Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИГА ОИД ФИКР ВА МУЛОҲАЗАЛАР
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ · ФАРРУХ ЮНУСОВ
Лучшие интеллектуальные исследования · 2 · 2025
Аннотация
Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг натажалари таҳлили асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятида натижадорлик ва самардорликни баҳолаш мезонлари ҳақида фикр-мулоҳазалар баён қилинган. Калит сўзлар: Натижадорлик, самарадорлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, самардорлик кўрсаткичлари, самарадорлик индикаторлари, ҳуқуқбузарлик фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, баҳолаш тизимининг асосий тамойиллари. КИРИШ Сўнгги йилларда мамлакатизда республикамизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки жамиятнинг барча қатлами, хусусан, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва ҳаттоки оддий фуқароларнинг куч ва имкониятлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига йўналтирилди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимининг самарали фаолияти натижасида мамлакатда ҳуқуқ-тартибот мустаҳкамланиб, криминоген вазият https://scientific-jl.com/luch/ 2 8 8 Часть-44_ Том-5_ Май-2025 сезиларли даражада яхшиланди. Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятини ташкил этиш услубларини тубдан ўзгартириш, қонун бузилиши ҳолатларини фош этиш ва чоралар кўриш эмас, балки мазкур ҳолатларнинг барвақт олдини олиш ва профилактикасини таъминлашни ушбу идораларнинг энг асосий вазифасига айлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси чора-тадбирларининг самарали тизимини жорий этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари фаолиятида ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги кунда профилактик чора-тадбирларни амалга оширишда профилактика инспекторларининг роли кенгайиб, улар маъмурий ҳудудда маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари билан биргаликда, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадонга бирма-бир кириб, фуқароларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш, таклиф ва тавсияларини бериши муҳим масалалардан бири ҳисобланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 16-мақсад доирасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт- шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш назарда тутилиб, унда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш белгиланган [1]. Мазкур мақсадга эришиш йўлида соҳада жиддий ислоҳотлар амалга оширилди, ушбу ислоҳотлар самарадорлиги энг аввало амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришларнинг натижадорлигига, ушбу соҳадаги фаолиятни баҳолашга қаратилган мезонлар ишлаб чиқилиши, бу борада халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда замонавий бошқарув технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича аниқ вазифаларни белгилашни талаб этади. Зеро, https://scientific-jl.com/luch/ 2 8 9 Часть-44_ Том-5_ Май-2025 мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Натижадорлик ҳаммамиз учун бош талаб, асосий мезонга айланмоқда»[2]. Гап ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти субъектлари, унинг раҳбар ва ходимларини моддий рағбатлантириш орқали иш самарадорлигини янада ошириш тизими ҳақида кетаяпти. Ҳаммага маълумки, халқаро тажрибада давлат хизматининг самарадорлик кўрсаткичлари KPI - Key Performance Indicator – энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари орқали баҳоланиб келинади. Ўз самарадорлиги билан бошқарувнинг бошқа технологияларидан фарқланувчи энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизими Ўзбекистонда ҳам татбиқ этила бошланди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини замонавий технологиялари асосила баҳолашнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳисобланган ушбу соҳага татбиқ этиш истиқболлари хусусида мулоҳаза юритиш муҳим аҳамият касб этади. АДАБИЁТЛАР ТАХЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, давлат бошқарув тизимида, шу жумладан жамоат хавфсизлигини, айниқса унинг устувор йўналиши бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида вужудга келадиган муносабатларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳуқуқий тартибга солишгина ҳаётда ўзининг самарали натижаларини беради. Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолият мазмуни бутунлай ўзгарди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда, «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янги тизими яратилди. Фақат жазолаш билан қўрқитиб, ҳуқуқбузарликларнинг оқибати билан курашиш эмас, балки ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг барвақт олдини олиш энг долзарб https://scientific-jl.com/luch/ 2 9 0 Часть-44_ Том-5_ Май-2025 вазифага айланди»[3]. Ўтган давр мобайнида республикамизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки жамиятнинг барча қатлами, хусусан, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва ҳаттоки оддий фуқароларнинг куч ва имкониятлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига йўналтирилди. Таъкидлаш ўринлики, ўтган дав
Доказательный фрагмент
«Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг натажалари таҳлили асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилаётган ҳуқуқбузарлик…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг натажалари таҳлили асосида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилаётган ҳуқуқбузарлик… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Натижадорлик, самарадорлик, ҳуқуқбузарликлар, баҳолаш тизимининг асосий тамойиллари., Калит сўзлар: Натижадорлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, самарадорлик индикаторлари, ҳуқуқбузарлик фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, самардорлик кўрсаткичлари
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Современная наука и исследованияNEW RENAISSANCE, HUJJATLARDA AKS ETISHI +22025