Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЗБЕКИСТОНДА СПОРТ МАРКЕТИНГИ ВА МЕНЕЖМЕНТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ
РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ · Тагаев Р.М. · Саидова Н.Р. · Илмий рахбар: PhD., ЎзДЖТСУ.
Современная наука и исследования · 4 · 2025
Аннотация
Ушбу мақолада спорт маркетинги ва менежменти соҳасининг ҳозирги ҳолати, мавжуд муаммолар аниқланган ва ривожлантиришга оид аниқ таклифлар берилган. Жаҳон тажрибаси асосида спорт клублари ва федерациялари ўз брендларини шакллантириш, аудитория билан самарали мулоқот қилиш ва рақобатбардош тижорат стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилган. Калит сўзлар: спорт клублари ва федерациялари ўз брендларини шакллантириш, аудитория билан самарали мулоқот қилиш ва рақобатбардош тижорат стратегиясини ишлаб чиқиш. Кириш. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда спорт соҳасига давлат даражасида катта эътибор қаратилмоқда. Олимпия спорти турларини ривожлантириш, ёшлар ва оммавий спортни тарғиб қилиш, замонавий спорт инфратузилмасини яратиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, спортни иқтисодий соҳалар билан боғлаш, унинг молиявий мустақиллигини таъминлаш ва жаҳон стандартларига мос менежмент тизимини шакллантириш ҳали ҳам муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Спорт маркетинги ва менежменти тушунчаси Спорт маркетинги — бу спорт маҳсулотларини (мусобақалар, жамоалар, брендлар) тарғиб қилиш ва истеъмолчи (томошабин, ҳомий, мухлис) манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сотиш фаолиятидир. Спорт менежменти эса — спорт ташкилотлари, тадбирлар ва ресурсларни самарали бошқариш тизимидир. Аниқланган муаммолар. 1. Молиявий асосларнинг заифлиги. Кўплаб спорт ташкилотлари ва клублар молиявий жиҳатдан давлатга боғлиқ ҳолда фаолият юритмоқда. Хусусий сармоядорлар учун етарлича рағбат ва кафолатлар мавжуд эмас. Рекламадан, трансляциялардан ёки бренд ҳамкорликларидан келадиган даромадлар минимал даражада қолмоқда. 2. Маркетинг фаолиятининг етишмаслиги. Ўзбекистонда спорт клублари ва федерациялари ўз брендларини шакллантириш, аудитория билан самарали мулоқот қилиш ва рақобатбардош тижорат стратегиясини ишлаб чиқиш борасида етарли тажрибага эга эмас. Кўп ҳолларда маркетинг фаолияти формал характерга эга. 3. Кадрлар етишмаслиги. 9 8 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Спорт соҳасида малака ва замонавий билимларга эга бўлган маркетологлар, менеджерлар, медиа экспертлар етарли эмас. Бу эса тижорат салоҳиятини тўлиқ ишга солишга тўсқинлик қилади. 4. Ахборот технологиялари билан ишлашдаги муаммолар. Рақамли маркетинг, ижтимоий тармоқлар ва замонавий коммуникация воситалари етарлича даражада қўлланилмаяпти. Кўпгина клуб ва ташкилотлар профессионал веб- сайт, мобил илова ёки мухлислар учун интерактив платформаларга эга эмас. 5. Ҳуқуқий ва иқтисодий механизмларнинг етарли эмаслиги. Спорт ташкилотлари учун қулай иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларнинг йўқлиги, хусусий секторни жалб қилишдаги тўсиқлар ҳам ривожланишга тўсқинлик қилмоқда. Давлат-хусусий шериклик модели етарли даражада самарали ишламайди. Ечим ва таклифлар. 1. Таълим ва кадрлар тайёрлаш: Олий таълим муассасаларида спорт маркетинги ва менежменти йўналишларини ривожлантириш. 2. Мустақил маркетинг бўлимлари ташкил қилиш: Ҳар бир спорт клуби ва федерациясида профессионал маркетинг гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш. 3. Рақамли платформалардан фойдаланиш: Веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил иловалар орқали аудитория билан доимий алоқани таъминлаш. 4. Инвесторлар учун қулай муҳит яратиш: Солиқ имтиёзлари, ҳуқуқий кафолатлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш. 5. Жаҳон тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш: Европа, АҚШ ва Жанубий Корея каби мамлакатлар моделларидан фойдаланиш. Хулоса. Ўзбекистонда спорт маркетинги ва менежментини ривожлантириш — бу фақат спорт эмас, балки иқтисодиёт, туризм, таълим ва маданият соҳалари учун ҳам катта имкониятлар эшигини очади. Бу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш орқали нафақат спорт натижаларини, балки умумий миллий бренд нуфузини ҳам ошириш мумкин бўлади.
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада спорт маркетинги ва менежменти соҳасининг ҳозирги ҳолати, мавжуд муаммолар аниқланган ва ривожлантиришга оид аниқ таклифлар берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада спорт маркетинги ва менежменти соҳасининг ҳозирги ҳолати, мавжуд муаммолар аниқланган ва ривожлантиришга оид аниқ таклифлар берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- спорт клублари ва федерациялари ўз брендларини шакллантириш, аудитория билан самарали мулоқот қилиш ва рақобатбардош тижорат стратегиясини ишлаб чиқиш.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026