Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ МЕВАЛАРИНИ САҚЛАШДА КАСАЛЛИКЛАР ТАЪСИРИ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАДБИРЛАРНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ
Салилаева Гулшад Патуллаевна
Академические исследования в современной науке · 2026
Аннотация
The article presents the results of scientific research on studying the influence of diseases in preserving fresh fruits of melon crops in agro- climatic conditions of Karakalpakstan. Key words: Melon, watermelon, pumpkin, plants, fruits, diseases, fungi, virus, bacteria, biology, biochemistry, control measures. Республикамизнинг шимолий агроиқлим шароитида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти хўжаликларида экилаётган қишлоқ хўжалик экинлари турларидан полиз экинлари аҳамияти катта ҳисобланади. Экиннинг халқ селекцияси ва бугунги кундаги илмий-тадқиқотлар натижасида вегетация даври бошланиши билан тезпишар навларининг мевалари пишиб етилиб истеъмолга яроқли ҳолга келадиган бўлса, ўртапишар навларини тоза турида, қайта ишланганда, август ойидан бошлаб фойдаланилади. Кешпишар навларидан олинадиган меваларини тоза туридан куз ойларидан бошлаб, махсус жойлардаги сақловхоналарда сақлаб келгуси йил ёз ойларигача сақлаб қўйиб фойдаланиладиган агротехнологик жараёнлар ишлаб чиқилган ва бугунги кунда янада ривожланган турида олиб борилмоқда. Ҳудуд шароитида экилаётган полиз экинлари турларининг ушбу аҳамиятли томонларини ҳисобга олиб, етиштирилаётган маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиши туфайли, давлатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда ушбу экин тури майдонларини ошириш, 53 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference олинадиган ҳосилни кўпайтириш, биринчи галда тоза турида сақланган ва қайта ишланган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришнинг аниқ режалари белгилаб берилган. Полиз экинлари турларидан олинадиган маҳсулотларини кўпайтиришдаги асосий муаммоларидан бири вегетация даври давомидаги абиотик ва биотик омилларнинг ҳосил меъёри ва сифатига салбий таъсир қилишига бардош берадиган маҳаллий навларини яратиш, меваларни тоза турида сақлаб ва қайта ишланганларини фойдаланишдаги янги технологик жараёнларнинг ишлаб чиқиш ва барча тадбиркорларга жорий этиш бугунги кундаги долзарб масалага айланган. Тадқиқот услублари: Полиз экинлари турларини етиштириш, меваларини тоза турида узоқ муддатларга сақлаб қўйиб, пишганларини қайта ишланиб фойдаланишни ташкиллаштиришдаги агротехник тадбирларни кўллашда М.Ибрагимов [3] Б.Ж.Азимов, Б.Б.Азимов [1] , меваларни сақлаш ва қайта ишлаш усулларини Л.Крживец [5], М.Ибрагимов [4], салбий таъсир этадиган омилларни аниқлаш, бартараф этиш Ш.Т.Хўжаев [7], Е.Ш.Торениязов ва б. [6] услубларидан фойдаланилиб, натижаларнинг статистик таҳлиллари Б.А.Доспехов [2] услублар асосида бажарилди. Тадқиқот натижалари таҳлили: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда вилояти агробиоценозининг қишлоқ хўжалик экинлари жойлаштирилган биотопларида полиз экинларидан қовун (Melo orientalis (S.Kudr) Nab.), тарвуз (Citrulus vulgaris Sch.), қовоқнинг (Cucurbita pepo L.) халқ селекцияси ва бугунги кундаги фаолият юритилаётган олимлар томонидан эрта, ўрта ва кечпишар навлари яратилиб, етиштирилган меваларини тоза пишган ҳолида фойдаланишдан ташқари, узоқ муддатларга сақлаб қўйилиб, турли маҳсулотлар туридаги қайта ишланган озуқалар тайёрланиб ички ва ташқи бозорга етказиб берилмоқда. Шунга қарамасдан, етиштирилаётган қовун, тарвуз ва қовоқ навларидан озуқа ва ташқи бозорга чиқариш даражасидаги меваларни етиштириш, қўйилган талаблар даражасидаги маҳсулотлар тайёрлаш бироз орқада эканлиги, вужудга келаётган салбий омилларнинг келтираётган таъсирлари катта бўлаётганлиги ҳисобга олинди. Бу борадаги муаммоларнинг асосийлари меваларни узоқ муддатларда сақлаганда ва қайта ишлаш жараёнларидаги сифат кўрсаткичларининг паст бўлиши, тайёрланган маҳсулотларнинг кутилган даражадаги 54 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference муддатларда сақланмаётганлигида ташқи муҳит омилларининг ҳиссаси катта эканлиги аниқланди. Биринчи галдаги омиллардан ўсимликнинг вегетация давридаги ўсиб-ривожланиш фазаларида пайдо бўладиган касалликлар, ривожланиш шароитларининг сақловхоналарда давом эттирилиши бугунги кундаги олдини олиш керак бўладиган вазиятлардан хисобланади. Бу борадаги олиб борилаётган кузатувларимизда, полиз экинлари турлари фазаларида илдиз чириш, ун-шудринг, баргларнинг доғлониши ва ўлиш касалликлари ривожланган далаларда олинган меваларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида касалликлар таъсири янада кўпайиши ҳисобга олинди. Тадқиқотларимиз даврида, полиз экинлари турларидан сақлаш учун мевалари олинадиган далалар аниқланиб, ҳисобга олинган касалликларига қарши ишлатилганда катта самара берадиган 50% н.кук фундазол-0,8 л\га ва мис купароси 6,0 кг/га фунгициди билан ишлов берилиб, ушбу далалардаги экинлар турларидан мевалар олиниб, берилган тавсияларни тўғри сақлаган ҳолда кузатувлар ташкиллаштирилганда, ижобий натижалар олинди (1-жадвал). Натижада, қовун навларида ривожланадиган касалликларига қарши фунгицидлар ишлатилган далалардан сақловга олиб келинган қовун меваларининг 10,1% нобуд бўлган бир даврда, ишлов берилмаган далалардан йиғилганларининг 37,5% ида турли касалликлар ривожланиб нобуд бўлганлиги, мазкур мевалар 18,9 кунг
Доказательный фрагмент
«The article presents the results of scientific research on studying the influence of diseases in preserving fresh fruits of melon crops in agro- climatic conditions of Karakalpakstan.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article presents the results of scientific research on studying the influence of diseases in preserving fresh fruits of melon crops in agro- climatic conditions of Karakalpakstan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Melon, watermelon, pumpkin, plants, fruits, diseases, fungi, бактерия, вирус, биокимё, қовоқ, замбуруғ, биология, қарши кураш., Қовун, мева, тарвуз, касаллик, ўсимлик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024