Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИСЛОМДА ҚОЗИЛИК МАНСАБИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ЎЗИГА ХОСЛИГИ (in-academy.uz/index.php/yo) · Ш. Хақназаров (in-academy.uz/index.php/yo)
Молодые ученые · 3 · 57-79 · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада Ўзбекистон ҳудудида исломда қозилик мансабининг ривожланиш тарихининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган. Энг муҳими мамлакатимизда ҳудудида одил судловни амалга оширишда ўзига хос хусусиятлари яъни жиноят-судлов тарихи, процессуал-ҳуқуқий институтлар, аждорларимиз маънавий мероси, қози нафақат фуқаролар ўртасидаги низоларни кўрган, балки мансабдор шахсларнинг зулми ва тажовузи билан боғлиқ масаларни кўриб ҳал қилганлиги, мамлакатда жиноят-судлов ишларини юритиш муносабатларини тартибга солган илк тарихий ҳуқуқий жиҳатлари ёритилган. Қалит сўлари: одил судлов, тарих, жиноят-судлов, қози, гувоҳ, мақом, кафолат, адолат, ҳақиқат, низо, мазҳаб, фиқҳ, ҳуқуқ ва мажбурият. Қуръони Каримнинг Нисо сураси 58-оятида: “Агар одамлар орасида ҳукм қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қилур”.1 Аллох таоло ўз китобида одамлар бир-бирлари ортасидаги юзага келадиган низоларни адолат билан ҳал қилишга (ҳукм чиқаришга) буюради. Аввало қозилик мансаби ёки лавозими деганда нима тушунилиши кераклиги тўғрисида бироз тўхталиб ўтамиз. “Қозилик” сўзи араб тилидаги “қазо” сўзидан олинган бўлиб, унинг маъноси ҳукм чиқармоқ деган мазмунда фойдаланилиб келинган.2 Демак, “қози” сўзи ҳукм чиқарувчи деган маънони билдиради. Қози сўзига кўплаб олимлар турли таърифларни берганлар. Масалан, “Қози” арабча сўз бўлиб, “ижро этувчи”, “ҳукм чиқарувчи” маъноларини англатади.3 Ҳозирги давр тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд” муассасаси тушунилади.4 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг фикрича, “қозилик” дейилганда маҳкама, яъни, бугунги истилоҳимизга ажнабий тилдан кириб қолган “суд” калимаси тушунилади.5 Бинобарин, У.Тажихонов “Қози (араб.) – ҳал қилувчи, ҳукм чиқарувчи”6 деб ифода этса, М.Хамидова “Қозига суд ишларини амалга оширувчи, шарҳловчи шахс” деган таъриф беради.7 Аммо, ҳозирги давр ҳуқуқшунос олимлар жумладан, К.Ҳайреттин8, Ш.Эшонова9 қози сўзи туркий тилида “ёрғувчи” деб аталиб, “тақсимловчи” деган маънони англатишини ифода этганлар. Бошқа қомусий 1 Қуръони Карим. Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур. Тошкент. 2001. – Б. 87. 2 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя. 3-жуз. – Т.: “Hilol Nashr”, 2021. – Б. 469. 3 https://sudyalaroliykengashi.uz/uz/publications/tarih-ozilik-lavozimiga-tajinlov-ularning-maomi-va-vakolatlari-andaj- blgan#! 4 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар. – Тошкент. 2011, Б-140. 5 http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/fiqh-ilmi/337-adabul-ozi-va-ozilik-kitoblari. 6 Тажихонов.У.Т. Юридик энциклопедия. – Т.: Шарқ. 2001.- 609 б. 8. 7 Хамидова М. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. –Т.:ТДЮИ, 2004. - Б. 38-39. 8 İhsan Yılmaz. Secular Law in an Islamic Polity: The Ottoman Case. ejeps-6 (2), 2013. European Journal of Economic and Political Studies. -P. 57-79. 9 Эшонова Ш. Правовые основы организации и деятельносити судов казиев в Сердней Азии (вторая половина XIX века – 20-е годы XX). Монография. 52 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo луғатларда “қози” (туркий ва форс, араб –“кади”) – мусулмон давлатларида, якка тартибда шариат асосида судлов ишини амалга оширувчи судья”10 деган фикр илгари сурилган. Қомусий манбаларда эса, “Қози - мусулмон давлатларида ҳукмдор томонидан тайинланиб, шариат асосида суд вазифаларини бажарувчи, судья, шаръий маҳкама раиси”11 деб қайд этилган. Бошқа бир манбаларда эса, “Қози” сўзи араб тилидаги “қазо” феълидан олинган бўлиб, ўзбекчага таржима қилинганда “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш”12 деган маъноларни англатиши эътироф этилган. Ҳанафий уламоларининг таърифига кўра эса ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни “қазо”, яъни қозилик қилишдир13. Шунга ўхшаш маъноларда, “Мухтасар ал-Виқоя”, “Жоми ар- Румуз” каби ислом ҳуқуқий манбаларида келтирилган бўлиб, унда “қози ҳукм чиқарувчи, шикоят ва келишмовчиликларни шариатга асосланган ҳолда судловчи ҳамда у ёки бу тарафга жавобгарликни белгиловчи”, деб таъриф берилган. Ж. Абдураҳмонхўжаевнинг айтишича, “Қози” тушунчаси дастлаб Муҳаммад (с.а.в) даврида муомалага киритилган ва кенг қўлланила бошланган категория бўлиб ҳисобланади. Атамашунослик нуқтаи назаридан “қози” ва “судья” сўзлари ўзаро чамбарчас боғлиқ синоним тушунчалар сирасига киради. Шу боис кўплаб ҳуқуқшунос ва тарихчи олимлар қози тушунчасини турлича талқин этганлар.14 Юқоридаги муаллифлар таърифлардан келиб чиқадиган бўлсак, қози тушунчаси асосан унинг вазифаси ва ваколатларидан келиб чиқиб ўз фикрларни билдириб ўтганлар ва таҳлил қилишга уринганлар. Мусулмон давлатларда шахснинг эътиқоди ва мазҳабига қараб масалаларни ечишда қозилар муҳим рол ўйнаган. Айнан қозилик мансаблари орқали ижтимоий муносабатларда адолат, ҳақиқат ва тенглик ўрнатилган. Аждорларимиз маънавий меросидан маълум бўладики, қози нафақат фуқаролар ўртасидаги низоларни кўрган, балки мансабдор шахсларнинг зулми ва тажовузи билан боғлиқ масаларни кўриб ҳал қилганлиги бизгача етиб келган. Айтиш лозимки, бугунги кунда қозилик судлари нафақат мусулмон давлатларда ташкил қилинган балки, энг ривожланган мамлакатларда ҳ
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада Ўзбекистон ҳудудида исломда қозилик мансабининг ривожланиш тарихининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада Ўзбекистон ҳудудида исломда қозилик мансабининг ривожланиш тарихининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- фиқҳ, мазҳаб, ҳуқуқ ва мажбурият., гувоҳ, тарих, кафолат, ҳақиқат, жиноят-судлов, мақом, низо, одил судлов, қози, адолат
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026