Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ҲАҚИДА БАЪЗИ ФИКРЛАР
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ
Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2026
Аннотация
Мақолада ахборот технологиялари соҳасидаги ўттиздан ортиқ жиноятларнинг моҳияти ёритилиб, ҳар бирининг фарқли жиҳатлари ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Калит сўзлар. Ахборот, вишинг, кардинг, скимминг, смишинг, фарминг. Глобал тараққиёт шароитида ахборот технологиялари моҳиятини оширишнинг янада замонавий, инновацион усулларини излаб топиш, ахборотлаштириш жараёнига ҳар томонлама кўмаклашиш, уларни ҳаётга кенг жорий этиш давлат фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда. Зеро, ахборотлаштириш тизимида давлат сиёсатини олиб бориш масаласи стратегик аҳамиятга эга вазифадир. Ҳозирги кунда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши ва кишилик жамиятининг барча соҳаларида Интернетдан кенг фойдаланиш кундалик фаолиятнинг бир қисмини ташкил этиб, хизмат кўрсатиш, илм- фан, таълим, электрон тижорат, шунингдек замонавий инсоннинг фикрлаш тарзига ўзининг ижобий таъсири билан кириб келди. Ҳаёт сифатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ушбу ўзгаришлар билан бир қаторда, жиноятчиликнинг янги шаклларини ривожлантиришга қулай шароитлар пайдо бўлганлигини таъкидлаш лозим. Мазкур жиноятлар ўз навбатида “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар” (электрон жиноятлар) деб номланади. Ахборот технологияларининг кенг миқёсида ривожланиши бир вақтнинг ўзида кўп турдаги жиноятларнинг содир этилишига имкон яратди, ўз навбатида ушбу турдаги жиноятларни олдини олишда юқори билим ва касбий тайёргарликни талаб қилмоқда. Шундай қилиб, “ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар” компьютерлар ва маълумотларни қайта ишлаш тизимларидан фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноий қилмиш бўлиб, бунинг учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Шу боис, фуқаролар ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар тўғрисида маълумотларни тарқатиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш зарур. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни олдини олиш ҳақида фикр юритилганида, аввало “ахборот”, “ахборот технологиялари” 58 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference “ахборот тизими” каби тушунчаларнинг мазмуни, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларнинг турлари, содир этиш усуллари, жабрланувчининг шахсига оид маълумотларни моҳиятини билиш талаб этилади. Ахборот – бирон воқеа ҳақидаги батафсил хабар, маълумот; ахборот технологиялари – ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, уни қайта ишлаш ва тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар; ахборот тизими – муайян тарзда ўзаро боғланган, қандайдир яхлитликни ҳосил қиладиган (моддий ёки идеал) элементлар мажмуи. XXI асрда рақамли технологиялар шиддат билан ривожланиб бораётган даврда ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни турлари ва содир этиш усули, қўлами жиҳатдан ошиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси махсус қисмида назарда тутилган 32 турдаги жиноятлар ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилмоқда. Хусусан: ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (ЖК 103-м.); бесоқолбозлик(ЖК 120-м.); туҳмат(ЖК 139-м.); ҳақорат қилиш(ЖК 140-м.); шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш(ЖК 1411-м.); шахсга доир маълумотлар тўғрисида қонунчиликни бузиш(ЖК 1412- м.); шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш(ЖК 1413-м.); терроризм(ЖК 155-м.); терроризмни молиялаштириш(ЖК 1553-м.); товламачилик(ЖК 165-м.); талончилик(ЖК 166-м.); ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш(ЖК 167- м.); фирибгарлик (ЖК 168-м.); ўғрилик(ЖК 169-м.); пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият юритиш (ЖК 1881-м.); қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш(ЖК 191-м.); 59 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш(ЖК 2441- м.); диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш(2443-м.); учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш(2444-м.); карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш (2445-м.); ёлғон ахборот тарқатиш(2446-м.); гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш (273-м.); гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар(276-м.); қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш (278-м.); ахборотлаштириш қоидаларини бузиш(2781-м.); комьпютер ахборотидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш(2782-м.); комьпютер тизимидан, шунингдек телекоммуникация тармоғидан қонунга
Доказательный фрагмент
«Мақолада ахборот технологиялари соҳасидаги ўттиздан ортиқ жиноятларнинг моҳияти ёритилиб, ҳар бирининг фарқли жиҳатлари ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада ахборот технологиялари соҳасидаги ўттиздан ортиқ жиноятларнинг моҳияти ёритилиб, ҳар бирининг фарқли жиҳатлари ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ахборот, вишинг, кардинг, скимминг, смишинг, фарминг.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Современная наука и исследованияNEW RENAISSANCE, HUJJATLARDA AKS ETISHI +22025