К содержанию
РецензированоRU2025

РАҲБАР БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА МЕНЕЖМЕНТ: НАЗАРИЙ АСОСЛАР ВА АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ

АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ · АЗАМАТ НАЗАРОВ

Роль науки в развитии нового Узбекистана и факторы развития · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада "бошқарув" ва "менежмент" тушунчалари, уларнинг ўзаро муносабати ва фарқлари таҳлил қилинади. Бошқарув ижтимоий тизимлар ва ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш ва назорат қилиш жараёни сифатида кўриб чиқилган. Менежмент эса ташкилот даражасидаги бошқарув фаолиятини ўз ичига олган ҳолда, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва инсон ресурсларидан унумли фойдаланиш механизмларини қамраб олади. Шунингдек, мақолада жамиятнинг ривожланиши учун бошқарувнинг онгли ва тартибсиз механизмлари, бошқарув жараёнидаги субъект ва объект тушунчалари, ҳамда ташкилотнинг ички ва ташқи муҳити таҳлил қилинади. Калит сўзлар. Бошқарув, менежмент, ташкилот, раҳбар, субъект, объект, ресурслар, иқтисодий механизм, ижтимоий бошқарув, стратегик бошқарув. Амалий фаолиятда "бошқарув" ва "менежмент" атамалари кўпинча синоним сифатида ишлатилади. Бироқ, назарий маънода "бошқарув" атамаси "менежмент" атамасидан кенгроқ бўлиб, лойиҳалаштириш, иқтисодий захираларни режалаштириш, ечимларни моделлаштириш, математик ахборотни қайта ишлаш ва бошқалар билан боғлиқ турли фаолият турларига нисбатан қўлланилади. Менежмент (ингл. manage – “бошқармоқ”) ташкилот даражасида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш - хўжалик фаолияти ва https://scientific-jl.com/ 17-to’plam 1-son Mart 2025 171 Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari ходимларни бошқаришни англатади. Менежмент ва бошқарувга қуйидаги таърифларни бериш мумкин. Менежмент ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва даромадни кўпайтириш учун ишлаб чиқилган ва қўлланиладиган ишлаб чиқаришни бошқаришнинг тамойиллари, усуллари, воситалари ва шакллари мажмуидир. Ижтимоий жараён сифатида бошқарув бу объект (жамият, гуруҳ, жамоа)ни тартибга солиш, сифатли спецификани сақлаш, такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида унга нисбатан бошқарув субъектининг муайян фаолияти (операциялари, усуллари, йўллари)дир. Бошқарувнинг мақсадлари қуйидагилар бўлиши мумкин: мотивацияни ривожлантириш, касбий билим, маҳорат ва кўникмаларни шакллантириш, профессионал муҳим фазилатларни, ижобий ҳис-туйғуларни ва кайфиятни тарбиялаш, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал қилиш, қўл остидагиларни муайян ҳаракатларни амалга оширишга ундаш ва ҳ. Агар аниқ мақсад бўлмаса, бошқарув тартибсиз амалга ошади. Агар мақсадга қисқа вақт ичида эришилмаса, бошқарув самарасиз бўлади. Раҳбар (менежер) бошқарувнинг субъектидир. Мисол учун, АҚШдаги давлат хизматчилари орасида барча менежерлар ўн саккизта даража бўйича таснифланади: 1-дан 8-гача — энг паст даражадаги ходимлар (офис ходимлари, машинисткалар); 9-дан 12-гача — энг паст даражадаги раҳбар ходимлар; 13-дан 15-гача — ўрта даражадаги раҳбарлар (давлат муассасаларида улар менежерлар деб аталади); 16-дан 18-гача — юқори профессионал раҳбарият (вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва ҳ.). Бошқарув объекти бу бир киши (қўл остидаги) ёки бир гуруҳ одамлар, ходимлар, жамоа, жамиятдир. Бундан ташқари, бошқарув объекти яна жараён, вазият ёки бошқарув таъсирига йўналтирилган объектив воқеликнинг бошқа бир қисми бўлиши мумкин. Жамият ҳар доим ўз аъзолари, гуруҳлари ва жамоаларига маълум талабларни қўяди. Ушбу талабларни бажаришга қараб, жамият ривожланади https://scientific-jl.com/ 17-to’plam 1-son Mart 2025 172 Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari ёки таназзулга юз тутади. Жамият ривожланишининг ҳар бир босқичида бошқарув механизмининг иккита: онгли ва тартибсиз турлари мавжуд. Бошқарувнинг онгли механизмлари бу мамлакатни қонунлар ва узоқ муддатли дастурлар (иқтисодий, сиёсий, таълим, маданий ва б.) асосида илмий жиҳатдан бошқарадиган ижтимоий институтлардир. Масалан, давлат ҳокимияти учта таркибий қисм — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти шаклида энг муҳим вазифаларни бажаради ва халқ олдида масъулдир. Бошқарувнинг тартибсиз механизми олдиндан айтиб бўлмайдиган тарзда ишлайди - бу, одатда, давлатнинг хабардорлигисиз тез-тез пайдо бўладиган турли кучларнинг тўқнашуви, кўпинча низоли омилларнинг, тасодифий ягона ҳаракатларнинг натижасидир. Масалан, бозор иқтисодиёти капитализмнинг асосий бошқарув кучи бўлиб, у нафақат ишлаб чиқаришни ташкил этади, балки одамларнинг ҳаётини қайта тиклайди, ўзига хос ахлоқни ва кутилмаган ижтимоий муносабатларни яратади. Жамиятнинг илмий бошқаруви ижтимоий қонуниятларни билиш ва халқ манфаати учун ҳақиқий фаолият дастурларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Илмий бошқарувнинг моҳияти тизимда тўртта жиҳатнинг ўзаро боғлиқлиги бўлиб, улар қуйидагилардир: 1) информатив жиҳат (тизимнинг мақсади ва вазифалари, функциялари ва имкониятлари); 2) лойиҳавий-дастурий жиҳат (ҳақиқий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш, дастурлаш, режалаштириш); 3) буйруқли жиҳат (бошқарув қарорлари асосида дастурларни амалга ошириш); 4) назорат-таҳлил жиҳати (тизимнинг ишлашини назорат қилиш ва таҳлил қилиш). Ушбу жиҳатлардан ҳар бирини такомиллаштириш умуман бошқарув тизимининг самарадорлигини оширишга имкон беради. https://scientific-jl.com/ 17-to’plam 1-s

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада "бошқарув" ва "менежмент" тушунчалари, уларнинг ўзаро муносабати ва фарқлари таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада "бошқарув" ва "менежмент" тушунчалари, уларнинг ўзаро муносабати ва фарқлари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Бошқарув, менежмент, ташкилот, раҳбар, субъект, ижтимоий бошқарув, ресурслар, иқтисодий механизм, стратегик бошқарув., Калит сўзлар. Бошқарув, объект
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники