К содержанию
РецензированоRU2026

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ · Жуманазарова Дилноза Умурзақовна

Наука и технология в современном мире · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги фикрлар таҳлилга тортилган. Шунингдек, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришнинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик асослари хусусида фикр юритилган. Калит сўзлар. Ватанга содиқлик, ота-онага ҳурматлилик, меҳмондўстлик, хушмуомилалик, виждонлилик, вафодорлик, соғлом фикрлилик, инсофлилик, билимлилик, нафсни тийишлилик, лафзида ҳалоллик, меҳр-оқибатлилик, қаноатлилик, жонкуярлик, меҳрибонлик, олижаноблик, муҳофазакорлик (экологик тарбияланганлик), иймонлилик, ҳотамтойлик, байналминаллик, хушмуомалалик, назокатлилик, кўнгли очиқлик, кечиримлилик. Кириш. Маънавий-ахлоқий тарбия масалалари жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида ўзининг долзарблиги билан жамиятнинг янгиланиш, янги бир поғонага кўтарилиш даврида, сифат ўзгаришлари рўй бераётган даврда янада ҳам кучаяди. Чунки жамиятнинг сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилиши маънавиятнинг, ахлоқийликнинг янада юксалишини талаб этади, фақат тарбия орқалигина ҳар бир жамият аъзосига юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар сингдирилади. Ана шулар эвазига инсоннинг ижтимоий фаоллиги ошади, маънавий-ахлоқий тарбияси ўзгаради. Бу эса жамиятнинг навбатдаги тараққиётини янада тезлаштиради. Маънавий-ахлоқий тарбия юксак маънавиятнинг асоси, юксак маънавият эса ҳар қандай давлатнинг негизи эканлигини ҳисобга олсак, ҳозирги янги Ўзбекистонда миллий қадриятларимизни янада юксалтириш, ёшларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган энг долзарб муаммо эканлиги янада ойдинлашади. Бу муамммо ўз навбатида, янги мафкуранинг ҳам асосини ташкил этадики, уни бус-бутунича ҳозирги ёшлар онгига сингдирилиши, таълим-тарбиянинг турли шаклларида амалга оширилиши шарт ва зарур. Адабиётлар таҳлили. Халқ оғзаки ижодида маънавий-ахлоқий тарбия муаммоларини ўрганиш жаҳон халқлари тарбияшунослигида кун тартибига қўйилган. Хусусан, В.Х.Арутунян арман халқ эртакларидаги ахлоқий тарбия ғояларини [1.23], М.Б.Гуртуева болқар фольклоридаги тарбия ғояларининг халқ амалий фаолиятидаги ифодаланишини [5.25], А.Ш.Гашимов озарбайжон халқ эртаклари ва топишмоқларидаги ақлий, маънавий-аҳлоқий тарбия масалаларини [4.41], Т.Ормонов “Манас” эпоси мисолида қирғизларнинг қадимий педагогик қарашларини [20.25], И.Оршибеков қозоқ халқ оғзаки ижодидаги ахлоқий тарбия асосларини [21.38], Истиқлолгача бўлган даврдаги миллий педагогикамизда маънавий-аҳлоқий тарбиянинг кенг қамровли тизимларини халқ оғзаки ижоди намуналарига боғлаб ўрганиш муаммолари М.Шербоев [30.61], Т.Турдиев [25.158], З.М.Миртурсунов [17.211], Х.Жумаева [7.24], Б.Қодиров [12.24], А.Мусурмонов [19.17] каби олимларнинг ишларида 66 ` ўз ифодасини топган. Уларнинг тадқиқотларида ўша давр мафкурасининг кучли таъсири, партиявийлик мафкураси талабининг адабий таълим жараёнида ҳукмрон тамойил сифатида етакчилик қилиши очиқ сезилиб турди. Барча тадқиқотларда фольклор намуналарига мурожаат этиш ва уларнинг тарбиявий, таълимий ва дидактик имкониятларини таҳлил қилишда тадқиқотчиларнинг бир ёқлама фикр- мулоҳазалар юритишига сабаб бўлди: яъни, педагогик ҳодисаларга синфийлик ва шўровий мафкура нуқтаи назардан ёндашиш тамойили устунлик қилди. Мустақиллик йилларида Қ.Йўлдошев [11.165], М.Муродов [18.11-22], О.Мадаев [15.9-16] А.Эргашев [31.120.125], Х.Жумаева [7.24], М.Маҳмудова [16.15-16], М.Жумабоев [6.5-7], Г.Холбоева [29.128] каби педагог ва филолог олимларимиз халқ оғзаки ижодининг тарбиявий имкониятларини, уларни ўрганиш услубияти билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ этиш, айниқса, халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларини адабий таълим жараёнида фольклор асарлари таҳлилига боғлаб ўргатишга алоҳида эътибор билан қаратдилар. Асосий қисм. Инсониятнинг тарихий-ҳаётий тажрибалари шуни тасдиқлайдики, инсонларда фақатгина ижобий, балки, анчайин салбий фазилатлар ҳам азалдан мавжуд бўлган. Шунинг учун ҳам халқ орасида инсон фазилатлари азалдан икки маънода: ижобий ва салбий маънода кенг қўлланган. Буларнинг биринчиси маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар бўлса, иккинчиси - маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблардир. Ҳар иккаласи ҳам бутунлай бошқа-бошқа тушунчалар бўлса-да, улар инсон фаолиятида ва ахлоқида мунтазам равишда алоҳида намоён бўлиб боради. Бунинг ижтимоий-тарихий ва педагогик-психологик асослари бор, албатта. Ҳаётда эл меҳрини қозонган инсон азалдан “яхши одам” сифатида халқ орасида танилган, катта обрўга эга бўлиб, ҳурматли-иззатли бўлган. Бундай инсонлар “ўз нонини ҳалол меҳнат билан топадиган, холис ва эзгу ишлар билан эл-юртга наф етказадиган, тириклик мазмунини теран англаб, нафақат бугунги ҳаёт лаззатлари, балки охират ҳақида, унинг обод бўлиши ҳақида ўйлаб яшайдиган инсонлар” [14:22] ҳисобланади. Улар ўз “ҳаётидан мамнун ва рози бўлиб, қалби ва юраги осойишта, виждони пок, руҳий олами барқарор бўлиб, элнинг ҳурматини қозониб яшайди” [14:24]. Албатта, бундай инсонлар

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги фикрл…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада маънавий-ахлоқий фазилатлар, хислатлар ва сифатлар ҳамда уларнинг акси бўлган маънавий-ахлоқий ноқисликлар, қусурлар ва айблар, уларнинг инсон фаолиятида ва ахлоқида намоён бўлиб бориши тўғрисидаги фикрл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ватанга содиқлик, ота-онага ҳурматлилик, меҳмондўстлик, байналминаллик, кўнгли очиқлик, меҳр-оқибатлилик, меҳрибонлик, иймонлилик, қаноатлилик, виждонлилик, хушмуомилалик, олижаноблик, нафсни тийишлилик, кечиримлилик., лафзида ҳалоллик, хушмуомалалик, жонкуярлик, ҳотамтойлик, назокатлилик, вафодорлик, муҳофазакорлик (экологик тарбияланганлик), билимлилик, инсофлилик, соғлом фикрлилик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[2]ТехникаENРецензированоОткрытый доступ
RESEARCH RESULTS CLEANING GRAIN HARVEST COMBINE HARVESTER

ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021

5