К содержанию
РецензированоRU1925

БУХОРОДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ (СОВЕТ ДАВРИ МИСОЛИДА)

Бобожонова Феруза Хаятовна

Современная наука и исследования · 2 · 1925

Аннотация

This article covers the issues of education in Bukhara during the years of Soviet power (1925-1941). The article mentions several decisions made about schools. Primary and secondary schools in Bukhara are analyzed by years. Issues of reform in school education are covered in every way. This article describes the efforts made in the development of public education in Bukhara in 1925-1941. Key words: school, Soviet school, education, Soviet government, student, teacher, class, primary education, textbooks, Uzbek SSR, secondary schools, reformism, education, academic year, evening schools, literacy, science. Кириш. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Бухоро воҳасида совет ҳокимияти даврида маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш жараёнида миллий урф-одатлар, қадриятларни мафкуравий жиҳатдан камситилганлигини тарихий манбаларга таянган ҳолда ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Мактаб-ўқитувчи раҳбарлигида ёш авлодга маълумот бериладиган ва тарбиявий ишлар олиб бориладиган ўқув тарбия муассасаси ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда таълим тарихига назар ташлайдиган бўлсак, таълим тизими анъанавий таълим берувчи мактаблар (эски мактаблар), жадид, рус-тузем мактаблари ва совет туридаги мактаблар мавжуд бўлган. Асосий қисм. Ўрта Осиёда миллий–давлат чегараланиши 1924 йилда ўтказилди. 1925 йилнинг ноябрида Ўзбекистон Коммунистик партиясининг II съезди бўлди. 62 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5 Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Комитетининг маърузасида республикадаги мактабларнин аҳволи таҳлил қилинди. Халқ орасида маънавиятга интилишнинг кучлиги, қадимдан шаклланиб келган анъанавий мактабларга халқнинг ўқишга бўлган эҳтиёжи жудда катта эди, лекин ўзбек совет мактабларининг ҳали бу эҳтиёжини тўла қондира оладиган даражада эмас эди. Маърифатпарварлар эса хусусий мактабларни очиш тарафдори эдилар. Мана шундай шароитда, анъанавий (эски) ва хусусий мактабларни қайта очиш ва мустаҳкамлашга бўлган бу интилишларга совет ҳукумати зарба бериш учун ҳаракат қилди. Чунки анъанавий ва хусусий мактаблар халқнинг қадриятини, қадимдан шаклланиб келган анъанасини ва ўтмишини тарқатувчи восита бўлиб хизмат қилиши мумкин эди. Совет ҳукумати совет мактабини ўзбек халқининг маданиятини юксалтиришда воситаларидан бири бўлиб қолади деб ҳисоблар эди. Бутун Россия Марказий Ижроия Комиттети билан РСФСР Халқ Комиссарлари совети 1925 йилнинг 30 августида “РСФСРда умумий бошланғич таълимни жорий қилиш ва мактаблар қуриш тўғрисида” қарор қабул қилди, бу қарор маҳаллий Советларга жойларда умумий бошланғич таълимни аста-секин жорий қилиш учун зарур бўлган шароитни тайёрлашда йўл-йўриқ бўлди [6;41]. Шу сабабдан, Ўзбекистон ССРда таълим соҳасида 1924-1929 йилларда совет мактаби сонини кенгайтириш масаласига асосий эътибор берилган эди. Унда Файзулла Хўжаев Ўзбекистон ССР ҳукумати вакили сифатида иштирок этди, у съезда уч тилда-тожик, ўзбек ва рус тилларида маъруза қилиб, ёш совет республикаси олдида турган вазифалардан бири ёшларни саводли қилиш масаласини, мувввваффақиятга эришувининг энг яхши гарови-маърифат, саводхонликдир деган фикрларни билдирди. [5;77-78] Совет даврида мактабларнинг кундалик ҳаёти қатъий ишлаб чиқилган тартиб асосида амалга оширилди. Ўқув куни бошланиши ва уни қандай ўтказиш, ўқувчилар жалб этилган жамоат ташкилотлари-октябрят, пионер, комсомолдан тортиб, ўқувчига талим- тарбия бериш сиёсий жиҳатдан қолипга солинган эди. Кейинчалик психолог ва педагоглар томонидан совет таълим тизимини ижодий фикрлашга қодир бўлмаган, партия учун хизмат қиладиган армия тарбиялашда айбланди. [5;762] 1924 йилдаги мактаблар аҳволиги назар ташлайдиган бўлсак, Республикада 1924 йилда бошланғич тўлиқсиз ўрта ва ўрта мактаблар 903 та бўлиб, ўқувчилар олдинги йилларга нисбатан беш бараваридан кўпроқ шиб кетган эди. Ўзбекистонда совет мактабларининг янада кенгайиб бориши учун муҳим шартлардан бири ўзбек тилида дарсликлар ва бошқа ўқув адабиётлари яратиш, ёзувни анъанавий (эски) диний мактаб анъаналаридан тамоман халос қилиш эди. Бунинг учун советлар араб графикасига асосланган ёзувни янги алфавит асосига кўчиришга тайёргарлик кўрилиши лозим эди. Ўзбек совет мактабини янада кўпайтириш маҳаллий миллат кишиларидан ўқитувчилар тайёрлашга қаттиқ эътибор беришни талаб этар эди. Умумий бошланғич таълимни жорий этиш, “саводсизликни тугатиш” каби ислоҳотлар ҳам ижобий, ҳам салбий тарзда кечди. Масалан, янги совет мактаблари муаллимларга муҳтож бўлса-да, анъанавий (эски) мактаблар ва жадид усулидаги мактаблар муаллимларидан фойдаланмади, аксинча, уларга “душман” сифатида қаралди. Бухорода 1925-1940 йилларда халқ таълимини ривожлантириш йўлида катта ишлар амалга оширилди, бу ўртада икки марта (1929-1940) алифбо алмашинувини бошдан ўтказишга тўғри келди. 1930 йилларнинг охирига келиб, Бухорода 82 та бошланғич, тўлиқсиз ўрта ва ўрта мактаблар фаолият кўрсатарди. 63 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5 Ўзбекистонда 1924 йилдан 1926 йилгача бўлган мактаблар фаолиятини таҳлил қилад

Доказательный фрагмент

«This article covers the issues of education in Bukhara during the years of Soviet power (1925-1941).»

Образец извлечения

Демо-превью

This article covers the issues of education in Bukhara during the years of Soviet power (1925-1941). Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
school, Soviet school, education, Soviet government, student, teacher, class, совет ҳукумати, кечки мактаблар, илм., ўқувчи, ўқитувчи, дарсликлар, ислоҳотчилик, ўқув йили, савод, синф, мактаб, таълим, маориф, ўрта мактаблар, совет мактаб, Ўзбекистон ССР, бошланғич таълим
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники