К содержанию
РецензированоRU2025

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ ВА ДИФФЕРЕНЦИАЛЛАШГАН ТАРИФЛАР ОРҚАЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

Ю.О.Очилов · С.А.Бегимқулов

Роль цифровой экономики и современного образования в развитии науки и техники, а также факторы развития · 10 · 29-29 · 2025

Аннотация

Замонавий энергетика тизимида муқобил энергия манбаларининг аҳамияти ортиб бораётгани сабабли, электр энергиясини нархлаш тизимини такомиллаштириш ва дифференциаллашган тарифларни жорий этиш долзарб масалалардан бирига айланди. Ушбу мақолада муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи истеъмолчилар учун дифференциаллашган тарифларни жорий этиш имкониятлари ва уларнинг электр таъминоти тизимига таъсири таҳлил қилинган. Жаҳон тажрибаси асосида Германия, АҚШ ва Хитойдаги моделлар кўриб чиқилган. Шунингдек, Қарши шаҳри мисолида қуёш панелларининг электр тармоғига таъсири ва юклама графикларини текислашдаги аҳамияти ҳисоб-китоблар асосида кўрсатилган. Таянч иборалар: Муқобил энергия манбалари, дифференциаллашган тарифлар, энергия тежамкорлиги, электр тармоғининг юкламаси, қуёш панеллари, қайта тикланувчи энергия манбалари, тармоққа уланиш даражаси, Time-of-Use тарифлар. Кириш Замонавий энергетика тизимида муқобил энергия манбаларининг ўрни тобора ошиб бормоқда. Ўзбекистон ҳам ушбу йўналишда катта ислоҳотлар 6-To’plam 1-son Iyun , 2025 56 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari олиб бормоқда. Шунингдек, электр энергиясини нархлаш тизимини такомиллаштириш ва дифференциаллашган тарифларни жорий этиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу мақолада муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи истеъмолчилар учун дифференциаллашган тарифлар жорий этиш имкониятлари ва унинг электр таъминоти тизимига таъсири муҳокама қилинади [1; 2]. Жаҳон тажрибаси: ➢ Германия: "Feed-in Tariff" (FIT) тизими бўлиб, ортиқча ишлаб чиқарилган энергияни тармоққа сотиш имконияти мавжуд. ➢ АҚШ: "Net Metering" тизими бўлиб, истеъмолчилар ўз ҳисобларини тармоққа узатилган ва қабул қилинган энергия ҳажми асосида тўлайди. ➢ Хитой: Муқобил энергия ишлаб чиқарувчилари учун субсидиялар ва имтиёзли тарифлар мавжуд. Электр энергиясига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда, бу эса энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни ва қайта тикланадиган энергия манбаларадан фойдаланишни тақазо қилмоқда. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тақсимловчи трансформаторларга тушадиган ўта юкланиш ҳолатини олдини олишга ҳизмат қилиш билан биргаликда, электр юклама графикларини текислашга ҳам ёрдам беради [3; 4]. Асосий қисм Электр энергиясига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда, бу эса энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни ва қайта тикланадиган энергия манбаларадан фойдаланишни тақазо қилмоқда. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш тақсимловчи трансформаторларга тушадиган ўта юкланиш ҳолатини олдини олишга ҳизмат қилиш билан биргаликда, электр юклама графикларини текислашга ҳам ёрдам беради. Қуёш фото электр станциялари асосан куннинг эрталаб 08:00 дан кеч соат 18:00 гача бўлган вақтларида актив ҳолатда бўлади. 1-жадвалда қуёш 6-To’plam 1-son Iyun , 2025 57 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari панелларининг асосий техник кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар келтирилган [4; 5; 6]. 1-жадвал Қуёш Қуёш Ишлаб Ташқи Ф.И.К панели панелининг чиқарилган ҳаво 𝜼 = Т/р Вақт корпуси умумий электр ҳарорати, Р ҳарорати, (апертура)юзаси, қувват, эл, % 𝒕 ,0С 𝑸 р тҳ 𝒕 , 0С F, м2 Р , Вт п.кор эл 1 8:00 24 36.06 60 34,2 22,8 2 9:00 28 42.08 60 64,2 42,8 3 10:00 32 53.48 60 90,6 60,4 4 11:00 35 60.19 60 107,4 71,6 5 12:00 37 64.71 60 117,6 78,4 6 13:00 38 66.72 60 120,3 80.2 7 14:00 39 60.89 60 111,6 74,4 8 15:00 39 59.71 60 99,3 66,2 9 16:00 38 58.61 60 79,2 52,8 10 17:00 37 52.08 60 42,6 28.4 Ўртача 34.73 54.14 60 79,8 53,2 қиймат Аҳоли электр энергияси иистеъмолчилари истеъмол кўрсаткичлари сутканинг эрталабки ва кечки тиғиз даврларида максимал, куннинг асосий қисмида яъни 09:00 дан 17:00 гача ўртача ва тунда 22:00 дан 06:00 гача минимал кўрсаткичларда истеъмол қилади [2; 3]. Истеъмолнинг кўрсаткичларини ҚТЭМ ишлаб турган давр бўйича мутаносиблигини кўриб чиқамиз. Куннинг қайси вақтларида ҚТЭМ орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси электр юклама графикларига қандай 6-To’plam 1-son Iyun , 2025 58 Ilm fan taraqqiyotida raqamli iqtisodiyot va zamonaviy ta'limning o'rni hamda rivojlanish omillari таъсир қилинишини таҳлил қиламиз. 2-жадвалда Қарши шаҳар “Чўлқувар” маҳалласи аҳолисининг электр энергияси истеъмоли тўғрисида маълумот келтирилган [7; 8; 9]. Маълумотлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиалининг ЭЭНҲАТ тизими орқали олинган. 1-расм. Кундузги вақтларга нисбатан электр энергия истеъмоли юклама графиги Расмдан кўриниб турибдики куннинг бошланиш вақтида 07:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида электр энергиясига бўлган талаб жуда юқори, 09 дан 16:00 гача бўлган даврда минимал даражага яқинлашган, 16:00 дан 18:00 гача эса яна талабнинг ортганлигини кўришингиз мумкин. 2-жадвалда энергия тизимидан истеъмолчилар истеъмол қиладиган электр энергиясини топишг ҳисоби келтирилган [11; 12; 13]. 2-жадвал Р = Р − Р = 504 − 34,2 = 469,8 кВт фарқ1 тизим 1 қуёш 1 Р = Р − Р = 504 − 64,2 = 439,8 кВт фарқ2 тизим 2 қуёш 2 Р = Р − Р = 128 − 90

Доказательный фрагмент

«Замонавий энергетика тизимида муқобил энергия манбаларининг аҳамияти ортиб бораётгани сабабли, электр энергиясини нархлаш тизимини такомиллаштириш ва дифференциаллашган тарифларни жорий этиш долзарб масалалардан бириг…»

Образец извлечения

Демо-превью

Замонавий энергетика тизимида муқобил энергия манбаларининг аҳамияти ортиб бораётгани сабабли, электр энергиясини нархлаш тизимини такомиллаштириш ва дифференциаллашган тарифларни жорий этиш долзарб масалалардан бириг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Time-of-Use тарифлар., қуёш панеллари, энергия тежамкорлиги, қайта тикланувчи энергия манбалари, Таянч иборалар: Муқобил энергия манбалари, дифференциаллашган тарифлар, тармоққа уланиш даражаси, электр тармоғининг юкламаси
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники