Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРДА КАСБИЙ ДЕФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДА СТРЕССЛИ ВАЗИЯТЛАР
ЖАРАЁНЛАРИДА СТРЕССЛИ ВАЗИЯТЛАР · Икрамов Камронбек Дилшодбек ўғли
Лучшие интеллектуальные исследования · 2025
Аннотация
Ушбу мақолада ҳарбий хизматчиларда стрессли вазиятларга нисбатан адаптация ҳамда шахснинг функционал ҳолати мазмун-моҳияти, унинг классификацияси ҳақида сўз боради. Aннотация. В данной статье говорится об адаптации военно служаших к стрессовым ситуациям, сущности функционального состояния личности и его классификации. Annotation. This article, talks about the adaptation of individuals to stressful situations, the essence of the functional state of the individual and it is classification. Инсоннинг функционал ҳолати мазмуни ва унинг класификацияси ҳақида сўз борганда, албатта стресс ҳолатини ўрганиш борасидаги муаммоларга дуч келмасдан иложимиз йўқ. Бироқ турли ҳаётий вазиятларда намоён бўлувчи турли хилдаги инсон ҳулқ атворини ўрганиш борасидаги тадқиқотлардан олинган бу мавҳум термин, “стресс” ва “функционал ҳолат” тушунчаларининг ўзаро алоқадорлигини очиб беришга имкон бермайди. Шу билан бирга ўтказилган кўплаб табиий ва экспериментал тадқиқотлар натижасида экстримал факторлар таъсирида инсон ҳолатида юз берувчи ўзгаришларга оид жуда катта ва қизиқарли маълумотлар ҳам тўпланган. https://scientific-jl.com/luch/ 3 4 1 Часть-42_ Том-2_ Апрель-2025 Бундай ҳолатларни бир гуруҳга бирлаштира олиши мумкин бўлган меъзон жавоб реаксияларининг пайдо бўлиши ва шаклланиши борасидаги умумий қонуниятлар борлигини тасдиқлайди. Реаксия кўрсатиш жараёни: Стресс ҳолатини ўрганиш борасидаги энг муҳим бўғинлардан бири бу экстримал вазиятларга реакция кўрсатиш жараёни ҳисобланади. Г.Селе ўз тадқиқотларида адаптация жараёниниг босқичларини санаб ўтади. Булар: “қўзғалиш (тревога)”нинг бошланғич босқичи-екстримал таъсир натижасида юзага келади ва организмнинг қаршилик кўрсатиш даражасини бирдан тушиб кетишида намоён бўлади; “қаршилик кўрсатиш” босқичи-адаптацион имкониятларнинг рўёбга чиқиши билан изоҳланади; “истощение”- организм резервларининг камайишига таъсир кўрсатади. Қийин ҳаётий вазиятларни анализ қилганда бу босқичларнинг физиологик интерпритатцияси психологик мазмун касб эта бошлайди. Юзага келувчи қийинчиликларни енгиш яъни “стрессга жавоб қайтариш” жараёни эмоционал ва когнитив ҳолатларнинг нотекис намоён бўлиши билан изоҳланади ва ноадекват хатти-ҳаракатлар натижасида уларнинг ҳар бири салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Инсоннинг турли кўринишдаги стрессли вазиятларга нисбатан чидамлилиги авваламбор шахснинг индивидуал-психологик ҳусусиятлари ва мативатцион ориентатцияси билан боғлиқ бўлади. Шуни такидлаш жоизки, экстримал таъсирлар ҳар доим ҳам амалга оширилаётган фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатавермайди. Акс ҳолда шароит қийинлашуви натижасида пайдо бўладиган қийинчиликларни енгишнинг умуман иложи бўлмас эди. Бироқ стрессли вазиятларда ишлаш, албатта, ички ресурсларнинг қўшимча мобилизацияланишига олиб келади ва натижада салбий оқибатлар ҳам кузатилади. “Стресс этимологияси” билан боғлиқ бўлган касалликлар қаторига: юрак қон томир тизими паталогияси, ошқозон https://scientific-jl.com/luch/ 3 4 2 Часть-42_ Том-2_ Апрель-2025 яраси, психосоматик бузулишлар, неврозлар, депрессив ҳолатларни киритиш мумкин. Шунинг учун ҳам инсоннинг стресс ҳолатига нисбатан индивидуал чидамлилигини ўрганиш борасида амалий тадқиқотлар ўтказиш зарур. М.Фридман ва Р.Ройзенман тадқиқотларида ақлий меҳнат билан шуғулланувчи кенг доирадаги инсонлар (илмий ишчилар, инжинерлар, админисраторлар) тадқиқ қилинди ва улар томонидан инсонларнинг 2 хил типи: А-стрессга берилувчанлар ва Б-стрессга чидамли шахслар типига ажратилди. А типининг намоёндалари ёрқин хулқ атвор синдромининг эгаларидир. Уларда кўпинча: “рақобатга нисбатан қарамлик, мақсадга интилувчанлик, агрессивлик, сабрсизлик, ҳавотир, гиперактивлик, экспрессив нутқ, юз мускулларининг доимий таранглиги, доимо вақт етишмаслигини ҳис қилиш ва юқори активлик”. Бунинг натижаси ўлароқ ҳали ёш бўлишига қарамай соғлиқни ёқотиш ҳолатлари кўплаб кузатилади. Стрессинг нафақат тиббий, балки замонавий ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурган турли ҳилдаги салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатлари - ишдан қониқмаслик, меҳнат маҳсулдорлигининг тушиб кетиши, йўл транспорт ҳодисалари, кечикишлар - психологик стресс ҳолатини ўрганишга нисбатан катта эҳтиёжни пайдо қилади. Ҳар қандай меҳнат шароитини оптимизация ҳолатига келтириш стресс ҳолатини ёқотиш ёки имкон қадар максимал даражада четлаштиришга қаратилган комплекс услублардан иборат бўлади. Адаптация-бу тирик организмларнинг шароит ўзгаришига қарамай ўзининг яшаши учун зарур бўлган чидамлилигини, насл қолдириш ва уни ривожлантириш ҳусуиятини сақлаб қолишга қаратилган динамик жараёндир. Узоқ эволюция натижаси ҳисобланадиган адаптация жараёни, атроф оламнинг доимий ўзгаришига қарамай тирик организмнинг яшашини таъминлаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. https://scientific-jl.com/luch/ 3 4 3 Часть-42_ Том-2_ Апрель-2025 Айнан адаптация жараёни туфайли организмнинг доимий равишда ташқи олам билан таъсирланишига қарамай гомеостаз ҳолати сақланади. Адаптация ҳолати ўзида нафақат организм ҳолатининг оптимизацияланишини намоён қилади, балки “организ
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада ҳарбий хизматчиларда стрессли вазиятларга нисбатан адаптация ҳамда шахснинг функционал ҳолати мазмун-моҳияти, унинг классификацияси ҳақида сўз боради.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада ҳарбий хизматчиларда стрессли вазиятларга нисбатан адаптация ҳамда шахснинг функционал ҳолати мазмун-моҳияти, унинг классификацияси ҳақида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- стресс ҳолатини, ўрганиш борасидаги, https scientific-jl, scientific-jl com, com luch, luch часть-, часть- том-
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025