К содержанию
РецензированоRU2020

AДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

Amirqulov Sardor Tolibjon o‘g‘li

Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2020

Аннотация

ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарблиги ҳамда ушбу соҳада адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлари муҳокама қилинган. Калит сўзлар: адлия органлари, интеллектуал мулк, интеллектуал мулк обектлари, товар белгилари. Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг ҳимояланиши ушбу соҳанинг янада ривожланиши учун замин яратувчи асослардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан бугунги кунда интеллектуал мулк ҳуқуқларининг ҳимояси аллақачон жуда ҳам долзарб масалага айланиб улгурган. 2020 йил 12 октябрда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёйев томонидан ўтказилган интеллектуал мулк муҳофазасига бағишланган йиғилишида таъкидлаган қуйидаги фикрлари буни исбот этади: “Интеллектуал мулк ҳимоясини мустаҳкамлай олсак, бу ҳам учинчи Ренессансга ишончли пойдевор бўлади”1. Шундан сўнг ушбу соҳага эътибор янада кучайди. Жумладан 2021 йилда “Интеллектуал мулк обйектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди. Шунингдек 2023 йил 30 апрелда қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53 моддасида интеллектуал мулкнинг қонун билан ҳимоя қилиниши бевосита мустаҳкамлаб қўйилди. Юқорида таъкидланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда интеллектуал мулкни тартибга солувчи ва ҳимоя қилувчи махсус қонунлар орқали интеллектуал мулк ҳимояси назарий жиҳатдан мустаҳкамланди. Бундан ташқари, сўнгги йилларда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий қадамлар ташланди. Ушбу чора- тадбирларни амалга оширишда албатта адлия органларининг ўрни катта. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, адлия органларига Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари киради2. 1 Prezident intellektual mulk muhofazasi bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazdi – O‘zbekiston yangiliklari – Gazeta.uz 2 https://lex.uz/docs/-3681790 26 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference Интеллектуал мулк бу инсоннинг янгилик ва ўзига хосликка эга бўлган интеллектуал фаолияти натижалар ҳисобланади. Интеллектуал мулк ҳуқуқи ўз моҳиятига кўра, инсон ижоди фаолияти маҳсулларини яратиш, улардан фойдаланиш, фарқлаш белгиларининг муомалада бўлиши билан боғлиқ муносабатларни, шунингдек, интеллектуал мулк обектларига нисбатан ҳуқуқларни муҳофаза қилишни тартибга солувчи нормалар йиғиндиси, мажмуи ҳисобланади3. Aдлия органлари томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш иқтисодий ўсиш ва инновацияларнинг ривожланишига ва ихтирочи ва ижодкорларга яратган обектлари учун муносиб ҳақ олишига хизмат қилади. Ушбу мақсадда адлия органлари томонидан интеллектуал мулк обектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимояланганлик даражасини ошириш юзасидан тадбиркорлик субектлари фаолиятида текширув ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф етиш юзасидан қонунчилик талабларини бузган жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари кўрилди. Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг яна бир самарали усулларидан бири бу айнан шу соҳада содир етиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш яъни унинг профилактикасидир. 2024 йилда адлия органлари томонидан интеллектуал мулк обйектларига бўлган ҳуқуқлар бузилишининг олдини олиш мақсадида бозорлар, савдо мажмуалари ва кўчма савдо обйектларида профилактика тадбирлари ўтказилди. Профилактика тадбирлар давомида фуқароларда интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида, 3 2. О.Оқюлов. Интеллектуал мулк ҳуқуқи. – Т.: “Фалсафа ва ҳуқуқ институти”, 2005. – 40 б. 27 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, товар ва хизмат кўрсатиш белгилари, ихтиро, фойдали модел ва саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк обйектлари, контрафакт маҳсулотлар ва унинг учун жавобгарлик чоралари хусусида тайёрланган тарқатма материаллар фуқароларга ва тадбиркорлик субектларига тарқатилди. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, интеллектуал мулк ҳимоясининг енг самарали йўли – бу жамиятда интеллектуал мулкка бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишдан иборат. Қачонки, жамиятда интеллектуал мулк бузилишига нисбатан тоқацизлик руҳи шаклланса, интеллектуал мулк дахлсизлиги таъминланса, ихтирочи ва ижодкорларга яратган обйектлари учун муносиб ҳақ тўланса, ушбу соҳа инвестициялар учун жозибадор бўлади ва шубҳасиз иқтисодиётни тараққий еттиришга замин яратилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишда нафақат давлат идоралари балки, барча фуқаролар ҳам бирдек масъулмиз. Фойданилган адабиётлар рўйхати: 1. Ўзбекистoн Респyбликаси Кoнститyцияси/Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-son. 2. О.Оқюлов. Интеллектуал мулк ҳуқуқи. – Т.: “Фалсафа ва ҳуқуқ институти”, 2005. – 40 б. 3. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024-y., 06/24/80/0364-so

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарблиги ҳамда ушбу соҳада адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлари муҳокама қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарблиги ҳамда ушбу соҳада адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлари муҳокама қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
адлия органлари, интеллектуал мулк, интеллектуал, товар белгилари., интеллектуал мулк обектлари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники