В КОНЪЮНКТУРЕ МИРОВОГО РЫНКА ХЛОПКА Равшан Вахидович АБДУЛЛАЕВ Доктор экономических наук, профессор Международная исламская академия Узбекистана Ташкент, Узбекистан ravshan.v.abdullaev@gmail.com Аннотация Данная статья посвящена анализу изменений и выявлению тенденций основных факторов, формирующих конъюнктуру мирового рынка хлопка, а также торговли хлопком. Показана роль ведущих стран мира по производству, потреблению, экспорту и импорту хлопкового волокна. Производство, потребление и экспорт хлопкового волокна в Узбекистане сравнивается с аналогичными показателями мирового рынка хлопка. Обоснована важность для нашей страны выхода на мировой рынок с готовой продукцией из хлопка волокна. Ключевые слова: Мировой рынок хлопка, конъюнктура рынка, хлопок- сырец, хлопковое волокно, производство хлопка, потребление хлопка, Международный консультативный комитет по хлопку (ICAC), посевные площади под хлопчатник, урожайность хлопка, экспорт хлопка, импорт хлопка. Пахтачилик жаҳон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири саналади. Зероки, ушбу тармоқ маҳсулоти нафақат тўқимачилик саноати, балки иқтисодиётнинг кўплаб бошқа соҳалари учун ҳам хом ашё манбаи бўлиб хизмат қилади. Пахта хом ашёсини истеъмол қилувчи барча соҳалар жаҳон пахта хўжалигининг у ёки бу ҳолатига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Пахтачилик соҳасининг ривожланишини рағбатлантирувчи асосий куч – инсонлар ва иқтисодиётнинг пахта маҳсулотларига бўлган талабидан иборатдир. Жаҳон пахта бозори конъюнктураси эса пахтага бўлган талаб ва таклиф мувозанатини ўзида акс эттиради. Ўзбекистон учун жаҳон пахта бозорида муносиб мавқеъга эга бўлиш алоҳида аҳамият касб этади. Барча бозорлар сингари жаҳон пахта бозоридаги вазият ҳам асосан икки омилга, жумладан, пахта толасига бўлган талаб ва таклиф, яъни жаҳон миқёсида пахта истеъмоли ва уни ишлаб чиқариш миқдорига боғлиқ [1]. Пахта ишлаб чиқарувчи ҳамда уни истеъмол қилувчи давлатлар жаҳон пахта бозоридаги ҳар бир ўзгаришни диққат билан кузатиб борадилар. Бозордаги ҳолатни бошқарадиган унсурлар, яъни нарх-наво ва бозор конъюнктураси турли омилларни ўзида мужассам этган талаб ва таклифнинг бир-бирига бўлган муносабати ҳосиласидир [2]. Ҳозирги кунда жаҳоннинг 70 та мамлакатида пахта етиштирилиб, юздан ортиқ мамлакат тўқимачилик фабрикаларида пахта толасига ишлов берилади. Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ПХМҚ, ICAC)нинг статистик маълумотларига кўра, 2019/2020 йил мавсумида пахта толасини импорт қилувчи давлатлар сони 73 тани ташкил этган. Энг йирик пахта етиштирувчи мамлакатлар сирасига Хитой - 21,6% (5,8 млн.т.), Ҳиндистон - 21,4% (5,75 млн.т.), АҚШ - 17,8% (4.8 млн.т.), Бразилия - 10% (2,7 млн.т.), Покистон - 6 % (1,6 млн.т.) ва Ўзбекистон - 2% (0,6 млн.т.) давлатлари киради [6]. Қуйидаги 1-диаграммада жаҳондаги асосий пахта етиштирувчи давлатларнинг ялпи ҳосилдаги улуши акс эттирилган [4]. 1-диаграмма Сўнгги йилларда йирик пахта ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ичида пешқадам ҳисобланган Хитойда етиштирилаётган пахта ҳажмининг бирмунча камайиши кузатилмоқда. Хусусан, мамлакатда пахта етиштирувчиларга давлат томонидан бериладиган субсидияларнинг бекор қилиниши ҳамда Синьцзянь провинциясидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли пахта ишлаб чиқариш 27,3 млн. тойгача [9] қисқарди. Ҳозирда бутун Хитойда пахта майдонлари 3,45 млн. гектарни ташкил этмоқда. Бунинг акси ўлароқ, Ҳиндистонда пахта ҳосили 2019/2020 йил мавсумида 14 % га ошиб, 29,5 млн. тойни ташкил этди. Бу ердаги ўсиш, асосан, пахта майдонларининг кенгайиши ва ҳосилдорликнинг ошиши эвазига юз берди [10]. Жаҳон пахта бозори конъюнктурасига бевосита таъсир қилувчи омил – бу пахта толаси истеъмолидир. Аслида пахта ишлаб чиқариш унинг истеъмолига мутаносиб равишда ўзгариб боради. Аммо, коронавирус пандемияси пахта истеъмолига ҳам таъсир ўтказмай қолмади. Аввало, бутун жаҳонда ялпи талабнинг сусайиши оқибатида, барча соҳалар қатори тўқимачилик тармоғида ҳам пасайиш жараёни кузатилди. Пахта истеъмолининг камайиши оқибатида ўртача йиллик пахта заҳиралари ҳажми ҳам ортиб борди. Жаҳонда пахта заҳиралари сўнгги ўн йил ичидан, деярли, икки баравар ўсди ва 2019 йилда 18,3 млн. тоннани ташкил этди. Масалан, пахта толасининг асосий истеъмолчиси ҳисобланган Хитойда мазкур

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақола жаҳон пахта бозори конъюнктурасини шакллантирувчи асосий омиллар ҳамда пахта савдосидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш ва тенденцияларни аниқлашга бағишланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақола жаҳон пахта бозори конъюнктурасини шакллантирувчи асосий омиллар ҳамда пахта савдосидаги ўзгаришларни таҳлил қилиш ва тенденцияларни аниқлашга бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Мировой рынок хлопка, конъюнктура рынка, хлопок-, пахта истеъмоли, International Cotton Advisory Committee (ICAC), cotton sown area, посевные площади под хлопчатник, пахта толаси, cotton production, cotton consumption, cotton fiber, хлопок-сырец, cotton yield, хлопковое волокно, пахта импорти, экспорт хлопка, потребление хлопка, raw cotton, пахта экспорти, пахта ишлаб чиқариш, пахта ҳосилдорлиги, бозор конъюнктураси, market conditions, пахта майдонлари, cotton import, World cotton market, Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ICAC), импорт хлопка, cotton export, производство хлопка, Международный консультативный комитет по хлопку (ICAC), Жаҳон пахта бозори, урожайность хлопка, пахта хом ашёси
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники