Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
QODIR BAXSHI RAXIM O’GLI HAYOTI VA IJODI
Malikov Akbar · Qodir Baxshi Raxim O’gli
Современная трансформация образования · 1937
Аннотация
maskur maqolada o‘lkamizdagi dostonchilik maktablarining yirik vakillari “Qodir Baxshi Raxim O’gli ” hozirgi kungacha saqlanib kelgan o’ziga xos an’analari va xususiyatlari haqida baxs yuritga Kalit so’zlari: baxshichilik, ,bola baxshi Qodir Baxshi Raxim O’gli hayot ijodi baxshi an’ana Qodir Baxshi Raxim O’gli Qodir Baxshi Raxim O’gli Қўлидаги дўмбирасини сайратганча, бадииятнинг сеҳрли оламидаги сўз гавҳарларидан ғаройиб маржонлар шодасини тиза билган ноёб иқтидор соҳиби Қодир бахши Раҳим ўғли (Абдиқодир Раҳимов) 1937 йил 16 апрелда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Хўжамаҳмуд қишлоғида дунёга келди. Болалик йиллариданоқ шерободлик атоқли бахши Шерназар Бердиназар ўғли достончилик мактабининг йирик вакиллари – Ражаб бахши Нормурод ўғли, Умр шоир Сафар ўғли, Турди шоир ва бошқа устоз бахшилардан достончилик ва терма ижрочилиги санъатини катта қизиқиш билан ўрганди. 1966 йилда 45 Қарши давлат педагогика институти (ҳозирги Қарши давлат университети)ни тамомлаган. Қодир бахши Раҳим ўғли умрининг охирига қадар, яъни 1986 йилнинг августигача ўзи туғилиб-ўсган Хўжамаҳмуд қишлоғидаги Бобур номидаги ўрта мактабда ўқитувчилик қилиш билан бир қаторда тўй- ҳашамларда, йилбоши-Наврўз байрамларида, халқ ижоди кўрик-танловлари, турли маданий-маърифий тадбирларда анъанавий достонлар ҳамда ўзи яратган асарларни маҳорат билан ижро этиб, мухлислари меҳрини қозонган. Бахшилар орасида “Қодир Раҳим ўғлидай қумқулоқ бахши ҳали туғилгани йўқ”, деган нақл юриши ҳам бежиз эмас. Чинданда, Қодир бахши www.tadqiqotlar.uz 19-to’plam 1-son may 2025 158 Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi хотирасининг ўткирлиги, нозик сўз ўйинларини тезда илғай билиши, бадиҳага ғоятда чечанлиги билан ўзига тенгқур бахшилар орасида алоҳида ажралиб турарди. У ўз устозларининг репертуаридаги етмишдан ортиқ анъанавий достонларни, юзлаб термалар, кўплаб дўмбира куйларини пухта ўзлаштириб олиб, ёдида сақлаб юрар ва маҳорат билан куйлар эди. Бахшининг репертуари “Алпомиш”, “Ёдгор”, “Ширин билан Шакар”, “Рустамхон”, “Муродхон”, “Зайдиной”, “Балхувон”, “Гавҳаройим”, “Ойчинор”, “Келиной”, “Мисқол пари”, “Равшанхон”, “Ёзи ва Зебо”, “Оллоназар Олчинбек”, “Олтин қобоқ”, “Нурали” каби анъанавий достонлардан иборат бўлганлиги маълум. Бадиҳагўйлиги ва шоирлик иқтидори кучли бўлган Қодир бахши Раҳим ўғли халқ орасида кенг тарқалган 46 анъанавий достонларни ижро этиш билангина чекланиб қолмасдан, ўзи ҳам бадиий ижод билан мунтазам равишда шуғулланиши натижасида “Жаҳонгир Темур”, “Аҳмад Яссавий”, “Ота дуоси”, “Махтумқули”, “Ойша”, “Эшқора билан Дўстқора”, “Даврим фарзанди”, “Отибахт полвон” сингари янги достонларни яратиб, халқимизнинг эпик ижодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшди. 1981 йили Қодир бахши Раҳим ўғли Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди. Анъанавий