Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КОРПОРАТИВ ДАРОМАДНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР
МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ · ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР · Мухамеджанов М. · UTAX SMT МЧЖ директори
Роль цифровой экономики и современного образования в развитии науки и техники, а также факторы развития · 2025
Аннотация
Ушбу мақолада корпоратив даромадни солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари таҳлил қилинган. Солиқ сиёсатининг самарадорлигини ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рағбатлантиришда корпоратив даромад солиғининг роли ёритилган. Шунингдек, халқаро амалиёт таҳлил қилиниб, Ўзбекистон шароитида татбиқ этиш имкониятлари ўрганилган. Муаллиф корпоратив солиқ сиёсатида адолат, шаффофлик ва самарадорлик принципларини таъминлашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиққан. Калит сўзлар: корпоратив даромад солиғи, солиқ сиёсати, иқтисодий самарадорлик, солиқ механизми, инвестиция муҳити, халқаро амалиёт, Ўзбекистон. КИРИШ Ҳар қандай солиқ механизмининг самарадорлиги авваламбор унинг иқтисодиётда ўз функциясини қай даражада бажара олиши билан белгиланади. Шу сабабдан айни бир солиқ сиёсати ва механизмини лойиҳалашда унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги функцияси ҳисобга олиниши зарур. Корпоратив даромадларни солиққа тортишга (КДС) қаратилган солиқ механизмлари юқорида кўриб чиққанимиздек, иқтисодиётда фискал функцияни бажаришдан ташқари узоқ муддатда мақсадли йўналишларда 5-To’plam 1-son May , 2025 135 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда қисқа муддатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш салоҳиятига эга бўлиши лозим. Карпоратив даромадларни солиққа тортиш механизми олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли бажара олиши учун даставвал унинг сиёсати самарали (яхши) солиқ сиёсатининг тамойилларига мос келиши, шунингдек, оптимал элементларга эга бўлган механизмга эга бўлиши лозим. Ушбу истиқболда самарали (яхши) солиқ сиёсатининг тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади (1-расмга қаранг). Самарали солиқ сиёсати тамойиллари Назар ий адолат ва тенглик Фискал етарлилик Маъмурий мувофиқлик 1-расм. Самарали солиқ сиёсати тамойиллари1 Назарий адолат ва тенглик тамойили - солиқ юки солиқ тўловчининг тўлов қобилиятига мутаносиб бўлиши кераклигини таъкидлайди. Бу тўлов қобилияти (ability-to-pay) принципи деб номланади. С.Фишер, Р.Дорнбуш, Р.Шмалензилар солиққа тортишнинг горизонтал ва вертикал адолатлилиги, солиқ тўлашдаги тенглик, тўловга қобилликнинг инобатга олиниши ва тўланган солиққа яраша манфаат кўрилиши каби солиққа оид принципларни илгари сурганлар2. Фискал етарлилик тамойили - давлатнинг фискал ва солиқ сиёсати мутаносиблиги билан изоҳланади. Бошқа сўз билан айтганда, фискал етарлилик бюджет даромадлари давлат эҳтиёжларини қондириш ва ижтимоий товарларни тақдим этишга етарли бўлиши кераклигини талаб этади. Бироқ, солиқ йиғимлари бу миқдордан кўп бўлмаслиги ҳам керак, 1 Муаллиф томонидан шакллантирилди 2 Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономика: Пер. с англ. со 2-го изд. – М.: Дело, 1997. – С. 380-381. 5-To’plam 1-son May , 2025 136 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari чунки бу аҳолига ортиқча солиқ юкини келтириб чиқаради. Идеал ҳолатда, агар солиқ даромадлари зарурий миқдордан юқори ёки паст бўлса, бу ушбу тамойилнинг бузилишига олиб келади. Маъмурий мувофиқлик - солиқ қонунчилиги ва ундаги қоидалар солиқ тўловчига энг кам ноқулайлик туғдирган ҳолда самарали қўлланилишини англатади. Шунингдек, солиқ қонунчилиги бошқаришга қулай, адолатли ва самарали бўлиши керак. Бу ҳар бир солиқ солиқ органлари томонидан бир хилда ижро этилиши, тўлаш вақти, жойи ва усули бўйича қулай бўлиши, ортиқча мураккабликларни юзага келтириб тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги керак. Бу шуни англатадики, солиқ тизими солиқ тўловчиларга энг кам ноқулайлик туғдирган ҳолда самарали бошқариш ва ундиришга имкон бериши керак. КДСи фискал функция билан бир вақтда иқтисодиёт ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш ва рағбатлантириш мақсадида ҳам қўлланилади. Ушбу истиқболда, солиқнинг тартибга солиш салоҳияти солиқ юкини камайтиришга эмас, балки макроиқтисодий ўсиш ва тадбиркорлик субъектларининг узоқ муддатли ривожланишига қаратилган бўлиши кераклигини талаб этади. Бунинг учун КДСи механизмидаги инструментлар, жумладан амортизация сиёсати, инвестицион солиқ имтиёзлари, турли чегирмалар ва бошқалар юқори самарадорликни намоён қилиши керак. Корпоратив даромадларни солиққа тортиш механизми орқали иқтисодиётни тартибга солишнинг иккита асосий сиёсати мавжуд3. Биринчи йўналишда, бизнес субъектларига юқори ва табақалаштирилган ставкалар солиқ солинадиган базани сезиларли даражада камайтирадиган кўплаб имтиёзлар билан бирлаштирилади. 3 Clausing, K. (2005) “Corporate tax revenues in OECD countries,” Reed College, USA. 5-To’plam 1-son May , 2025 137 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari Иккинчи йўналишда, бизнес субъектларига ўрта ва паст солиқ ставкалари мақсадли имтиёзлардан чекланган ва ўрта даражада фойдаланиш билан бирлаштирилади4. Таъкидлаш жоизки, сўнгги ўн йилликларда жаҳон солиқ амалиётида фойда солиғи ставкаларни босқичма-босқич пасайтириш ва имтиёзлар сон
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада корпоратив даромадни солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада корпоратив даромадни солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- корпоратив даромад солиғи, солиқ сиёсати, иқтисодий, инвестиция муҳити, солиқ механизми, халқаро амалиёт, иқтисодий самарадорлик, Ўзбекистон., Калит сўзлар: корпоратив даромад солиғи
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025