Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КИБЕРЖИНОЯТЛАР ДОИРАСИДА СОДИР ЭТИЛГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ МАХСУС ПРОФИЛАКТИКАСИ · БЎЙИЧА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Мустофақулов Бобур Асрор ўғли · Сатторов Шахзоджон Шерзодович (профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, капитан)
Модели и методы в современной науке · 2019
Аннотация
Ушбу мақолада кибержиноятларнинг вужудга келиши тарихи, кибержиноятнинг тушунчаси ва турлари, кибержиноятчилик ҳақида олимларнинг фикрлари ва киберхавфсизлик тўғрисидаги қонуни, махсус профилактикани амалга ошириш йўллари ҳақида сўз юритилади. Калит сўзлар: Кибержиноятлар, киберҳавфсизлик тўғрисдаги қонун, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, махсус профилактика. Аннотация: В данной статье рассматривается история возникновения киберпреступлений, понятие и виды киберпреступлений, мнения ученых о киберпреступности и закон о кибербезопасности, а также пути осуществления специальной профилактики. Ключевые слова: Киберпреступления, закон о кибербезопасности, профилактика правонарушений, специальная профилактика. Сўнгги йилларда мамлакатимизда рақамли технологиялар такомиллашиб, унинг асосий ўсиш омиллари ҳисобланган электрон тижорат платформалари, рақамли сервислар ва уларда амалга ошириладиган тўловларни сифатли ва хавфсиз қайта ишлаш билан боғлиқ, молиявий технологиялар шиддат билан ривожланмоқда. Рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш, рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш, шунингдек, аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини оширишга алоҳида этибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида "Одамлар тинч яшаши учун бутун мамлакатимизда жиноятдан холи муҳит яратишимиз шарт. Биз ички ишлар вазирлиги тизимида ваколат ва функцияларни қуйи бўғинга 46 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference тушириб, уни чинакам халқчил тизимга айлантиришимиз зарур. Бу борада илмий ёндашув ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этамиз. Ҳар бир жиноят ёки ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ҳар қайси ҳудуд ўз тажрибасини яратиши керак" деб бежизга таъкидламаганлар. Кибержиноятнинг вужудга келиши билан тадқиқотчилар ўртасида «кибержиноят» атамаси қанақа бўлиши ва ушбу атама нималарни ўз ичига олиши кераклиги ҳақида мунозаралар пайдо бўлиб, ханузгача давом этиб келмоқда. Тадқиқотчилар ўртасидаги баҳслар давомида «кибер жиноят ва «компютер жинояти» атамаларининг комбинацияси масаласини кўтарадиган бир неча назариячилар мавжуд, бу икки тушунча ўртасидаги муносабатлар бўйича биринчи назарияда «кибер жиноят» атамаси «компютер жинояти»га қараганда кенгроқлигини таъкидлайди. Ушбу назариянинг вакиллари рус олимлари В.А. Номоконов ва Т.Л. Тропина ўз тадқиқотдарида «кибержиноят» тушунчасини келтириб чиқарадиган сўзларнинг маъносини тавсифловчи хорижий изоҳли луғатларни таҳлил қилиб, таҳлил натижаларига кўра, "кибержиноят" атамаси "компютер жинояти"дан кенгроқ деган хулосага келишди. Улар ўз фикрларида ахборот маконида содир этиладиган жиноятларнинг моҳиятини аниқроқ ва тўгри тасвирлайдилар, бундан ташқари, тадқиқот натижаларига кўра, олимлар «кибержиноятга ўзларининг таърифларини беришган. Уларнинг фикрича, "кибержиноят бу компютер тизимлари ёки компютер тармоқлари, шунингдек кибермаконга киришнинг бошқа ёрдамида ёки улар орқали кибермаконда, компютер тизимлари ёки тармоқлари воситалари доирасида ҳамда компютер тизимларига, компютер тармоқларига қарши содир этилган хар кандай жиноятлар мажмуидир. Шунингдек Россиянинг бошқа бир гурух олимлари яъни Т.Н. Шарыпова ва А.А. Сидоренко ўз назариясида "кибер жиноят" атамаси "компютер тизими ёки тармоғи ердамида, компютер тизими ёки тармоғи доирасида, компютер тизими ёки тармоғига қарши содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай жиноятни бирлаштирган деб ҳисоблайдилар. Бизнинг шу бугунги холатимизда ахборот маконининг компютер тизимларидан анча узоқлашиб кетганлиги тўғрисидаги фикрларга қўшилмасликнинг иложи йўқ, Шу муносабат билан, «кибержиноят» атамаси «компютер жинояти» га қараганда кенгроқ маънога эга деган назарияни энг тўғри деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўларди. Ушбу ёндашув вакиллари томонидан берилган таъриф кенгроқ ҳаракатлар 47 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference доирасини ўз ичига олади ва замонавийлик талабларига яхшироқ учун жавоб беради. Кибержиноятнинг моҳиятини яхшироқ тушуниш терминологиядан ташқари, ушбу турдаги жиноятларнинг ўзига хос белгиларини ҳам мукаммал ўрганиш керак бўлади. Бу умумий содир этилган жиноятлардан ахборот маконидаги жиноятларни алоҳида тахлилини олиб боришлик учун имконият беради хамда кибержиноятларга қарши курашнинг энг самарали чораларини белгилаб беради. Кўпгина тадқиқотчилар кибержиноятнинг ўзига хос хусусиятларини аниқладилар, ана шундай тадқиқотчилардан бири рус олим И.Г. Чекунов ички ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида кибержиноятчилигининг нафақат жиноий қилмишларининг ўзига хос белгиларининг тавсифи балки жиноятнинг субъектлари, мақсадлари ва жиноятни фош этишдаги мураккабликларини кўрсатиб бера олди. Тадқиқот муаллифи И.Г.Чекунов кибержиноятчиликнинг қуйидаги фарқловчи
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада кибержиноятларнинг вужудга келиши тарихи, кибержиноятнинг тушунчаси ва турлари, кибержиноятчилик ҳақида олимларнинг фикрлари ва киберхавфсизлик тўғрисидаги қонуни, махсус профилактикани амалга ошириш йўл…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада кибержиноятларнинг вужудга келиши тарихи, кибержиноятнинг тушунчаси ва турлари, кибержиноятчилик ҳақида олимларнинг фикрлари ва киберхавфсизлик тўғрисидаги қонуни, махсус профилактикани амалга ошириш йўл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Кибержиноятлар, киберҳавфсизлик тўғрисдаги қонун, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, махсус профилактика.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025