достонлар ва термаларнинг моҳир ижрочиси, дўмбира куйларининг билимдони сифатида халқ орасида ном чиқарган Қодир бахши мамлакатимизда ўтказилган бахшишоирлар ва жировларнинг кўрик танловларида, халқ бахшиларининг I ва II Республика олимпиадасида, ЮНЕСКО томонидан Москва ва Париж шаҳарларида ўтказилган VII ва VIII Халқ ижодиёти халқаро Конгрессларида иштирок этиб, совриндор бўлган. У 1982 йилда Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Шарқ халқларининг достон мусиқаси” мавзусидаги халқаро анжуманида “Алпомиш” достонини ўттиздан зиёд куйда мароқ билан ижро этиб, ўзбек бахшиларининг созандалик маҳорати нақадар теранлигига ҳаммани қойил қолдирганлигини кўпчилик мутахассислар ҳалигача эслашади. Қодир бахши Раҳим ўғли ижро этган ва унинг ўзи яратган достонлардан бир нечаси ҳозирга қадар нашр этилиб, халқ оғзаки бадиий ижоди мухлисларининг бебаҳо мулкига айланди. 47 Хусусан, www.tadqiqotlar.uz 19-to’plam 1-son may 2025 159 Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi 1985 йилда “Ўзбек халқ ижоди” кўп жилдли “Ойчинор” достони нашр этилди. Шунингдек, “Аҳмад Яссавий” (1999), “Келиной” (2011) достонлари ҳам нашр қилинди. Бахши ижросида ёзиб олинган “Ойчинор” достони фольклоршунос олимлар Тўра Мирзаев ва Жаббор Эшонқуловлар томонидан нашрга тайёрланиб, 2007 йилда Анқарада турк ва ўзбек тилларида нашр қилинди. Қодир бахши Раҳим ўғли 1986 йил август ойида фожиали ҳалок бўлди. Аммо бахшидан яхши ном, ўлмас терма ва достонлар, қобил фарзандлар ва зукко шогирдлар қолди. Ўзидан ўнлаб достонлар, термалар, дўмбира куйлари қолдирган Қодир бахши Раҳим ўғли маънавий маданиятимиз ривожига муҳим ҳисса қўшди. У ўтган асрнинг 70-80 йилларида достонларнинг моҳир ижрочиси ва ижодкори сифатида бахшичиликка янгича руҳ олиб кирди ҳамда анъанавий достончиликнинг ривожланишига замин яратди. Чунки унинг ижодий анъаналарини бугунги кунда муваффақият билан давом эттираётган фарзандлари – Абдуқаҳҳор бахши Қодир ўғли ва Абдумурод бахши Қодир ўғли, шунингдек, иқтидорли шогирдлари Бобораҳим бахши Маматмурод ўғли, Абдуназар бахши Поёнов “Ўзбекистон халқ бахшиси” фахрий унвонига сазовор бўлдилар. Бундан ташқари, ўнлаб бахшилар унинг достонларини тилдан қўймай куйлаётганликлари Қодир бахши Раҳим ўғли анъаналарининг барҳаётлигидан далолат беради ФОЙДА
Доказательный фрагмент
«maskur maqolada o‘lkamizdagi dostonchilik maktablarining yirik vakillari “Qodir Baxshi Raxim O’gli ” hozirgi kungacha saqlanib kelgan o’ziga xos an’analari va xususiyatlari haqida baxs yuritga Kalit so’zlari: baxshich…»
Образец извлечения
Демо-превьюmaskur maqolada o‘lkamizdagi dostonchilik maktablarining yirik vakillari “Qodir Baxshi Raxim O’gli ” hozirgi kungacha saqlanib kelgan o’ziga xos an’analari va xususiyatlari haqida baxs yuritga Kalit so’zlari: baxshich… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- bola baxshi Qodir Baxshi Raxim O’gli hayot ijodi baxshi an’ana, baxshichilik
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025