Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
УСТРУШОНА ҚАДИМИЯТИНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ
УСТРУШОНА ҚАДИМИЯТИНИНГ ЎРГАНИЛИШ · Пардаев Муҳтор Ҳасанович · Баширқулова Севинч Ойбек қизи (агентлиги Самарқанд археология институти)
Современная трансформация образования · 1963
Аннотация
Ушбу мақолада Уструшона ўлкасиб унинг қадимиятининг ўрганилиш босқичлари, ёдгорликларда олиб борилган дастлабки тадқиқотлар хусусида маълумотлар атрофлича келтириб ўтилган ва таҳлил қилинган. Калит сўзлар: Уструшона, В.Бартольд, Суғд-Тожик экспедицияси, Ўзбек-Зарафшон археология экспедицияси, Шимолий Тожикистон отряди, Ю.Ф. Буряков, Нуртепа, Қалиятепа Уструшона қадимий ўлкасининг бир қанча республикалар ҳудудида жойлашганлиги, унинг археологик ўрганилиш тарихини бир хил даража ва маромда эмаслигига ўз таъсирини ўтказган. Жумладан Уструшона ҳудудининг археологик ўрганилиши умумий ва ягона режа асосида олиб борилмасдан, маъмурий ҳудудларга бўлиниб амалга оширилган. Шу сабабли, бу тарихий- маданий ўлка ўрганилиш тарихида ҳам тадқиқотларнинг даврийлик жиҳатдан умумий давомийлиги кўзга ташланмайди. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, унинг ўрганилиш тарихи даврлари шартли шаклда қуйидаги уч даврга ажратилди. 1-давр. XIX аср охири - XX асрнинг 40 - йилларигача: Уструшона тарихини ўрганишда бу давр катта аҳамиятга эгадир. Бу даврда илк маротаба ёзма манбалар таҳлили асосида В.Бартольд томонидан Уструшона тушунчаси илмий муомалага киритилади.1 Бу ердан ўтган бир 1 Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. // Соч. Т.I. М.: Наука. 1963. www.tadqiqotlar.uz 19-to’plam 4-son May 2025 83 Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi қанча олимлар, ҳарбий топографлар ва якка сайёҳлар томонидан ҳудуддаги моддий ёдгорликлар кўрсатиб ўтилган. Уструшона ҳудудида Туркистон ҳаваскор археологлар тўгараги (1895-1917) аъзолари томонидан ҳам илмий изланишлар олиб борилиб, бир қатор ёдгорликлар, шу жумладан ҳозирда йўқолиб кетган ёдгорликлар ўрни аниқланади ва илмий муомалага киритилади. Уларнинг фаолияти кейинчалик ҳудудда кенг тадқиқотлар олиб бориш учун туртки бўлиб, фанда ўз изини қолдирди. Лекин бу тадқиқотлар чуқур илмий изланишлар даражасида бўлмай, ўша давр талабида ва даражасида олиб борилди. Аммо тадқиқотчиларнинг асосий эътибори кўпроқ ёзма манбалар таҳлили асосида А.Македонскийга қарши қўзғолон кўтарган шаҳарлар, хусусан, Кирополь, унинг атрофидаги шаҳарларнинг ва ўрта асрлардаги Уструшона шаҳарларининг жойлашиш ўрнини аниқлаш масаласига қаратилган эди.2 Шунингдек олиб борилган барча тадқиқотлар, баён қилинган фикрлар, асосан, ёзма манбаларга ва ҳудуддаги аниқланган моддий ёдгорликларнинг ташқи кўринишига асосланган эди. 2-давр. 1943 йилдан - 1970 йиллар ўрталаригача: Уструшона ҳудудида кенг археологик тадқиқотлар Ўрта Осиёнинг бошқа тарихий ўлкаларига нисбатан анча кеч, 1943-1944 йилларда В.Ф. Гайдукевич бошчилигидаги Фарҳод археология экспедицияси томонидан Фарҳод ГЭСининг қурилиши муносабати билан бошланади. Бу экспедиция томонидан кўп қатламли, йирик Мунчоқтепа (I-XII асрлар) шаҳар ёдгорлигида ва унинг ёнида Ширинсой қабристонида қазишма ишлари амалга оширилади. А.Ю. Якубовский раҳбарлигидаги Суғд - Тожик экспедициясининг О.И. Смирнова бошчилигидаги отряди 1949-1950 йилларда Уструшона ҳудудида археологик ёдгорликларни аниқлаш ишларини олиб боради. Отряд томонидан кўплаб моддий ёдгорликлар аниқланиб, уларнинг баъзиларида археологик тозалаш ва илк қазиш ишлари олиб борилади. (Қалаи Қаҳқаҳа I, II, Муғтепа). XX асрнинг 50-йилларида Ўзбек-Зарафшон археология экспедициясининг Мохандарё отряди томонидан Жиззах атрофида илмий 2 Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннем средневековье. – Сталинабад. 1957. www.tadqiqotlar.uz 19-to’plam 4-son May 2025 84 Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi қидирув изланишлари олиб борилиб, турли даврларга оид бир қатор ёдгорликлар аниқланади. 1955 йилдан 1960 йилгача фаолият кўрсатган Тожикистон Археология экспедициясининг Хўжанд-Уструшона отряди алоҳида ёдгорликларда (Қалаи Қаҳқаҳа I-II, Муғтепа, Тирмизактепа, Ўртақўрғон) қазув тадқиқот ишларини бошлаб берди. Отряд томонидан олиб борилган изланишлар натижасида ҳудудининг археологик харитаси бир қатор янги моддий маданият ёдгорликлари билан бойитилади. Қирғизистон (1957-1958 йиллар), Лайлак- Баткент (1959-1960 йиллар) отрядлари томонидан Исфанасой ва Хўжабақиргансой ҳавзаларида бир қанча ёдгорликлар аниқланиб, уларнинг баъзиларида қазув ишлари ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, XX асрнинг 60- йилларидан бошлаб Уструшона ҳудудидаги археологик тадқиқотлар кенг кўламда ва режали асосда олиб борила бошланган. Бу ҳол қадимий Уструшонанинг Тожикистон қисми, хусусан Шаҳристон воҳасидаги тадқиқотларда кўзга яққол ташланади. Бу даврда, 1961 йилда ўз фаолиятини бошлаган Н. Негматов раҳбарлигидаги Шимолий Тожикистон отрядининг алоҳида гуруҳлари томонидан бир қатор янги археологик ёдгорликлар аниқланиб, харитага туширилади. Бир қатор ёдгорликларда олиб борилаётган стационар қазув тадқиқот ишларининг баъзилари муваффақиятли якунланади. (Қалаи Қаҳқаҳа I-II-III, Тирмизактепа, Ўртақўрғон, Чилҳужра, Хон Яйлов). Бир қатор ёдгорликларда олиб борилаётган қазув тадқиқот ишлари давом эттирилади. (Муғтепа, Дўнгчатепа, Чилдухтарон, Тоштемиртепа, Ширин). Бу даврда (60-70 йилларда) Уструшонанинг Ўзбекистон қисмида алоҳида олинган ёдгорликларда махсус қазув тадқиқот ишлар
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Уструшона ўлкасиб унинг қадимиятининг ўрганилиш босқичлари, ёдгорликларда олиб борилган дастлабки тадқиқотлар хусусида маълумотлар атрофлича келтириб ўтилган ва таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Уструшона ўлкасиб унинг қадимиятининг ўрганилиш босқичлари, ёдгорликларда олиб борилган дастлабки тадқиқотлар хусусида маълумотлар атрофлича келтириб ўтилган ва таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Уструшона, В.Бартольд, Суғд-Тожик, Нуртепа, Суғд-Тожик экспедицияси, Ўзбек-Зарафшон археология экспедицияси, Қалиятепа, Шимолий Тожикистон отряди, Ю.Ф. Буряков
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025