К содержанию
РецензированоRU2026

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА ДАСТУРИЙ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ (in-academy.uz/index.php/yo) · Зойир Хушмуротов (in-academy.uz/index.php/yo)

Молодые ученые · 2026

Аннотация

Тезис дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган. Калит сўзлари: Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш, дастурий бюджетлаштириш, ривожлантириш дастури, мақсадли индикатор. Кириш. Иқтисодиётни диверсификациялаш, трансформацион характердаги иқтисодий муносабатлар шароитида молия-кредит, бюджет ва солиқ сиёсати юритилиб, бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос ижтимоий йўналтирилганлиги ва ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга ошириш йўли танланган. Шу сабабли, мамлакатимизда бозор муносабатларининг шаклланишига оид туб иқтисодий ислоҳотларнинг ўтказилиши давлат молия-бюджет ва солиқ сиёсати йўналишларини такомиллаштиришни талаб этмоқда. Дастурий бюджетлаштириш (ДБ) ана шундай вазифалардан бири бўлиб, давлат бюджети ижросининг самарадорлигини ошириш, бюджет харажатларининг натижаларга эришилиши, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада такомиллаштириш, мамлакат барқарорлигида бюджет муносабатларини такомиллаштириш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш каби масалаларни ижобий ҳал этиш имкониятларини яратади. Дастурий бюджетлаштириш бу бюджетни шакллантириш методи бўлиб, бюджетни шакллантириш жараёни бюджет доирасида амалга ошириладиган дастурларга асосланади. Дастур муайян натижаларга эришишга қаратилган ҳаракатлар (чора- тадбирлар) мажмуидир. Дастурлар асосида бюджетни ишлаб чиқиш батафсил молиявий маълумотлардан ташқари, дастур билан боғлиқ маълумотларни ҳам киритишни талаб қилади. Дастурий бюджетлаштиришни жорий этишнинг асосий мақсади давлат молиясини бошқариш самарадорлигини оширишдир. Давлат харажатлари самарадорлигини ошириш тўғридан-тўғри давлат хизматлари самарадорлигини ошириш билан боғлиқ. Энг замонавий инструмент бўлган дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этилиши бюджет жараёнининг барча иштирокчиларини бюджет қарорларини қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнига қўшилишига ёрдам беради. Жамият сиёсий тизимининг асосий элементи бўлган давлатнинг мақсадлари, вазифалари ва функциялари давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали очиб берилади. Республикамизда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги «натижага йўналтирилган бюджет» тизимини жорий этиш “2020-2024 йилларда Ўзбекистон 90 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси”нинг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини тезкор амалга оширишни такомиллаштириш мақсадида режалаштирилган бюджет жараёнидан дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш зарурияти пайдо бўлмоқда. Дастурий бюджетлаштириш самарадорликка асосланган бюджетлаштириш моделларидан биридир. Самарадорликни бюджетлаштириш давлат сектори ташкилотларини молиялаштиришни улар эришаётган натижалар билан боғлаш орқали давлат харажатларининг самарадорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган. Самарадорликка асосланган бюджетлаштиришнинг энг асосий шакли умумдавлат бюджетини тузишда самарадорлик тўғрисидаги маълумотлардан тизимли равишда фойдаланиладиган шаклдир. Бу мақсадда фойдаланиладиган кенг тарқалган восита бюджетдаги харажатларни фақат иш ҳақи сифатидаги иқтисодий тоифалар бўйича эмас, балки харажатларнинг устуворлиги чекланган давлат ресурслари сарфланган пулни ҳисобга олган ҳолда жамиятга енг катта фойда келтирадиган дастурларга ажратилишини англатади. Харажатларнинг устуворлигини яхшироқ белгилаш фискал майдонни яратишга ва давлат молиясини янада барқарор қилишга ёрдам беради. Дастурий бюджетлаштириш давлат харажатлари мақсадларини аниқлаш ва аниқлаштириш орқали харажатлар устуворлигини осонлаштиради ва маълум бир дастурнинг киришлари, натижалари ва натижаларини боғлайдиган ишлаш кўрсаткичлари орқали операцион самарадорликни мониторинг қилишдир. Мазкур мақсадлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, ва Автомобиль йўллари қўмитасининг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятининг мақсадли индикаторлари тасдиқланди. Шунингдек, мазкур қарорда 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда барча вазирлик ва идораларнинг бюджетлари харажатларининг мақсадли индикаторларини белгилаган ҳолда мақсадли режалаштириш тизимини жорий қилиш ҳамда 2022 йил учун Бюджетномада акс эттириш белгиланган. 2022 йилда, 42 та вазирлик ва идораларнинг мақсадли индикаторлари ишлаб чиқилди.Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Энди, ҳар бир вазирлик ёки идора раҳбарининг мақсадли индикаторлар бажарилиши бўйича ҳисоботлари Қонунчилик Палатасида эшитиб бориши амалиёти жорий этилди. Openbudget.

Доказательный фрагмент

«Тезис дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Тезис дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
и: Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш, дастурий, мақсадли индикатор., ривожлантириш дастури, Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш, дастурий бюджетлаштириш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники