Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИНГ БОШҚАРИШ
Каримов Ойбек Олимжон ўғли
Прикладные науки в современном мире: проблемы и решения · 2026
Аннотация
Хизмат кўрсатиш ҳозирги кунда кўплаб давлатлар миллий иқтисодиётининг асосий тармоғи сифатида ялпи ички маҳсулотнинг катта қисмини ташкил этиб, жаҳон меҳнат ресурсларининг деярли учдан икки қисмининг бандлигини таъминламоқда. Аҳолига хизмат кўрсатиш сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқлари орасида энг истиқболли соҳалардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Шу сабабли, ҳозирги кунда ривожланган ҳамда тараққий этаётган давлатлар миллий иқтисодиётида номоддий ишлаб чиқаришнинг мазкур йўналишлари тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Калит сўзлар: иқтисодиёт, бошқарув меҳанизми, ялпи ички маҳсулот, жаҳон иқтисоиёти, хизмат кўрсатиш. Annotation: Nowadays, the service sector constitutes a significant portion of the gross domestic product in many countries and serves as a key branch of the national economy, providing employment for nearly two-thirds of the global labor force. In recent years, the service industry has been recognized as one of the most promising sectors among economic branches. Therefore, the areas of non-material production in the national economies of both developed and developing countries are rapidly progressing. Keywords: economy, management mechanism, gross domestic product, global economy, service sector. Аннотация: В настоящее время сфера услуг составляет значительную часть валового внутреннего продукта во многих странах и является одной из ключевых отраслей национальной экономики, обеспечивая занятость почти двух третей мировых трудовых ресурсов. В последние годы сфера обслуживания признаётся одной из самых перспективных среди отраслей экономики. В связи с этим направления нематериального производства в национальных экономиках как развитых, так и развивающихся стран стремительно развиваются. Ключевые слова: экономика, механизм управления, валовой внутренний продукт, мировая экономика, сфера услуг. Жаҳон иқтисодиёти шаклланиши ва ривожланиши ишлаб чиқариш тармоқларининг тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ. Маълумки, жаҳон иқтисодиёти учун XVIII асргача қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқ бўлган. Шу билан бирга, одамлар учун зарурий шахсий ҳамда меҳнат фаолияти учун зарур бўлган турли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳунармандчилик соҳалари ҳам ривожланган эди[1]. Англияда юз берган саноат инқилоби замонавий жаҳон иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган тармоқнинг ривожланиши учун замин яратди. Тўқимачилик маҳсулотларига бўлган катта талаб пахта толасини йигириш ва ундан мато тўқишга асосланган илк машиналарни ихтиро қилишга сабабчи бўлган. Кейинчалик, қоғоз ва қанд лавлаги асосида шакар олиш тармоқлари учун машиналар ихтиро қилиниши турли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхоналарининг – завод-фабрикаларнинг ишга туширилишига ёрдам берди[2-3]. Аста-секинлик билан индустриаллашув жараёни 16 дунёнинг барча ҳудудларига ёйила бошлади. 1960-йилларга келиб, фан-техника инқилобининг юз бериши билан ишлаб чиқариш тармоқларида механизациялашув ва автоматлашув жараёнлари бошланди. Бу ҳолат ўз навбатида номоддий ишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланишига сабаб бўлди. Натижада, жаҳон иқтисодиётида хизмат кўрсатиш тармоқларининг аҳамияти ортиб борди. Талаб хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, номоддий ишлаб чиқаришнинг янги соҳалари пайдо бўла бошлади. Жаҳон аҳолисининг ишлаб чиқариш тармоқларида бандлик даражаси секин-аста моддий тармоқларда бандликдан кўра номоддий соҳа салмоғи ортиб борди. Мазкур ҳолат натижасида постиндустриал давр шакллана бошлади. Жаҳон иқтисодиётида хизмат кўрсатиш тармоқларининг улуши сезиларли даражада ошди[4]. Хизмат кўрсатиш ҳозирги кунда кўплаб давлатлар миллий иқтисодиётининг асосий тармоғи сифатида ялпи ички маҳсулотнинг катта қисмини ташкил этиб, жаҳон меҳнат ресурсларининг деярли учдан икки қисмининг бандлигини таъминламоқда. Аҳолига хизмат кўрсатиш сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқлари орасида энг истиқболли соҳалардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Шу сабабли, ҳозирги кунда ривожланган ҳамда тараққий этаётган давлатлар миллий иқтисодиётида номоддий ишлаб чиқаришнинг мазкур йўналишлари тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Мазкур йўналишнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги рўли ва аҳамияти ошиб бормоқда. Бу энг аввало, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг ўсаётганлигида ўз аксини топади. Фақат сўнгги йилларда кўрсаткичлардагина олдинги йилларга нисбатан пасайиш қайд этилган бўлиб, бунга биринчи навбатда CОВИД-19 пандемияси сабабли юзага келган карантин чора-тадбирлари таъсири сезиларли бўлди. Республикамиз хизматлар соҳасининг ҳудудий ривожланиш ҳолатига эътибор қаратилса, унинг маъмурий бирликлари ишлаб чиқараётган хизматлар ҳажмида фарқлар мавжудлигини кўриш мумкин. Бу борадаги географик фарқлар авваламбор минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси ҳамда демографик салоҳияти билан боғлиқ. Тараққиёт кўплаб номоддий соҳаларнинг ривожланиши учун туртки бўлса, уларнинг асосий истеъмолчиси бўлган аҳоли талаби эса таклиф этилаётган хизмат тури ҳамда ишлаб чиқарувчилар салмоғини оширади. Республикамизда 2020-йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар 1482,6 минг сўмдан т
Доказательный фрагмент
«Хизмат кўрсатиш ҳозирги кунда кўплаб давлатлар миллий иқтисодиётининг асосий тармоғи сифатида ялпи ички маҳсулотнинг катта қисмини ташкил этиб, жаҳон меҳнат ресурсларининг деярли учдан икки қисмининг бандлигини таъмин…»
Образец извлечения
Демо-превьюХизмат кўрсатиш ҳозирги кунда кўплаб давлатлар миллий иқтисодиётининг асосий тармоғи сифатида ялпи ички маҳсулотнинг катта қисмини ташкил этиб, жаҳон меҳнат ресурсларининг деярли учдан икки қисмининг бандлигини таъмин… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- economy, management mechanism, gross domestic product, global economy, иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш., ялпи ички маҳсулот, бошқарув меҳанизми, жаҳон иқтисоиёти
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026