Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҚЎҚОН ДАВЛАТ МУЗЕЙ-ҚЎРИҚХОНАСИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА
М. Аминова (Қўқон давлат музей-қўриқхонаси Илмий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари:) · Я. Дадабоев (Табиат бўлими мудири:) · Н. Баҳриддинова (Катта илмий ходим:)
Теоретические аспекты становления педагогических наук · 1925
Аннотация
Мазкур мақолада Қўқон давлат музей-қўриқхонасининг тарихий шаклланиши, бугунги кундаги фаолияти, таркибидаги музейлар, илмий-тадқиқот ишлари ва маҳаллий ҳамда халқаро даражадаги ҳамкорликлар кенг ёритилган. Музейнинг илмий ходимлари томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар, археологик қазишмалар ва қўлёзма манбаларни тўплаш ишлари музейнинг илмий ва маданий аҳамиятини янада оширган. Шунингдек, музейда ўтказиладиган кўргазмалар, фестиваллар, конференциялар ва замонавий ахборот технологиялари қўлланилиши унинг жамоатчилик билан интерактив муносабатларини мустаҳкамлагани қайд этилган. Мақолада музейнинг Фарғона водийси тарихи ва ҳунармандчилиги соҳасидаги улкан ҳиссаси ҳам алоҳида ўрин олган. Калит сўзлар: Қўқон музейи, давлат музей-қўриқхонаси, тарихий ёдгорликлар, археология, қўлёзмалар, амалий санъат, ҳунармандчилик, илмий-тадқиқот, маданий мерос, Фарғона водийси, Алишер Навоий, халқаро ҳамкорлик, Қўқон тарихи, туризм, кўргазма, фестиваль. Республикамизда 130 дан ортиқ музейлар фаолият олиб боради, улар орасида Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ўзининг юз йиллик тарихига эга бўлиб, Ўзбекистондаги кўҳна ва илмий салоҳияти юқори бўлган музейлардан бири ҳисобланади. Музей 1925 йилда собиқ Худоёрхон ўрдаси биносида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ва саноат кўргазмаси негизида ташкил этилган. 1929 йилгача округ музейи, 1929 йилдан 1937 йилгача туманлараро музей ва 1959 йилдан бошлаб Қўқон шаҳар ўлкашунослик музейи деб номланган. Мустақиллик йилларида Президентимизнинг қатор фармон ва қарорлари, ҳукуматимизнинг юксак эътибори туфайли Республикадаги музейлар тубдан янгиланиб, янада такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2017 йилдаги № 975-сонли қарори асосида Қўқон шаҳар ўлкашунослик музейи “Қўқон маданияти 67 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference тарихи давлат музейи” га айлантирилиб, шаҳардаги Қўқон адабиёт музейи ва унинг филиали собиқ Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий мемориал музейлари “Қўқон маданияти тарихи давлат музейи” таркибига қўшиб берилди. Собиқ Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий мемориал музейи ўрнида Президентимиз ташаббуслари билан 2018-йили “Буюк алломалар музейи” барпо этилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-майдаги № 443-сонли қарори билан “Қўқон” давлат музей-қўриқхонаси ташкил этилди. Ҳозирги кунда музей тасарруфида 10 та музей фаолият олиб боради. Улар XIX-асрга оид Жомеъ мажмуасида жойлашган Амалий санъат музейи, Буюк алломалар музейи, Қўқон адабиёт музейи, XIX-асрга оид Миён Хазрат мадрасасида жойлашган Муқимий ҳужра-музейи, Ҳамза уй-музейи, XVIII- аср ёдгорлигида жойлашган Норбўтабек мадрасаси, XIX-асрга оид Дастурхончи мадрасаси, Teпақўрғон археологик ёдгорлиги ва XIX-асрга оид Модарихон даҳмалари бўлиб, улар асосан маданий мерос объектларида жойлашган. Музей фаолиятини ривожлантиришда М. Мирзааҳмедов, В. Кутеев, О. Нишонбоев, Р. Дўстматов каби музей ходимлари, шоир Чарҳий, адабиётшунос П. Қаюмов ва халқ устаси Қодиржон Ҳайдаровлар фидойилик кўрсатганлар. Ўтган йиллар мобайнида уларнинг фаолиятини И. Рахматуллаев, Я. Абрамов, санъатшунослар Ф. Гневушева, Т. Фёдорова, Д. Шоусмонова, шарқшунос С. Сотволдиев, манбаашунослар С. Юлдошев, филология фанлари номзоди А. Мадаминов, тарихчилар Я. Дадабоев, А. Эгамбердиев, И. Умаров, Ю. Қодиров, К. Хамидовалар давом эттириб, ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан музей юксалишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Етук музейшунос, 35 йилдан ортиқ музейда раҳбарлик лавозимида фаолият олиб борган фидоий инсон Манзурахон Мансурова ўз фаолияти давомида музей тараққиёти ва ободончилиги, тарихий ва меъморий ёдгорликларни сақлаш, фонд ишларини тартибга солиш, музей экспозицияларини такомиллаштириш ва кўргазмалар яратиш, замонавий ахборот технологияларини тадбиқ этиш борасидаги фаол иштироки, ҳамда Республика маданий ҳаётидаги беқиёс ўрни ва хизматлари муносиб баҳоланиб, “Маданият ва санъат фидойиси” кўкрак нишони, “Энг яхши музей раҳбари” дипломи ҳамда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Шунингдек музей илмий ходимлари йиллар давомида ўзларининг, намунали ва самарали меҳнатлари билан жуда кўп ютуқларга эришдилар. Албатта бу ютуқлар улар томонидан музейлар соҳаси ривожи учун олиб борилган тинимсиз изланишлар, тадқиқотлар натижасидир. 68 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference Жумладан 2015-йилда Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган турли номинациялар бўйича ўтказилган “Йилнинг энг язши музейи” кўрик танловида музей бўлим мудири Я. Дадабоев “Йилнинг энг яхши илмий ходими”, фонд мудири Х. Отажонов “Йилнинг энг намунали муҳофизи” номинациялари бўйича фаҳрли 1-ўрин соҳиби бўлдилар. Музей ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг қамров доираси кенг, бироқ мақсад бир: яъни Фарғона водийсининг табиати, тарихи, этнографияси, санъати ва маданияти, ҳунармандчилиги ва бошқа жиҳатларини ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганишдан иборат. Ўтган йиллар мобайнида музей илмий ходимлари томонидан “Қўқон воҳаси ва шаҳри топонимикаси”, “Қў
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада Қўқон давлат музей-қўриқхонасининг тарихий шаклланиши, бугунги кундаги фаолияти, таркибидаги музейлар, илмий-тадқиқот ишлари ва маҳаллий ҳамда халқаро даражадаги ҳамкорликлар кенг ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада Қўқон давлат музей-қўриқхонасининг тарихий шаклланиши, бугунги кундаги фаолияти, таркибидаги музейлар, илмий-тадқиқот ишлари ва маҳаллий ҳамда халқаро даражадаги ҳамкорликлар кенг ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Қўқон музейи, давлат музей-қўриқхонаси, тарихий, туризм, Қўқон тарихи, тарихий ёдгорликлар, қўлёзмалар, кўргазма, археология, илмий-тадқиқот, амалий санъат, ҳунармандчилик, Фарғона водийси, халқаро ҳамкорлик, маданий мерос, фестиваль., Алишер Навоий
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024