К содержанию
РецензированоRU2025

ЭТНОЛОГИК ТАҲЛИЛ: СУВ БИЛАН БОҒЛИҚ ЭЪТИҚОДИЙ ҚАРАШЛАР

Мавлонов Адҳам Анварханович

Современное образование и развитие · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада қадимги диний эътиқодлар ва ишончларда сувга бўлган муносабат, сувнинг муқаддас унсур сифатида инсоният жамияти ва кундалик турмуш тарзида тутган ўрни, Фарғона водийси аҳолисининг сув билан боғлиқ эътиқодлари замиридаги қадимий эътиқодлар излари кўрсатиб берилган Аннотация: В статье рассматривается отношение древних религиозных верований и верований к воде, роль воды как этнологического понятия в жизни человеческого общества, древние религиозные верования, лежащие в основе верований жителей Ферганской долины, связанных с водой, особенно просвечиваются следы зороастризма. Ключевые слова и фразы: Фергана, вода, религия, вера, доверие, долина, население, зороастризм, древний, Авесто, Фароги Карт, Хранитель. Annotation: The article examines the relationship of ancient religious beliefs and beliefs to water, the role of water as an ethnological concept in the life of human society, the ancient religious beliefs underlying the beliefs of the inhabitants of the Fergana Valley associated with water, especially traces of Zoroastrianism are visible. Key words and phrases: Ferghana, water, religion, faith, trust, valley, population, Zoroastrianism, ancient, Avesto, Farogi Kart, Guardian. Ибтидоий одамларнинг тасаввурига кўра, сувнинг муайян ҳислатлари уни илоҳийлаштирилишига олиб келган. Масалан, сув доим ҳаракатда бўлади, у юлдузлар нури остида ўз рангини ўзгартиради, турли шаклларга кира олади, иссиқлик таъсирида буғга айланади, совуқлик таъсирида музлайди, табиатдаги Выпуск журнала №-25 Часть–3_ Май –2025 175 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT барча мавжудотга ҳаёт бахш этади. Сувга нисбатан бундай илоҳий қарашлар дунёнинг кўплаб халқларида мавжуд бўлганини қадимги тарихий манбалар ҳам исботлайди. Хусусан, қадимги мисрликларнинг тасаввурига кўра, сувда ҳаётбахшлик ҳислати мавжуд бўлади – осмон сувлари ерни суғориб, унда ҳаётнинг ривожланишига имкон яратади. Сув танадаги ҳаёт бағишловчи суюқ- ликлар (қон ва тер) билан қиёсланади; бу тасаввурларга мувофиқ, қадимги Мисрда тугаган “ҳаёт сувлари”ни алмаштириш мақсадида мўмиёланган танага сув қуйилган. Умуман қадимги мисрликлар сувни табиатнинг асоси деб тушуниб, сувни муқаддаслаштирганлар. Муқаддас сувга сиғиниш одати фиравнлар бошчилигида барча коҳинлар томонидан сув худоларига атаб ичкиликлар ҳадя қилиш ва гуноҳлардан тозаланиш маросимларида ўз ифодасини топган [10: 74-б]. Ҳиндистонда эса сув бутун дунёда ёмғир, ўсимликлар шираси, қон шаклида айланиб юрувчи ҳаёт соқчиси сифатида қадрланган [11: 42-б]. Буни қадимги ҳинд матнлари ведалардаги ёмғир ёғдирувчи ва ҳаёт бағишловчи илоҳ Индрани юксак даражада эъзозлангани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Қадимги Месопотамияда ҳам сув тириклик рамзи сифатида талқин қилинган ва сувга сиғиниш кенг тарқалган. Месопотамия пантеонида сув худолари олий даражали худолар сафида турган. Дунё тарихидаги энг қадимги афсонлардан ҳисобланувчи, буюк сув тўфони (Гилгамиш достонининг бугунги кунгача сақланиб қолган энг қадимги наъмуналари ҳисобланувчи сопол тахтачаларидан “ўн иккинчи сопол тахтача”да буюк тўфон ҳақида маълумотлар мавжуд) ҳамда сув худолари Апсу ва Тиамат тўғрисидаги афсоналар ҳам айнан қадимги Месопотамияда вужудга келган [10: 74-б]. Қадимги хитойликлар эса сувни бутун ҳаётнинг сарчашмаси деб билганлар [11: 41-б]. Умуман олганда, дунёнинг кўпгина халқларида оламдаги барча нарсалар сув негизида вужудга келган, деган тасаввурлар мавжуд бўлган [10: 240-б]. Масалан, қадимги туркийларнинг мифологик қарашларига кўра ер юзида ҳаёт юзага келган дастлабки даврларда, ер юзида умуман қуруқлик бўлмаган ҳамда у буткул сув билан қопланганди. Ана шундай қадимги туркий афсоналаридан бирида айтилишича, ибтидода бутун борлиқ чексиз сувлик бўлиб, унинг ичида ўғли Улганни элкасига миндириб Выпуск журнала №-25 Часть–3_ Май –2025 176 MODERN EDUCATION AND DEVELOPMENT олган Оқ эна сузиб юрган. Улган энасининг кўмагида қуруқликни яратган. Улган ерни яъни қуруқликни мустаҳкамлаш учун учта катта балиқни ер бўйлаб жойлаштирган [9: 169-б]. Қадимги туркийлар табиат кучларида пинҳоний куч ва руҳнинг борлигига қаттиқ ишонишган. Ер ва сувни, айниқса, кучли руҳга эга деб ҳисоблашган. Булар туркий қавмлар ўртасида турлича номда “Ер-Су”, “Ер-Суб”, “Ер-Сув”, “Сув-Ер”, “Йир-Суб”, “Суб-Ер” ) айтилган. Қадимда туркий қавмлар истиқомат қилган Сибир (Сиб-ир) водийсининг номи ҳам ана шу муқаддас тушунчалар ҳосиласи бўлган деган фаразлар мавжуд [1: 21-б]. Хатто “Суб-Ер” вақтлар ўтиши билан қадимги туркийлар эътиқодидаги, “Тангри” ва “Умай” каби туркийлар ҳомийси даражасига кўтарилди. Бунинг исботини, Култегин битикларида “Суб-Ер” номининг алоҳида қайд қилиниб, унинг туркийларнинг “муқаддас суви ва ери” ҳимоячиси эканлиги эслатилганида кўришимиз мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кундаги дунё халқлари орасида сувни илоҳийлаштирмаган ва қадимги эътиқодларида сув илоҳи ва илоҳалари бўлмаган бирор бир халқни топиш жуда қийин иш ҳисобланади. Масалан, қадимги Месопотамия халқларининг Абзу, энки, Сирсир, энбилулу илоҳлари, қадимги грекларнинг Посейдон, Т

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада қадимги диний эътиқодлар ва ишончларда сувга бўлган муносабат, сувнинг муқаддас унсур сифатида инсоният жамияти ва кундалик турмуш тарзида тутган ўрни, Фарғона водийси аҳолисининг сув билан боғлиқ эътиқо…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада қадимги диний эътиқодлар ва ишончларда сувга бўлган муносабат, сувнинг муқаддас унсур сифатида инсоният жамияти ва кундалик турмуш тарзида тутган ўрни, Фарғона водийси аҳолисининг сув билан боғлиқ эътиқо… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
and phrases: Ferghana, water, religion, faith, trust, valley, древний, зороастризм, вера, религия, вода, the role of water as an ethnological concept in the life of human society, Хранитель, especially traces of Zoroastrianism are visible., долина, население, Фароги Карт, The article examines the relationship of ancient religious beliefs and beliefs to water, доверие, Фергана, Авесто, the ancient religious beliefs underlying the beliefs of the inhabitants of the Fergana Valley associated with water
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

CiteX AI
Онлайн

Привет! Я ассистент CiteX. Помогу найти статьи, журналы или авторов — каждый ответ со ссылками на источники.

Войдите, чтобы задать вопрос ассистенту и сохранять историю.

Войти