К содержанию
РецензированоRU2025

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРПОРАТИВ ДАРОМАДЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ МЕХАНИЗМИДАГИ МУАММОЛАР

СОЛИШ МЕХАНИЗМИДАГИ МУАММОЛАР · Мухамеджанов М.

Роль науки в развитии нового Узбекистана и факторы развития · 147 · 2025

Аннотация

Мазкур мақолада Ўзбекистонда корпоратив даромадларга солиқ солиш тизимидаги мавжуд муаммолар ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилган. Солиқ ставкалари, имтиёзлар сиёсати, ҳисоб- китоб усуллари ва назорат механизмларининг амалиётда қўлланилишидаги муаммолар аниқланган. Шунингдек, миллий солиқ тизимининг самарадорлигини ошириш, солиқ юкини оптималлаштириш ва бизнес субъектларининг соя иқтисодиётга оғишига барҳам беришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақолада халқаро тажриба таҳлили асосида Ўзбекистон солиқ сиёсатидаги институционал ислоҳотлар зарурлиги асослаб берилган. Калит сўзлар: корпоратив даромад солиғи, солиқ тизими, муаммолар, солиқ имтиёзлари, соя иқтисодиёти, солиқ юки, институционал ислоҳотлар, Ўзбекистон. КИРИШ Корпоратив даромад солиғи (КДС) механизидаги муаммоларни унинг назарий жиҳатдан иқтисодиётда бажариши керак бўлган функцияларидан келиб чиқиб ўрганиш ҳар бир йўналишда такомиллаштирилиши зарур бўлган жабҳаларни аниқлаш имконини беради. КДС механизми назарий ва амалий ҳиҳатдан иқтисодиётда асосий уч функцияни бажариш икониятига эга бўлиши кераклигини олдинги бобларда кўриб чиққан эдик. Булар, - фискал функция, - инвестицион фаолиятни рағбатлантириш функцияси, ва https://scientific-jl.com/ 19-to’plam 1-son May 2025 11 Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari КДСнинг ҳар бир функцияси бўйича Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили бўйича хулосаларни қуйида кўриб чиқамиз. КДСнинг биринчи, яъни фискал функциясида сўнги йилларда жуда катта ижобий ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, 2018 йилда унинг тушуми жами солиқ даромадларида атиги 4.1 фоизни ташкил қилган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 24.6 фоизни, яъни бюджет даромадларининг чорак бир қисмини ташкил этди. Бу бир томондан ижобий ҳолат бўлиб кўринсада, хорижий алакатларнинг тажрибаси ўрганилганда, бу кўрсаткич анча паст эканлиги, айниқса ривожланган мамлакатларда 10 фоиз атрофида эканлиги аниқланди. КДСнинг бюджет даромадаларида юқори улушга эга бўлиши узоқ муддатда асосий икки салбий оқибатларга олиб келиши таъкидланади1. Биринчидан, КДСнинг бюджет даромадларидаги юқори улуши бюджет даромадларининг барқарорлигини таъминлашга қийинчилик туғдиради. Чунки, КДС тушуми тўғридан-тўғри бизнес субъектларининг фойдасига боғланганлиги унинг турли иқтисодий қисқаришлар даврида ўзгарувчан бўлишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида бюджет даромадларининг ҳам нобарқарорлигига сабаб бўлиши мумкин2. Иккинчи салбий оқибати биринчиси билан узвий боғлиқ. Хусусан, солиқ юкининг катта қисми бизнес субъектларининг фойдасига қаратилганлиги улар ихтиёрида қоладиган соф фойдани камайтиради. Бу бизнес субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш учун киритиладиган инвестиция ҳажмини камайишига олиб келади. Бу эса узоқ муддатда иқтисодий ўсиш суръатларининиг секинлашишига, оқибатда эса мамлакат иқтисодиётини турғунликка ҳолатида қолиб кетишига олиб келиши мумкин3. Юқоридаги салбий оқибатлар олдинни олиш мақсадида, КДС механизмининг амалдаги юқори фискал юкини юмшатиш ва уни 1 S. Gechert & P. Heimberger. Do corporate tax cuts boost economic growth? European Economic Review, Volume 147, 2022. URL: https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0014292122000885 2 Avi-Yonah R.S. Corporate Taxation in the United States: A Primer. University of Michigan Law School, Public Law and Legal Theory Research Paper Series, Research Paper No. 33 (2019). 3 Zaripov, K. B. (2023). Profit tax in Uzbekistan. American Journal of Business Management, Economics and Banking, 3(6), 35–39. https://scientific-jl.com/ 19-to’plam 1-son May 2025 12 Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari рағбатлантирувчи функциясининг аҳамиятини ошириш, мамлакат миқёсида амалга ошириладётган кенг кўламли ислоҳотлар даврида ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади. КДСнинг инвестицион фаолиятни рағбатлантириш функциясининг амалдаги ҳолати ўрганилганда, унинг механизмида инвестицион фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган бир қатор янги элементлар киритилганлигини юқорида кўриб чиқдик. Инвестициявий чегирма, илмий тадқиқотлар ва (ёки) тажриба конструкторлик ишланмалари учун харажатлар, махсус иқтисодий зона иштирокчиларига бериладиган имтиёзлар, ҳамда асосий воситаларга нисбатан амортизация ставкаларининг оширилиши, ўтган даврлар кўрилган зарарларни келгуси даврларда чегириладиган харажатларга киритиш тартибининг ўзгартирилиши шаклидаги енгилликлар шулар жумласидандир4. Юқорида санаб ўтилган енгилликлар асосан йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли капиталга эга бизнес субъеклари учун кўпроқ имконият яратади. Аммо, умумбелгиланган солиқ режимига ўтишнинг чегаравий миқдори сифатида 1 млрд. сўмлик жами даромад меъзонининг белгиланиши, даромадлари эндигина чегаравий миқдордан ўтган кичик бизнес субъектлари йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда чекланганлиги уларни солиқ имтиёзларидан тўлақонли фойдаланиш имкониятини ҳам чеклаб қўяди. Шу сабабдан, ушбу инструментларнинг қай даражада самарадорлигини баҳолаш ва хорижий мамлакатларнинг энг

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада Ўзбекистонда корпоратив даромадларга солиқ солиш тизимидаги мавжуд муаммолар ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада Ўзбекистонда корпоратив даромадларга солиқ солиш тизимидаги мавжуд муаммолар ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
корпоратив даромад солиғи, солиқ тизими, муаммолар, солиқ имтиёзлари, соя иқтисодиёти, солиқ юки, институционал ислоҳотлар, Ўзбекистон., Калит сўзлар: корпоратив даромад солиғи
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники