К содержанию
РецензированоRU2025

НАЙКЛ СТИМУЛЯТОРИНИНГ ҒЎЗАДАГИ САМАРАДОРЛИГИ

Давлетова Зухра Икромбой қизи

Роль науки в развитии нового Узбекистана и факторы развития · 2025

Аннотация

Тошкент вилоятини типик бўз тупроқлари шароитида Гумин кислатаси ва макроэлементлар асосида яратилган Найкл стимулятори билан ўғитли ва ўғитсиз шароитда чигитга экиш олдидан мақбул муддат ва меъёрларда қўлланилганда физиологик жараёнлари тезлашиш натижасида пахта ҳосили 5,0-6,0 ц/га ортиши исботланган. Калит сўзлар: Найкл, Узгуми, стимуляторлар, ўсиб ривожланиш,фотоцинтез, барг,чаноқ, поя, пахта, пахта ҳосили. Дунё иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда асосий қишлоқ хўжалиги экинларидан бири бўлган ғўзани парваришлаш, юқори ва сифатли пахта толасини етиштириш долзарб ҳисобланади. Ҳозирги кунда бутун дунёда қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари унувчанлиги ва униб чиқиш қувватини ошириш, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва пишишини тезлаштириш, ҳосилдорликни ошириш, сув танқислигига, қурғоқчиликка, шўрга, касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамлилигини оширишда стимуляторлардан кенг фойдаланилмоқда. Бунда, табиий ёки сунъий синтез қилинган ва фитогормонларнинг аналоглари бўлган стимуляторлар қўлланилмоқда. Стимуляторлар ўсимликда содир бўладиган физиологик ва биокимёвий жараёнларга комплекс таъсир кўрсатиши, фенологик фазаларнинг бошланишини тезлаштириши ва вегетaция даврини қисқартириши, ҳосил ва унинг сифатини ошириши аниқланган. Ўзбекистон шароитида чигитни эртаги, соғлом ва бир текис ундириб олиш, ниҳолларни касалликлардан ва ҳашаротлардан ҳимоя қилиш, жадал https://scientific-jl.com/ 16-to’plam 2-son fevral 2025 175 Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari ўсиши ва ривожланишини таъминлаш, эртаги, мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда стимуляторларнинг аҳамияти юқоридир. Шунга қарамасдан турли тупроқ иқлим шароитларда ва ғўза навларида стимуляторларни мақбул қўллаш муддат ва меъёрларини ишлаб чиқиш ҳам долзарб ҳисобланади. Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда Найкл стимулятори ўғитли ва ўғитсиз шароитда ғўзада қўлланилиб ижобий наътижалар олиди. Найкл (Nacle) таъсир этувчи моддаси суюқ гумин кислотаси, NPK 6-3-2, гумус - 1,2%, S - 0,4%. Кореянинг Hanwoori фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган. Ўзбекистонда “ITTIFOQ” МЧЖ корхонаси томонидан қишлоқ хўжалик экинларида қўллаш бўйича Давлат кимё комиссияси руйхатига киритилган. Чигитга экиш олдидан ва ғўза вегетaцияси даврида қўлланилади. Чигитнинг униши, ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши, ҳосилдорлигига ижобий таъсир этади. Найкл стимулятори ўсимликлардаги фитогормонлар орқали ҳужайранинг бўлинишига, моддалар алмашинувига, ўсимлик ҳужайраларидаги нуклеин кислоталари ва оқсиллар алмашинувига фаол таъсир этади, бунда нихолларнинг униб чиқиши тезлашиб, илдиз, поя ва баргнинг ўсиши фаоллашади ва ҳосил элементлари сони ортади, ўсимликнинг мақбул ўсиши, ривожланиши яхшиланади ҳамда юқори ва сифатли ҳосил етиштириш имконини яратади, хамда иқтисодий самараси юқори бўлишини таъминлайди. Тадқиқот иши Тошкент вилояти Қибрай тумани ПСУЕАИТИ тажриба далаларида типик бўз тупроқлар шароитида ўтказилди ва ғўзанинг ЎзПИТИ-103 нави экилди. Ғўза қатор оралиғи 60 см ни ташкил этди. Ғўза минерал ўғитлар билан озиқлантирилган ва минерал ўғитлар умуман қўлланилмаган далаларда тажрибалар олиб борилиб, Найкл стимулятори турли меъёрларда чигитга экиш олдидан ва ғўзанинг шоналаш, гуллаш ҳамда ҳосил тугиш даврларида ишлов берилди. Тажрибанинг назорат ва эталон сифатида Узгуми стимулятори қўлланилган 1-2 ва 6-7 вариантлари кенглиги 4 қатордан иборат бўлиб, эни 2,4 м, бўйи 40,0 м ни ташкил этди ва тажриба бўлакчаси майдони 96,0 м2. Тажрибанинг Найкл стимулятори турли меъёрларда ва муддатларда ишлов берилган 3, 4, 5 ва 8, 9, 10 вариантлари эса https://scientific-jl.com/ 16-to’plam 2-son fevral 2025 176 Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari кенглиги 8 қатордан, эни 4,8 м, бўйи 13,0 м, тажриба бўлакчаси майдони 62,4 м2 ни ташкил этди ва 3 қайтариқда жойлаштирилди Дала тажрибаси ғўзага минерал ўғитлар қўлланилган ва минерал ўғитсиз етиштирилган фонларда олиб борилиб, назорат вариантида чигитга ва ғўзанинг вегетaцияси даврида стимуляторлар билан ишлов берилмаган бўлса, Узгуми стимулятори қўлланилган вариантда чигитга экиш олдидан 0,7 л/т, шоналаш даврида 0,3 л/га, гуллаш даврида 0,4 л/га, Найкл турли меъёрларда ва муддатларда қўлланилган вариантларда чигитга экиш олдидан 3,0; 4,0 ва 5,0 л/т, шоналаш даврида 0,5; 1,0 ва 1,5 л/га, гуллаш даврида 1,5; 2,0 ва 2,5 л/га, ҳосил тугиш даврида 2,5; 3,0 ва 3,5 л/га меъёрларда ишлов берилган (1 жадвал). 1 жадвал Тажриба тизими Чигитга Шоналаш Гуллаш Ҳосил тугиш Тажриба ишлов даврида даврида даврида вариант- № бериш қўллаш қўллаш қўллаш лари меъёри, л/т меъёри, л/га меъёри, л/га меъёри, л/га Минерал ўғитсиз (N -0, P-0, K-0) фон 1 Назорат - - - - 2 Узгуми 0,7 0,3 0,4 - 3 Найкл 3,0 0,5 1,5 2,5 4 Найкл 4,0 1,0 2,0 3,0 5 Найкл 5,0 1,5 2,5 3,5 Минерал ўғитлар қўлланилган (N -200, P-140, K-100 кг/га) фон 6 Назорат - - - - 7 Узгуми 0,7 0,3 0,4 - 8 Найкл 3,0 0,5 1,5 2,5 9 Найкл 4,0 1,0 2,0 3,0 10 Найкл 5,0 1,5 2,5 3,5 Таъкидлаш лозимки, чигит униб чиқиш даврида минерал ўғитлар https://scientific-jl.com/ 16-

Доказательный фрагмент

«Тошкент вилоятини типик бўз тупроқлари шароитида Гумин кислатаси ва макроэлементлар асосида яратилган Найкл стимулятори билан ўғитли ва ўғитсиз шароитда чигитга экиш олдидан мақбул муддат ва меъёрларда қўлланилганда ф…»

Образец извлечения

Демо-превью

Тошкент вилоятини типик бўз тупроқлари шароитида Гумин кислатаси ва макроэлементлар асосида яратилган Найкл стимулятори билан ўғитли ва ўғитсиз шароитда чигитга экиш олдидан мақбул муддат ва меъёрларда қўлланилганда ф… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Найкл, Узгуми, стимуляторлар, ўсиб, ўсиб ривожланиш, пахта ҳосили., барг, пахта, чаноқ, поя, Калит сўзлар: Найкл, фотоцинтез
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники