Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ФИБРОБЕТОННИНГ ИССИҚЛИК ХОССАЛАРИНИ АНИҚЛАШ
ХОМАШЁЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ · Тожибоев Абдураҳим Абдуғаниевич
Модели и методы в современной науке · 2026
Аннотация
Ушбу тадқиқотда фибробетонни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган хомашёларнинг хусусиятлари ўрганилган. Бунда пўлат толалар, шиша толалар, синтетик толалар, табиий толалар каби иссиқлик изоляцияловчи ва мустахкамлигини оширувчи қўшимчалар қўшиш орқали хоссаларини аниқлаш усуллари ҳам таҳлили кўриб чиқилган. Калит сўзлар: фибробетон, бетон, цемент, синтетик толалар, табиий толалар, энергия тежаш, иссиқлик изоляцияси. Наноструктурали қўшимчалар фибробетоннинг иссиқлик ўтказувчанлигига таъсири, зичлик, ғоваклик ва механик хоссаларга таъсири каби бир қатор омилларга боғлиқ. Наноқўшимчалар иссиқлик изоляцияси хусусиятларини яхшилашга, мустаҳкамлигини оширишга, иссиқлик ўтказувчанлигини камайтиришга, механик хоссаларни ва фибробетоннинг умумий сифатини оширишга ёрдам беради. Маълумки, нанотузилмали қўшимчалар асосида иссиклик изоляцияловчи фибробетон хомашёлларининг хусусиятлари, ушбу материалнинг энг янги тадқиқотлар ва амалиётдаги илғор янгиликлари билан боғлиқ. Илмий тадқиқотларни олиб боришда ва улар асосида иссиклик изоляцияловчи ҳамда мустаҳкамлигини оширувчи фибробетон маҳсулотини олиш учун маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндиларидан мақсадли фойдаланилади. Ушбу тадқиқотда маҳаллий хом-ашё чиқиндиларидан фойдаланилган ҳолда базалт тола, шиша толалар, синтетик толалар, пўлат толалар, табиий толалар каби фибробетонларнинг оптимал таркибини танлаш ва физик механик хоссаларининг ўзгариши лабаратория шароити асосида ўрганилади. Хом ашё манбаи сифатида Республикадаги минерал хом ашё асосида базалт, шиша, синтетик каби толалар ишлаб чиқариш учун хизмат қилаётган кон ва корхоналардан фойдаланилган. 127 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Фибробетоннинг ишлаш хусусиятлари хом ашёларнинг тури ва уларнинг физик-механик ҳамда кимёвий хоссаларига боғлиқ1. Фибробетоннинг асосий компонентлари ва уларнинг хусусиятларига қуйидагилар киради: Цемент: цемент фибробетоннинг асосий моддаси ҳисобланади. Унинг сифати бетоннинг кучини, барқарорлигини ва ҳамда мустаҳкамлигини белгилайди. Қум: қум бетоннинг майин ишлашини таъминлайди ва унинг шиддатини оширади. Қумнинг ўлчамлари ва таркиби бетонинг эластиклигини ва мустаҳкамлигини белгилайди. Толали фибробетонлар юқори мустаҳкамликка эга, чунки фибралар (каблалар, стирол, полипропилен ёки углерод толалари) бетоннинг тўқимасига ёрдам бериб, унинг ишлаш қобилиятини оширади. Толаларнинг махсус модификациялари (масалан, графен ёки карбон) фибробетоннинг иссиклик ва овоз ўтказиш хусусиятларини яхшилашга ёрдам беради. Қурилишда толали фибробетонлар иқлим шароитларига жуда яхши мослашади, улар турли ҳарорат ва намликка қарамай ўзини яхши намоён қилади. Бу фибробетонларнинг ишлатиш муддатини узайтиришига олиб келади2. Фибрлар (толалар) ва қўшимчалар: Базалт толалар: Базальт фибрлари фибробетонга юқори термостабиллик, химик ва механик мустаҳкамликни беради. Уларнинг асосий афзаллиги юқори температурага чидамлилиги ва экологик тоза бўлишидадир. Полиэфир толалар: Ўрта ёки паст даражадаги механик мустаҳкамликка эга бўлиб, аммо улар эластикликни ошириш ва бетоннинг умумий ишлаш кўрсаткичларини яхшилайди. Полипропилен толалар: Улар бетонни ёрилишлардан ҳимоя қилиш учун ишлатилади. Полипропилен толалари бетонга юқори пластиклик, зарбага қарши туриши ва термоизоляцион хусусиятларни бериши мумкин. Сув: Сувнинг тозалиги, унинг бетонинг кимёвий реаксияларига таъсири, цементнинг сифатини ва бетоннинг мустаҳкамлигини белгилайди. Тозалиги паст бўлган сув бетоннинг кучига таъсир қилиши мумкин. Толали фибробетон турлари: 128 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Полипропилен толали фибробетон бетоннинг ички мустаҳкамлигини оширади ва унинг тарқалишини камайтиради. Бу материал мохиятан енгил ва термоизоляциясига эга. Стирол-бутадиен-стирол (SBS) фибробетон, ушбу турдаги фибробетонларга махсус синтетик толалар қўшилади, бу уларнинг механик хусусиятларини яхшилашга ёрдам беради. Карбон толали фибробетон бетонни ўта мустаҳкам ва енгиллаштиришга ёрдам беради. Улар нафақат механик, балки иссиқ- совуқ термо ва электр изоляциясини ҳам яхшилайди. Шиша толали (стекловолокно) фибробетон бетоннинг устуворлигини ва изоляция хусусиятларини оширади, бу кўпинча қурилишда, ўзгаришларга ва ёрилишларга қарши чидамли бўлиш учун қўлланилади. (1-расм) а) шиша толали б) тош толали 1-расм. Ўртача тола диаметри 4-7 микрон бўлган шиша ва тош толасидан тайёрланган иссиқлик изоляциялаш материалларининг микро тузилиши. Осон эрийдиган шишаларни махсус технологиялар воситасида пахтага айлантирилади. Хомашё сифатида шиша олиш шихтаси (кварцт қуми, кальцийлаштирилган сода ва натрий сульфат) ва шиша синиқлари ишлатилади. Шиша толалар суюлтирилган массадан чўзиш ва пуфлаш усулларида тайёрланади. Шиша толадан плиталар, полосалар, арматуралар, тўқима ва нотўқима буюмлар ва бошқа материаллар тайёрланади. Матлар ва полослар шиша толаларини шиша ип билан тикиб маҳкамлаб олинади. Бу буюмларнинг ўртача зичлиги 175 кг/м3 гача, иссиқлик ўтказувчанлиги кўпи билан 0,04- 0,0
Доказательный фрагмент
«Ушбу тадқиқотда фибробетонни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган хомашёларнинг хусусиятлари ўрганилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу тадқиқотда фибробетонни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган хомашёларнинг хусусиятлари ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- фибробетон, бетон, цемент, синтетик толалар, табиий, иссиқлик изоляцияси., энергия тежаш, табиий толалар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026