К содержанию
РецензированоRU2026

ОНЛАЙН САВДОДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ЗАРУРАТИ

Сопоев Рашид Шоназарович · Sopoyev Rashid Shonazarovich

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада онлайн савдода иштирок этувчи истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчиликни такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинади. Бундан ташқари, ривожланган хорижий давлатларнинг ушбу мавзуга доир тажрибаси ҳамда унинг миллий қонунчилигимизга жорий қилиш масалалари тадқиқ қилиниб, тегишли илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: онлайн савдо, электрон платформа, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, агрегатор, истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги, исботлаш юки. Annotation The article analyzes legal basis for judicial protection of the rights and interests of consumers participating in online commerce, and issues of improving legislation on consumer rights protection in e-commerce. In addition, the experience of developed foreign countries on this topic and issues of its implementation in national legislation were investigated, and relevant scientific conclusions, proposals, and recommendations were developed. Key words: online trade, electronic platform, consumer rights protection, aggregator, consumer rights priority, burden of proof. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида “истеъмолчилар ҳуқуқининг устунлиги” белгиланган бўлиб, мазкур нормада қонун чиқарувчи истеъмолчи ҳуқуқининг устунлиги иқтисодий фаолиятда ҳисобга олинишини назарда тутади. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини суд томонидан ҳимоя қилишнинг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш бугунги кунда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Айниқса, онлайн савдода истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш масаласига доир илмий ечимлар ишлаб чиқиш ҳозирги рақамли фуқаролик муомаласида ниҳоятда долзарбдир. Дунё бўйлаб 2024 йилда 2,71 миллиард киши онлайн харидларни амалга оширган, Хитой онлайн харидорлар сони бўйича етакчилик қилмоқда, Электроника – Интернет-дўконлардаги энг талабгир товарлардир, бепул етказиб бериш бу маҳсулотларни онлайн сотиб олишининг асосий сабабидир1. Интернет тармоғи орқали истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ҳамда электрон савдо майдончалари орқали истеъмолчилар билан ҳуқуқий муносабатларга 1 https://inclient.ru/shop-online-world-stats/ 28 киришишга оид муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини замон талабларига мос равишда ривожлантириб бориш мақсадга мувофиқ. Юртимизда истеъмолчи мақоми, унинг белгилари ва тавсифи, истеъмолчига етказилган зарарни қоплаш асослари ва тартибини такомиллаштиришга эътибор берилмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси билан рақамли технологияларни ривожлантирган ҳолда мамлакатни минтақавий “IT-HUB”га айлантириш, БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингида топ-30 таликка киришга эришиш вазифаси қўйилди2, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида истеъмол бозорларида рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши таъсирчан чоралар кўриш лозимлиги белгиланди3. Онлайн савдода истъемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда асосан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги, “Рақобат тўғрисида”ги “Туризм тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар амалда кенг қўлланилади. Истеъмолчи билан унинг контрагентлари ўртасидаги онлайн ҳуқуқий муносабатлар доираси ва турларининг кенгайиб бориши, савдо, иш бажариш ва хизмат кўрсатишнинг янгидан янги кўринишларининг вужудга келаётганлиги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда янги муаммоларни юзага келтирмоқда. Бунда Интернет тармоғидаги фирибгар сотувчи ва ижрочиларни аниқлаш, қопланиши лозим бўлган зарар таркибини кенгайтириш, истеъмолчининг ҳуқуқлари доирасини кенгайтириш мақсадга мувофиқ. Рақобат қўмитасига 2024 йил ҳамда 2025 йилнинг бугунги кунгача ўтган вақти давомида истеъмолчилардан жами 45 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 1400га яқин дорихоналарда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлди. Шунингдек, электрон тижорат йўналишида 200 га яқин ҳолатда операторларининг истеъмолчиларга тақдим этлаётган оммавий оферталарида амалдаги қонунчилик талабларига номувофиқликлар мавжудлиги аниқланди. Бу борада профилактик ишлар амалга оширилиши натижасида операторлар томонидан сайтлар ва оммавий оферталари давлат тилида ишлаб чиқилди ҳамда амалдаги талабларига мувофиқлаштирилди4. Бундан ташқари онлайн савдода истеъмолчига етказилган зарар ҳажми ва миқдорини аниқлаш, айниқса маънавий зиён учун компенсациянинг адолатли мезонларини белгилаш, бу борада суиистеъмолликка йўл қўйилмаслиги ҳам муҳимдир. Шу ўринда истеъмолчининг товар, хизмат ва иш тўғрисида маълумот олишга ҳақли эканлиги масаласини электрон тижорат мисолида кўриб чиқсак. Қонуннинг 4- моддасидаги истеъмолчининг товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олишга доир ҳуқуқларидан онлайн 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 сентябрда

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада онлайн савдода иштирок этувчи истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчиликни такомилл…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада онлайн савдода иштирок этувчи истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчиликни такомилл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
online trade, electronic platform, consumer rights protection, aggregator, истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги, исботлаш юки., электрон платформа, агрегатор, онлайн савдо, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники