К содержанию
РецензированоRU2018

ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ АМАЛИЁТИ

Исаев Шохрух Ортиқали ўғли

Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2018

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида жиноят содир этган вояга етмаганларни жавобгарликдан озод қилиш амалиёти тушунчаси, турлари шартлари ва жавобгарликдан озод қилиш йўллари ҳақида сўз юритилади. Калит сўзлар: Вояга етмаганлар, жиноятчилик, жиноий жавобгарлик, вояга етмаганлар жавобгарлиги. Аннотация: В данной статье рассматриваются понятие, виды, условия практики освобождения от ответственности и способы освобождения от ответственности несовершеннолетних, совершивших преступления в Республике Узбекистан. Ключевые слова: Несовершеннолетние, преступность, уголовная ответственность, ответственность несовершеннолетних. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 04 июлъ куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ёшлар билан ишлашда хамон камчиликлар мавжудлиги қайд этилди. Бунинг оқибатида ёшлар жиноятга қўл уришининг олди олинмаяпти. Жорий йилнинг ўтган даврида содир этилган 17,5 минг жиноятнинг қарийб 31 фоизи ёшлар хисобига тўғри келиши бунинг тасдиғидир. Мамлакат бўйича жиноят содир этган 22 минг шахснинг 11 минг нафарини ёшлар ташкил этиб, бу кўрсаткич Андижон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шахрида, айниқса, юқорилигича қолмоқда. Жиноят қонунига мувофиқ содир этган қилмишида жиноят таркиби мавжуд бўлган, шунингдек, жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс хам жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш институти содир этилган қилмиш Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган жиноятни содир этишдан ихтиёрий қайтиш (26-модда), муайян жиноят таркиби мавжуд бўлган, аммо кам ахамиятли қилмиш (36-модда), зарурий мудофаа (37-модда), охирги зарурият (38-модда), ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш (39-модда), буйруқ ёки вазифани ижро 24 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference этиш, касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик каби жиноят ҳуқуқий муносабатларда қилмишнинг жиноийлигини истисно этувчи холатлар тушунчаси билан ифодаланувчи холатлардан фарқ қилади. Чунки жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги номалар содир этган қилмиши жиноят бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Бошқача қилиб айтганда, бундай қилмишлар айбсизлик мезони бўлиб ҳисобланади. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш шахсни оқлашдан хам фарқ қилади. Шахсни оқлаш, оқловчи ҳукм чиқаришга асос бўлган жиноят таркибининг мавжуд эмаслиги ёки содир этилган жиноятга шахснинг алоқадор эмаслигида ифодаланади. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун иккита белги мавжуд бўлиши лозим: a) шахснинг жиноят таркиби мавжуд бўлган қилмишни содир этиши, шунингдек, уни жиноий жавобгарликка тортиш учун барча асосларнинг мавжуд бўлиши; b) мазкур шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун барча қонуний асос ва шарт-шароитларнинг мавжуд бўлиши. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш ўз мазмунига кўра шахсни содир этилган қилмишнинг ҳуқукий оқибатларидан озод қилишдан иборатдир. Шахсни жиноий жавобгарликдан ҳар қандай асосларга кўра озод қилиш қилмишнинг ҳуқуқий табиатини ўзгартирмайди. Чунки содир этилган қилмиш доимо жиноят бўлиб қолаверади ва ўз моҳиятини ўзгартирмайди. Демак, жиноий жавобгарликдан озод қилиш-ваколатли давлат органининг судлов ёкт айбловни бекор қилиш, шунингдек, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан давлат мажбурлов чорасини қўллашни бекор қилиш ҳақидаги акти. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш иккига бўлинади: биринчиси шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддатнинг ўтганлиги ёки амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш. Қонунда кўрсатилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда жиноят ишини кўраётган суриштирув, тергов органлаари ва суд шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиши ва жиноят ишини юритишни тугатиши лозим. Бу жиноят кодексининг 64-моддасида белгиланган жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши ёки амнистия актини қўлланилиши тўғрисидаги қоидалардан келиб чиқади. 25 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference Жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг иккинчи турига, жавобгарликдан озод қилишнинг қолган барча турлари киради: қилмиш ёки шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан; ярашганлиги муносабати билан; касаллиги туфайли жавобгарликдан озод қилиш (65-67-моддалар) ва вояга етмаган шахсга нисбатан мажбурлов чорасини қўллаган холатда жавобгарликдан озод қилиш (88-модда) киради. Бу моддаларда кўрсатилган холатлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд учун мажбурият келтириб чиқармайди, балки, бу уларнинг ҳуқуқлари ҳисобланади. Бу Жиноят кодексининг жиноий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги моддаларида белгиланган: “Жиноят содир этган шахс жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин” деган қонуний асосга кўра белгиланади. Жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг умумий шарти шахснинг ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлма

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида жиноят содир этган вояга етмаганларни жавобгарликдан озод қилиш амалиёти тушунчаси, турлари шартлари ва жавобгарликдан озод қилиш йўллари ҳақида сўз юритилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида жиноят содир этган вояга етмаганларни жавобгарликдан озод қилиш амалиёти тушунчаси, турлари шартлари ва жавобгарликдан озод қилиш йўллари ҳақида сўз юритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Вояга етмаганлар, жиноятчилик, жиноий жавобгарлик, вояга етмаганлар жавобгарлиги.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники