К содержанию
РецензированоRU2025

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТУШУНЧАСИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ТУРЛАРИ

ВА ТУРЛАРИ

Современное образование и развитие · 2025

Аннотация

Мақолада Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин эгаллаган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича органларига умумий тавсиф ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органларининг ташкилий асослари келтириб ўтилган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчи органларининг вазифа ва ваколатлари. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий органлари ва улар фаолиятининг самарадорлиги, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмиталари томонидан квази суд органи сифатида кўрилган ишлари таҳлилини янада ривожлантиришнинг устуворлигини таъминлашга қаратилган қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилган. Калит сўзлар: “ҳуқуқ” ва “эркинлик”, квази суд, инсон ҳуқуқлари, БМТ, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, “инсон ҳуқуқлари бўйича устав”. Выпуск журнала №-26 Часть–1_Май –2025 171 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ғояларнинг вужудга келиши ва инсон шахси қадрланиши доир тасаввурларнинг шаклланиши замоновий дунёнинг тарақиёти билан чамбарчас боғлиқдир. Инсоннинг шахси юксак қадрият эканлигининг эътироф этилиши ва инсон ҳуқуқрини таъминланишига риоя қилиниши давлатларнинг демократлашуви, шунингдек давлатлараро муносабатларнинг цивилизациялашганлиги рамзига айланди. Улар шахс ва ҳокимиятнинг ўзаро муносабатларида унинг устун ролини эътироф этган ҳолда эзгулик, адолат, эркинлик, тенглик, демократизм, раҳм-шафқат каби универсал умуминсоний категорияларни ўзида мужассамлаштирди. Инсон ҳуқуқлари хақидаги дастлабги қарашлар Милоддан аввалги 539 йилда қадимги Форс давлатида вужудга келади. Қадимги Форснинг биринчи шоҳи Буюк Кирнинг қўшини Бобил шаҳрини босиб олди. Аммо унинг кейинги ҳаракатлари инсоният учун катта ютуқ эди. У қулларни озод қилди, барча одамлар ўз динини танлаш ҳуқуқига эга эканлигини эьлон қилди ва ирқий тенгликни эьлон қилди. Унинг бу ва бошқа фармонлари пиширилган лой цилиндирга миххат ёзувида ёзилган.[1] Бугунги кунда Кир цилиндири номи билан танилган ушбу қадимий ҳужжат дунёдаги биринчи инсон ҳуқуқлари хартияси ҳисобланади. У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча олтита расмий тилига таржима қилинган ва унинг қоидалари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг биринчи тўртта моддасида ўз аксини топган. Инсон ҳуқуқларининг илк бор мустаҳкамланиши миллий хартиялар, декларациялар, конституция нормалари шаклида амалга оширилган. 1789 йилдаги Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари француз декларацияси анча таъсирчан қонунчилик ҳужжати бўлиб хизмат қилади ва унинг тарихда шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг эътироф этилиши ва ҳимоясининг муҳим белгиси бўлганлиги бежиз эмас. Декларациядаги демократик тезиснинг эътиборга молик жиҳати шундаки, унга кўра, ҳуқуқлардан фойдаланиш таъминланмайдиган, ҳокимиятлар бўлиниши амалга Выпуск журнала №-26 Часть–1_Май –2025 172 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT оширилмаган жамият конституциявий ҳисобланмайди (16-м.). Шахсий ҳаёт, мулк, хавфсизлик соҳасидаги, ҳокимиятнинг жавобгарлиги, жумладан диний ва бошқа фикр-мулоҳазалар табиий, ажралмас ва муқаддас ҳуқуқ ва эркинликларга киритилган. Француз Декларацияси билан бир қаторда тарихда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ифодаланган инглиз Хабеас Корпус Акти, Америка Қўшма Штатларининг Мустақиллик декларацияси, АҚШ Конституцияси ва ҳуқуқлар тўғрисидаги Билль ҳамда бошқа бир қатор ҳужжатлар ҳам муайян аҳамиятига кўра ажралиб туради. XX асрнинг бошларида шахс ва давлат ўртасида асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг эътироф этилишига асосланган шартнома муносабатлари принципи Европа, Лотин Америкаси ва мустамлакачилик асоратидан халос бўлган бир қатор Осиё давлатларида қонуний асосда қабул қилинди. Ушбу жараён аста-секин мустақилликка эришган Африка ва Осиё давлатларига ҳам ёйилди.[2] 1948 йилнинг 10 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан том маънода тарихий аҳамиятга эга бўлган муҳим ҳужжат – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси эълон қилинди. Унинг матни инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигидан иборат инсонпарварона иборалар билан бошланади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 1 моддасида Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак[3] деб белгилаб қўйилиши бу жудда катта тарихий ахамият касб этади. Инсон ҳуқуқлари бирқанча турларга бўлинади ва бу ҳуқуқлар турли давирларда инсониятнинг кураши натижасида қўлга киритилган. Ушбу ҳуқуқ ларга: Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар. Турли мамлакатларда ижтимоий- иқтисодий ҳуқуқларга нисбатан муносабат турличадир. Тоталитар социализм мамлакатларида уларга алоҳида аҳамият беришади, ва улар Выпуск журнала №-26 Часть–1_Май –2025 173 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT конституцияларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлимида биринчи ўринда туришади. Постсоциалистик давлатларда улар табиий ҳуқуқлардан кейинга ўтказилган. Кап

Доказательный фрагмент

«Мақолада Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин эгаллаган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро механизмлар такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин эгаллаган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
“ҳуқуқ” ва “эркинлик”, квази суд, инсон ҳуқуқлари, БМТ, “инсон ҳуқуқлари бўйича устав”., “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники