Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПСИХОЛОГИЯНИНГ ЖАМИЯТДАГИ У́РНИ ВА АХАМИЯТИ
Дуисова Зоя Турсынбайевна
Лучшие интеллектуальные исследования · 2025
Аннотация
Ушбу мақолада бугунги кунда психологиянинг замонавий босқичлари ва унинг инсонлар ҳаётидаги ўрни хусусида сўз юритилган. Калит сўзлар: психолог, ривожланиш, педагоглар жамоа, жисмоний ва ақлий қобилият, иқтидорли ўқувчилар. КИРИШ Бугунги кунда кўпчилик умумий ўрта таълим мактаблари ўзининг психологларига эга. Бироқ шунга қарамай директор ва ўқитувчилар кўпинча психологнинг қўлидан нима келиши мумкинлигини яхши тасаввур этолмайдилар. Уларга психолог ҳамма муаммоларини бир зумда ҳал қилиб берадигандек туюлади. Аммо психологнинг мактабда иш бошлаганидан кейин мактабда ташқи жиҳатдан ҳеч нарса ўзгармаганини кўришгач, уларда «Мактаб психологининг ўзи нима кераги бор?» деган типдаги саволлар туғилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мактабдаги амалий иш учун психолог ўрганган назарий билимлар етмай қолади. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ Мактабга келиб қолгач, психологлар кўпинча амалиѐтнинг улар олдига қўйган муаммоларидан довдираб қоладилар. Шундай аҳволга тушиб қолмаслиги учун психолог аввало мактабга нима мақсадда бораѐтганлигини аниқлаштириб олиши керак. Психологик хизматнинг умумий мақсадларидан https://scientific-jl.com/luch/ 3 3 3 Часть-43_ Том-1_ Май-2025 келиб чиқиб, психолог умумий ўрта таълим мактабида қуйидаги вазифаларни бажариши талаб этилади: 1. Болаларнинг ҳар-бир ѐш босқичида шахс сифатида ва интеллектуал жиҳатдан тўлақонли ривожланишини таъминлаш, уларда ўз- ўзини тарбиялаш ва ривожлантириш қобилиятини шакллантириш: 2. Ҳар бир болага индивудуал ѐндашувни ва унинг психологик- педагогик ўрганилишини таьминлаш: 3. Боланинг интеллектуал жиҳатдан ва шахс сифатида ривожланиш жараѐнида юз бериши мумкин бўлган четга чиқишларни профилактика қилиш. Шундай қилиб, психолог мактабга аввало болалар учун келади. Лекин бу психолог ўқитувчилар билан ишламайди, дегани эмас. Психолог мактабда енгиб ўтиши керак бўлган биринчи тўсиқ - бу мактабнинг педагогик жамоасига қўшила олишдир. Борди-ю психолог бу мураккаб организмга қўшилиб кета олмаса, ўз ишида муваффақиятга эришиши даргумондир. Психолог адаптацион даврининг қийин кечишига бир неча омил сабаб бўлади. Кўпинча ўқитувчилар психологни болаларни қандай қилиб тарбиялашни, қандай яшашни ўргатувчи инсон сифатида кўриб, дастлабки кезлардаѐқ унга нисбатан салбий установкани шакллантириб оладилар. Ўз- ўзига ишончи суст бўлган ўқитувчилар психологни гўѐ унинг камчиликларини ошкор этувчи шахс сифатида идрок этиб, уни қандайдир инспектор сифатида қабул қиладилар. Булар эса психологнинг мактаб шароитига тез кўникиб, мактаб ҳаѐтига чуқур сингиб кетишга ҳалақит беради. Бунинг олдини олиш учун психолог ўқитувчилар билан ўзаро тенг муносабатларга киришиши, иккала тараф ҳам ўзини билағон қилиб кўрсатмаслиги, энг муҳими бир-бирини рақиб деб ҳиссобламаслиги зарур. https://scientific-jl.com/luch/ 3 3 4 Часть-43_ Том-1_ Май-2025 Шунга эришиш керак-ки, ўқитувчилар психологни уларга ѐрдам бера оладиган бошқа мутахассис сифатида қабул қилсинлар. МУҲОКАМА Мактабдаги илк қадамларданоқ психолог маъмуриятга уларнинг фаолият доирасига нималар кирмаслигини, мўжизалар кўрсатиш унинг қўлидан келмаслигини тушунтириши лозим. Ўқитувчи билан бўлган суҳбатда у ѐки бу боланинг муаммоси психологик муаммо бўлмагани учун у бўйича ҳеч нарса қила олмаслигини тан олишдан қўрқмаслик керак. Дастлабки қадамларни қўйишда ота - оналар билан алоқа ўрнатиш жуда муҳим. Дастлабки алоқа ихтиѐрий характерда бўлиши ва ўзи мурожаат қилган ота-оналар билан амалга оширилиши керак. Бунинг учун психолог алоҳида кун ва соатларни ажратиши лозим. Демак, умумий ўрта таълим мактабида ишни бошлашдан аввал психолог: 1. Ўзининг педагоглар жамоаси ва мактаб маъмурияти билан бўлган муносабатларни тўғри йўлга қўйиши. 2. Ўз ишининг асосий мақсади - бу боланинг оптимал ривожланишини таъминлаш эканини доим ѐдда сақлаши. 3. Ўзининг фаолиятида профилактик ишга у билан бевосита боғлиқ бўлган диагностик ва ривожлантирувчи ишга алоҳида эътибор билан қараши (ахир касални тузатгандан унинг олдини олган маъқулроқ- да) лозим бўлади. Демак, психологнинг замонавий функционал вазифалари қуйидагича: а) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) муассасаларда тарбиялаш ва ўқитиш жараѐнида руҳий, жисмоний (соматик) ва ижтимоий фаровонлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган касбий фаолиятни амалга ошириш; б) Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, таълим муассасаси ижтимоий соҳасини уйғунлаштиришга https://scientific-jl.com/luch/ 3 3 5 Часть-43_ Том-1_ Май-2025 кўмаклашиш ва ижтимоий жиҳатдан кўника олмаслик ҳоллари юзага келишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш; в) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишига тўсқинлик қилаѐтган омилларни аниқлаш ва турли кўринишдаги психологик ѐрдам (психокоррекция, реабилитация ва маслаҳат) бериш бўйича тадбирларни амалга ошириш, ўқувчилар (тарбияланувчилар), ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), педагогик жамоага аниқ муаммоларни ҳал қилишда ѐрдам бериш; г) турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикаларни ўтказиш, руҳий, жисмоний ва ақлий, қобилият,
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада бугунги кунда психологиянинг замонавий босқичлари ва унинг инсонлар ҳаётидаги ўрни хусусида сўз юритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада бугунги кунда психологиянинг замонавий босқичлари ва унинг инсонлар ҳаётидаги ўрни хусусида сўз юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- психолог, ривожланиш, педагоглар жамоа, жисмоний ва, иқтидорли ўқувчилар., жисмоний ва ақлий қобилият, Калит сўзлар: психолог
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026