К содержанию
РецензированоRU2026

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛАРНИНГ ТАСНИФИ ХУСУСИДА

Жуманазарова Дилноза Умурзақовна

Наука и технология в современном мире · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги фикрлар таҳлилга тортилган. Шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик асослари хусусида фикр юритилган. Калит сўзлар. Ватанга содиқлик, ота-онага ҳурматлилик, меҳмондўстлик, хушмуомилалик, виждонлилик, вафодорлик, соғлом фикрлилик, инсофлилик, билимлилик, нафсни тийишлилик, лафзида ҳалоллик, меҳр-оқибатлилик, қаноатлилик, жонкуярлик, меҳрибонлик, олижаноблик, муҳофазакорлик (экологик тарбияланганлик), иймонлилик, ҳотамтойлик, байналминаллик, хушмуомалалик, назокатлилик, кўнгли очиқлик, кечиримлилик. Кириш. Бугунги кунда “Ватан манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўядиган, қалбида ўти ва эрк туйғуси бор ғайратли, куйинчак [13.245]”, айниқса, миллат эҳтиёжи ва жаҳон талабларига жавоб бера оладиган ёш ҳамда талантли, интеллектуал салоҳияти баланд авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган энг долзарб вазифалардан саналади. Шунинг учун ҳам, юртбошимиз алоҳида таъкидлайдилар: “Оллоҳнинг ўзи бизга буюрган комил инсон бўлиш ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олийжаноб фазилатларнинг маъно-мазмунини нафақат чуқур англаш, балки ана шундай хусусиятларга эга бўлиш, уларга амал қилиб яшаш – одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди. ... бундай хулосани инсоният ўз онгли ҳаёти давомида доимо орзу қилиб, интилиб келган юксак маънавий идеалнинг фалсафий ифодаси, мантиқий натижаси сифатида қабул қилиш ўринлидир” [14:25]. Гап бу ерда юксак маънавиятли инсоннинг тарбияси ва маънавий-ахлоқий фазилатлари, хислат ва сифатлари ҳақида борар экан, “фазилат” ва “сифат” каби тушунчаларнинг мазмун-моҳиятига, таркиби ва таснифига, ёшлар тарбиясидаги ўрнига ҳам эътиборни қаратишимиз зарур, деб ҳисобладик.“Фазилат” алоҳида шахс, эл, элат, халқ, улусга тааллуқли бўлган ижобий ахлоқий сифатлар мажмуи, “сифат алоҳида бир шахснинг муайян бир хислатини ифодаловчи ахлоқий категориядир” [3:51]. Абу Наср Фаробийнинг фикрича, “фазилат” муайян бир мантиқий мазмунда ифодаланган мавҳум тушунчагина эмас, одамнинг гўзалликка, яхшиликка эришиши учун қилинадиган фаолияти ва ҳатти-ҳаракатларининг аниқ ифодаси ҳисобланади” [28.35]. Алломанинг яна уқтиришича, одамни яхши ишларни қилишга ва гўзал хулқлар соҳиби бўлишга даъват этувчи ички (ахлоқий) сифатлар фазилатлар деб аталади [23.85]. Кўрамизки, ҳар қандай маънавий етуклик ҳар бир инсонда ўзига хос ахлоқий фазилатлар ва хислатлар уйғунлиги асосида намоён бўлади ва уни бошқалардан тамомила ажратиб туради. 62 ` “Ҳар бир жамият ўз фуқаролари олдига маълум талаблар тизимини қўяди, бу аввало, инсоннинг фазилатларига, унинг хулқига қўйилган талаблардир. Кишилар меҳнат ва муомала жараёнида бир-бирлари билан турли-туман муносабатда бўладилар. Бу муносабат қонунлар, қоидалар билан тартибга солиб турилади. Бу мажбуриятлар ахлоқ талабларига кўра белгиланади. Бу талабларда ҳар бир катта ёшли кишининг умуман, жамиятдаги, атрофдаги кишиларга, ўз оиласига муносабати белгиланади, инсон ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишга, давлат мулкини эҳтиёт қилишга, ўз оиласининг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари тўғрисида ғамхўрлик қилиш ва уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қуватлашга, белгиланган ёшга етган фарзандни мактабга юборишга ва шу кабиларга мажбурлиги таъкидланади. Жамият томонидан белгиланадиган талаблар шахс хулқини баҳолаш учун мезон бўлиб хизмат қилади. Ана шу талабларга мувофиқ шахснинг хулқидаги айрим ҳаракат ва одатлар маъқулланади ёки қораланади” [2.168]. Айрим адабиётларда қайд қилинишича, маънавий баркамол инсоннинг ахлоқий хислатлари жуда кўп, уларнинг айримлари қуйидагилардан иборат: одамийлик, қаноатлилик, яқинлик, дўстоналик, жонкуярлик, меҳрибонлик, куюнчаклик, раҳмдиллик, мушфиқлик (шафқатлилик), олижаноблик, олий ҳимматлилик, болажонлилик, атроф-муҳитга эътибор, муҳофазакорлик (экологик тарбияланганлик), иймонлилик, ҳотамтойлик, байналминаллик, бошқа дин вакилларини эъзозлаш, ғоявий содиқлик, мулойимлик, хушмуомалалик, назокатлилик, хушфеъллик, кўнгли очиқлик, узрлилик, кечиримлилик, андишалилик, такаллуфлилик, мулозаматлилик, одамларга елкадошлик бўлишлик, киришимлилик, ширин суханлик, шахсий манфаатларни ижтимоий (жамоатчилик) манфаатига бўйсундира олишлик, шахс манфаатидан ижтимоий манфаатларни юқори қўя олишлик [26.7-9]. Бир гуруҳ мутахассислар [22.157-158] ҳозирги мустақил ҳаётимиз, турмуш тарзимизни замондошларимизнинг, айниқса, ёшларнинг интилишлари билан боғлаб юксак маънавиятга эга бўлган комил инсоннинг маънавий-ахлоқий фазилатлари ва хислатларини тавсиф этганлар, айни чоғда, уларни ёшларимиз онгига сингдиришнинг муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаганлар. Б.Зиёмуҳаммадовнинг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар Ўзбекистон аҳолисининг барчаси учун умумий мақсад кўрсаткичлари ҳисобланса, фуқоролик ва демократик давлат аъзолари яна қуйидаги ижтимоий сифатларга эга бўлишла

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги фикрл…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги фикрл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ватанга содиқлик, ота-онага ҳурматлилик, меҳмондўстлик, байналминаллик, кўнгли очиқлик, меҳр-оқибатлилик, меҳрибонлик, иймонлилик, қаноатлилик, виждонлилик, хушмуомилалик, олижаноблик, нафсни тийишлилик, кечиримлилик., лафзида ҳалоллик, хушмуомалалик, жонкуярлик, ҳотамтойлик, назокатлилик, вафодорлик, муҳофазакорлик (экологик тарбияланганлик), билимлилик, инсофлилик, соғлом фикрлилик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники