К содержанию
РецензированоRU2026

ЖИНОЯТ ИШИДА ГУВОҲНИНГ ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР (in-academy.uz/index.php/yo) · А.С. Пўлатов (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада жиноят ишида гувоҳнинг процессуал мажбуриятларига оид масалалар таҳлил қилинган. Энг муҳими қонунчилик гувоҳ ва жабрланувчига иш бўйича аҳамиятли бўлган ҳолатларни терговчига ёки судга виждонан, қонундан оғишмай маълумот бериш мажбурияти билан боғлиқ масалалар шунингдек, гувоҳ иш бўйича муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумотларни қасддан яширишмаслик ҳақида урғу бериб ўтилган. Ушбу мақолада миллий ва хорижий қонунчилик билан бирга, олимларнинг фикрлари ҳам таҳлил қилинган. Қалит сўлари: жиноят иши, жиноят процесси, мажбурият, ёлғон кўрсатув, яшириш, қасддан, жиноят ишига тааллуқли маълумот, хорижий тажриба, ҳуқуқ ва эркинликлар. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, нафақат гувоҳнинг ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган балки, унинг мажбуриятлари ҳам белгиланиб қўйилган. Чунончи, ушбу Қонуннинг 2-4-қисмларига биноан, жиноят ишини олиб борувчининг чақирувига биноан ҳозир бўлиш (узрсиз сабабларига келмаган тақдирда ЖПК 30-бобга кўра мажбурий келтирилади); жиноят иши бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатлар ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган саволларга жавоб қайтариши, иммунитетга эга бўлган шахслар бундан мустасно (ЖПК 116-модда); жиноят ишига оид маълумотларни жиноят ишини олиб борувчининг рухсатисиз ошкор этмаслиги агар бу ҳақда огоҳлантирилган бўлса (ЖПК 353-модда); ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт (ЖПК 272-модда). Бундан ташқари, гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортмаслик ва ёлғон кўрсатув бермаслик лозим, магарам вояга етмаган бундан мустасно фақат унинг кўрсатувлари иш учун аҳамиятли яъни маънавий бурч эканлиги тушунтирилади (ЖПК 121-модда).1 Демак, қонунчилик гувоҳ ва жабрланувчига иш бўйича аҳамиятли бўлган ҳолатларни терговчига ёки судга виждонан, қонундан оғишмай маълумот бериш мажбуриятини юклайди. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “мажбурият” бурч, ноиложлик, мажбурлик маъноларни англатиб, унда бирон ишни (вазифани) бажариш билан боғлиқдир.2 А. Тошпўлатов, ушбу қоидалар номулкий хусусиятга эга бўлиб, қонунга биноан муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатни бажаришдан бўйин товлаганлик учун вужудга келтириб чиқаради.3 Н.Н. Розиннинг фикрича, ушбу мажбурият оммавий-ҳуқуқий характерга эга, агар гувоҳ терговчини (судни) кўрсатмасини бажармаган тақдирда жиноий жавобгарликни 1 Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. – Т.: Ўзбекистон, 2024. 2 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент, А.Мадалиев таҳрири остида. 2008. 522 бет. 3 Тошпўлатов А.И. Жиноят-ҳуқуқий принциплар: назарий ва амалиёт. (Юридик фанлар доктори (Dsc) диссертация автореферати. Т.: 2023. – 172 б. 61 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo келтириб чиқаради. Демак, бундай мажбуриятлар гувоҳ томонидан холис амалга оширилади.4 Шундай қилиб, гувоҳнинг мажбурияти – иш бўйича холис (манфаатдор бўлмаган) томон бўлиб, терговчининг, суриштирувчининг ёки суднинг кўрсатмаларини бажариш билан боғлиқдир. Иш бўйича гувоҳнинг муҳим процессуал мажбуриятлардан бири - бу ёлғон кўрсатув бермаслик ҳисобланади. Мазкур масала давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5268-сонли “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ёлғон гувоҳлик масалаларга тўхталиб ўтилган.5 Бу хақда М.Х. Рустамбоевнинг фикрича, ишнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёҳуд бузилган ҳолатлари ҳақидаги кўрсатув ёлғон кўрсатув ҳисобланади. Масалан, исботлаш аҳамиятига молик маълум далилларни хабар қилмаслик ёҳуд ўйлаб топилган далилларни маълум қилиш.6 Иш бўйича ёлғон гувоҳлик бериш орқасидан бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариш мумкин. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув берганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган (ЖК 238-модда).7 Гувоҳ иш бўйича муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумотларни қасддан яшириши ҳақида алоҳида таъкидлаш керак. Негаки, ёлғон гувоҳлик беришнинг бу шакли бошқа ижтимоий хавфли оқибатларга эга. Бинобарин, унинг ижтимоий хавфлилик даражаси шундаки: биринчидан, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилади (одил судловни рўёбга чиқишига қарши бўлади); иккинчидан, суриштирувчини, терговчини ва судьяни чалғитади (адаштиради); учинчидан, суриштирувчи, терговчи ва судья томонидан адолатсиз ҳукм ва бошқа қарорлар чиқарилишига олиб келади. Юқорида ёлғон кўрсатув бўйича берилган олимларнинг фикри ва қонунчиликдаги матни тўлиқ эмас чамамда. Бу масалада А.В. Скопинский, ёлғон гувоҳлик қуйидагида ҳам номоён бўлиши мумкин: судланувчининг фойдасига ёки зарарига хизмат қилувчи маълумотларни айтиш; сукут сақлаш; бузуб кўрсатиш ёки тасвирлашда ифодаланиши мумкин.8 Чиндан ҳам, жиноят қонунчилигининг 238- моддасида, фақат гувоҳ била туриб ёлғон кўрсатув бериш сўзи ифодаси билан чекланиб қолган. Амалиётда, гувоҳ иш бўйича ҳақиқатни яшириши, барча ҳолатларни тўлиқлигича айтмаслиги, иш бўйича аҳам

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада жиноят ишида гувоҳнинг процессуал мажбуриятларига оид масалалар таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада жиноят ишида гувоҳнинг процессуал мажбуриятларига оид масалалар таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жиноят иши, ёлғон кўрсатув, қасддан, жиноят ишига тааллуқли маълумот, яшириш, хорижий тажриба, ҳуқуқ ва эркинликлар., жиноят процесси, мажбурият
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники