К содержанию
РецензированоRU2007

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА БАРГ ШОЛҒОМНИ ЁЗГИ ЭКИШ МУДДАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ

МУДДАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ · Джалимбетов Муса Аяпбергенович · Дусмуратова Саодат Исмаиловна

Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2007

Аннотация

Ушбу мақолада янги сабзавот-барг шолғом Қорақалпоғистон Республикасида янги экин бўлганлиги учун ёзги мавсумда экишнинг мақбул муддатларини аниқлаш ва ундан юқори ҳосил олиш мақсадида тадқиқотлар олиб борилганда олинган тадқиқот натижалари келтирилган. Калит сўзлар: барг шолғом, экиш муддатлари, фенологик кузатувлар, барг, ўсимлик, барг вазни, ҳосилдорлик. Кириш. Дунё бўйича бугунги кунда шолғом 1,4 миллион гектар майдонга экилган бўлиб, 38,8 минг тонна атрофида ялпи ҳосил етиштирилмоқда, ўртача ҳосилдорлик 28,4 т/га ни ташкил этади . АҚШ, Япония, Хитой, Ирландия, Исроил, Россия, Швеция, Буюкбритания, Белгия ва бошқа Европа мамлакатларида шолғом асосий экинлардан бири ҳисобланади. Шолғомнинг шундай тезпишар навлари борки, худди редискага ўхшаб, қисқа вақт ичида пишиб етилади. Бу навлар япон селекциясига мансуб бўлиб, Япония,Ҳиндистон, Россия, Канада, Дания, Франция, Италия, Голландия ва бошқа давлатларда экиб етиштирилади. Шолғомнинг кенг тарқалиши ва иқтисодий аҳамияти унинг тезпишарлиги, ширин мазаси, озиқалик қимматлиги билан чамбарчас боғлик. Республикамизнинг ҳар бир худуди тупроқ-иқлим шароитларида ноанъанавий экинларни етиштириш орқали маҳаллий аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқрок қондириш бугунги кунда сабзавотчиликдаги долзарб масалалардан ҳисобланади. В.Ф.Пивоваров (2007) тажрибаларида Москва вилояти шароитида салатбоп шолғомнинг уруғи ойнаванд ва плёнка қопламали иссиқхоналарда феврал ойининг биринчи ўн кунлигида сепилади. Биринчи товарбоп илдизмевалар март ойининг охири-апрел ойининг бошларида пишиб етилади ва ҳосилдорлик 4-6 кг/м2 ни ташкил этади [1]. М.А.Шебалина (1969) берган маълумотида, салатбоп шолғомни кўчат орқали етиштириш ҳам самарали услублардан эканлигини кўрсатиб ўтган. Кенг тарқалган Петровская-1 нави эса иссиқхонага ёки жуда эрта муддатларда экишга яроқсиз эканлиги маълум бўлди [2] Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясида А.М.Аббосов (2005) келтирган маълумотга кўра, Ўзбекистонда шолғом июлнинг охири, августнинг бошида экилади. Ўсув даври 60-80 кун [3]. Сабзавотчиликда экиш муддатларини тўғри белгилаш катта аҳамиятга Адабиётлар таҳлилидан маълум бўлдики, ҳозирги вақтда халқимиз яратган ва бугунги кунгача, келажак авлод учун сақланиб қолган навларни сақлаб қолиш, генофондни сақлаш, шу асосда селекция учун танлашнинг дастлабки манбаларини ажратиб олиш 117 муҳим аҳамиятга эга. Экиш муддатлари бир ҳафтага кечиктирилса ҳосилдорлик 20- 25% камаяди ва эртаги ҳосил 7-10 кунга кечикади [4; 5; 6]. Тадқиқот натижалари. Барг шолғомнинг Дармон нави уруғлари ёзги мавсумда тўрт муддатда: I-20-июль; II-1-август (назорат); III-10-август, IV-20-август саналарида (50+20)/2х10 см схемада очиқ майдонларга экилди. Бунда назорат вариант сифатида 2-муддат олинди. Биринчи муддатда (1-август) да экилган барг шолғом уруғлари 3-5 кун ичида ёппасига униб чиқди. Уруғлар ёппасига униб чиққандан истеъмол учун яроқли ўсимликлар пайдо бўлишигача 25 кун талаб этилди. Ёзги турли муддатларда экилган барг шолғомнинг фенологик фазаларининг давомийлиги биринчи муддатдан тўртинчи муддатга қараб узгариб борди. Тўртинчи муддатда (20-август) 4-5 та чин барг пайдо бўлишигача 15 кун, истеъмол учун яроқли ўсимликлар ҳосил бўлишигача 30 кун талаб этилди. Бу эса биринчи муддатга нисбатан мувофиқ равишда 5 кунга кўп демакдир. Бизнинг фикримизча, барг шолғом ўсимлиги ривожланиш фазаларининг давомийлигини биринчи муддатдан тўртинчи муддатга қараб узайиб бориши, барг шолғом узун кун ўсимлиги бўлганлиги сабабли, қолган муддатларда фенологик фазаларнинг давомийлиги кунларни қисқа пайтига тўғри келиши билан изоҳланади. Ёзги турли муддатларда экиш барг шолғомнинг морфологик белгиларига сезиларли даражада таъсир этади. Барг узунлиги (31,2 см), эни (14,5 см) ва битта ўсимликдаги сони (9,1 дона) бўйича нисбатан юқори кўрсатгичлар биринчи муддатдаги ўсимликларда кузатилди. Қолган муддатларда, барг узунлиги назоратга нисбатан биринчи муддатда 1,5 см га кўп; тегишлича 3 чи ва 4 чи муддатларда 1,1 см ва 2,9 см кам бўлди. Бунда барг узунлиги биринчи муддатдан тўртинчи муддатга қараб камайиб бориши кузатилди. Бундай мутаносиблик барг эни, битта ўсимликдаги барг сонида ҳам қайд этилди. Барг шолғомнинг истеьмол органи-барги ривожланиши буйича корреляцион боғлиқликлар аниқланди. Барг шолғом ўсимлигида барглар сони билан барг эни ўртасида кучли корреляцион боғлиқлик борлигини кўрсатди. Корреляция коэффициенти муддатларга қараб ҳар-хил бўлишига қарамасдан, бу икки белги ўртасида боғлиқлик кучли бўлгани қайд этилди. Ўсимликдаги барглар сони билан барглар узунлиги ўртасидаги корреляцион боғлиқлик ўрта ва юқори бўлганлиги кузатилди. Ёзги муддатларда экилган барг шолғом ҳосилдорлиги экиш муддатларига қараб турлича бўлди. Бунда назорат вариант биринчи августда экилган барг шолғом ҳосилдорлиги 18,0 т/га ни ташкил этди. Ҳосилдорлик биринчи муддатдан тўртинчи муддатга қараб пасайиб борганлиги қайд этилди. Бунда тўртинчи муддатда экилган барг шолғомнинг умумий ҳосилдорлиги 14,7 т/га ташкил этди. Бу назорат муддатдагига нисбатан 3,3 т/га ёки 81

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада янги сабзавот-барг шолғом Қорақалпоғистон Республикасида янги экин бўлганлиги учун ёзги мавсумда экишнинг мақбул муддатларини аниқлаш ва ундан юқори ҳосил олиш мақсадида тадқиқотлар олиб борилганда олинг…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада янги сабзавот-барг шолғом Қорақалпоғистон Республикасида янги экин бўлганлиги учун ёзги мавсумда экишнинг мақбул муддатларини аниқлаш ва ундан юқори ҳосил олиш мақсадида тадқиқотлар олиб борилганда олинг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
барг шолғом, экиш муддатлари, фенологик кузатувлар, барг, барг вазни, ҳосилдорлик., ўсимлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники